Стресс оқибатида стрессор реакция якуний органда тугайди. Якуний орган – бу стрессор реакция фаоллашгандан кейин унда стресс жараёнининг белгилари намоён бўлувчи орган.
Бу органларга:
юрак-қон томир тизими,
ошқозон-ичак тракти,
тери,
нафас тизими киради.
Стресс нерв ва гуморал механизмлар орқали, орган ва тизимларни қўзғалишига ва умумий адаптацион синдром ишга тушиши, «жанговар тревога» ва «уруш-чекиниш» реакцияснии амалга оширади.
Психосоматик бузилишлар патогенези қуйидагилар билан белгиланади:
1. соматик бузилишлар ва нуқсонларга носпецифик ирсий ва туғма мойиллик;
Жисмоний ҳимоя ва меҳрга эҳтиёж, яккалик ҳиси, мазохистик мойиллик.
Соматопсихик бузилишлар – турли кўринишдаги руҳий синдромлар бўлиб (невроздан психозгача), мавжуд соматик касалликлар ва уларнинг оғирлик даражаси билан боғлиқ.
Соматоформ бузилишлар – руҳий касалликлар, ички органлар фаолиятининг функционал ўзгаришлари маълум бир касаллик белгилари сифатида намоён бўлади.
Тиббий психология бир қисми бўлиб, тиббий ва психологик билимлар мажмуаси бўлиб, инсоннинг руҳий-асаб саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Психогигиена атроф-муҳитнинг инсон руҳий саломатлигига таъсирини, табиат ва жамиятдаги хавфли омилларни, салбий таъсиротларни аниқлаб, уларни баратараф этиш усулларини ўрганади.
Психогигиена қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ёш психогигиенаси;
2) турмуш психогигиенаси;
3) меҳнат ва таълим психогигиенаси;
4) оилавий ҳаёт психогигиенаси.
Психопрофилактика
Умумий профилатиканинг бир қисми бўлиб, инсоннинг руҳий саломатлигини таъминловчи ва руҳий касалликларнинг тарқал ишини олдини олади.
Психопрофилактика бир қатор усулларни қўллаган ҳолда бу чора-тадбирларни амалга оширади:
Аҳолининг турли қатламларининг - ўқувчи, ҳарбийлар ва б. руҳий ҳолатини тиббий текширувдан ўтказиш ;
Руҳий касалликларни эрта ташҳислаш;
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этиш—психоневрологик диспансерда, кундузги ва тунги стационарларда, санаторияларда…