Нафас системаси касалликлари



Yüklə 43,3 Kb.
tarix25.03.2017
ölçüsü43,3 Kb.
НАФАС СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ

Бурун шиллиқ қавати - бир қаватли призматик хилпилловчи эпителийдан иборат. Хиқилдоқни юқори қисми бир қаватли цлиндрик эпителий билан қопланган, пастки қисми кўп қаватли цлиндрик эпителий билан қопланган. Фақат фибриноз яллиғланишдаги бўғилиш чин круп дейилади.

Нафас органлари ташқи мухит билан бевосита алоқада бўлганлиги сабабли доимий холда биологик омиллар, кимёвий моддалар, физик таъсиротлар ҳамда атроф мухитдаги барча экологик омиллар таъсир кўрсатади. Шунинг учун нафас олиш йўлларида яллиғланишли инфекцион, агар улар узоқ вақт давом этса гиперпластик касалликлар ҳамда ўсмали касалликлар учрайди.

1. Ўткир трахеит, бронхит касаллиги – кўпинча ОРВИ вируслари томонидан, патоген бактериялар томонидан амда олрганизмнинг иммун системаси танқисликка учраганда, аутоинфекция томонидан қўзғатилади. Морфологик жиҳатдан юқори нафас йўллари шиллиқ пардасида кўпинча сероз экссудат ҳамда йиринг пайдо бўлади. Бу касалликни клиникада нафас йўллари катари дейилади. 1) серозли катар.

2) шилимшиқли катар.

3) йирингли катар бор.

Агар катарал бронхит касаллигида яллиғланиш жараёни шиллиқ парда ости қатламига, мушак қатламига ҳамда бронхлар атрофидаги бириктирувчи тўқима қатламига ўтса панбронхит касаллиги дейилади. Бу кўпинча пневмоня билан асоратланади. Пневмония касаллиги ёки бронхопневмония, ўчоқли пневмония – бу инфекция қўзғатувчиларнинг юқори нафас йўллари орқали ўпка тўқимасига тушиб ҳар-хил турдаги яллиғланишлар қўзғатилиш асаллиги хисобланади. Агар инфекция ўпка тўқимасига қон орқали, гемотоген йўл билан касаллик қўзғатса буни – пневмонит касаллиги дейилади. Бронхопневмониянинг морфологияси – макроскопик жихатдан иккала ўпка касалланганлиги аниқланади, яллиғланиш ўчоқлари ўпка бўлаклари марказида, бронх ва бронхиолалар атрофида жойлашади. Кесиб кўрилганда яллиғланиш ўчоқлари зичлашган, ҳавосизланган, қизғиш-кулрангли, яллиғланиш турига қараб йирингли, некрозли, фибринозли ҳамда геморрагик ўчоқлар борлиги аниқланади. Ўпканинг периферик қисми эса компенсатор холда кенгайиб ўткир эмфиземага ўхшайди.

Микроскоп остида кўрилганда бронх ва бронхиолалар девори яллиғланиш ҳужайралари билан инфилтрацияланган. Улар атрофидаги алвеолалар экссудат билан тўлган, чет қисмидаги алвеолалар эса эмфизематоз кенгайган холатда. Бронхопневмония касаллиги кўпинча ўпка шиши асоратини беради, плеврит, гидроторакс, ўпка абсцесслари, ўпка гангренаси, медиастенит, перикардит каби асоратлар бериши мумкин.



Крупоз пневмония касаллиги – бу ўткир инфекцион касаллик бўлиб асосан пневмококклар томонидан қўзғатилади. Ёшу қарида баравар учрайди. Клиник морфологик жиҳатдан ўпканинг бир бўлагини тўлиқ холда, айрим холда ўпканинг бир томонини тўлиқ холда касаллантиради. Пневмококклар нафас йўллари орқали ўпка тўқимасига тушиб ўткир ёки тез кечадиган ўта сезувчанлик реакциясини қўзғатади. Бу ўпканинг бир бўлагида барча қон томирлар баравар кенгайиб ўпкага қон қуйилади. Геморрагик экссудат пайдо бўлади. Касалликнинг бу бошланғич даври қон қуйилиш даври дейилади. Атига 1-2 кун давом этади. Иккинчи даври – қизил жигарланиш даври (гепатизация) бу даврда қон таркибидан фибриноген ўпка алвеолалари бўшлиғигачиқади. Фибрин оқсилга айланади. Фибринозли экссудат пайдо қилади. Қачонки бир қаватли цлиндрик эпителий билан қопланган шиллиқ пардада фибриноз экссудат пайдо бўлса у осон кўчувчи бўлади. Шунинг учун крупоз парда ёки крупоз фибринозли яллиғланиш дейилади. Айнан касалликнинг номи шундан олинган. Макроскопик – ўпканинг бир бўлаги ёки битта ўпка тўлиқ холда кескин катталашиб барча барча соҳаси ҳавосизланиб зичлашиб оғирлашади. Кесиб кўрилганда ўпка тўқимаси зич, тўқ қизил рангли жигар тўқимасини эслатади. Шунинг учун гепатизация дейилади. Иккинчи даври 3-4 кун давом этади. Учинчи даври – ўпканинг кулранг жигарланиш даври, бунда ўпка алвеолалари бўшлиғидаги фибриноз экссудат таркибига лейкоцитлар, моноцитлар, макрофаглар миграцияланиб ўта бошлайди ва улар биринчи навбатда эритроцитларни фагоцитозлаб парчалайди. Пигментларга айлантиради. Кейин эса фибрин толаларини лизосомал ферментлари ёрдамида лизислаб парчалайди. Демак микроскопик жиҳатдан алвеолалар бўшлиғидаги лимфоцит ва макрофаглар жуда кўп учрайди. Макроскопик жиҳатдан эса ўпканинг тўқимаси бироз оқариб кулрангга киради. Тўртинчи даври – экссудатнинг сўрилиш даври. Соғайиш даври – бу лизосомал ферментлар ёрдамида лизисланган фибрин толалари. Алвеолалари деворидан яъни, юзасидан ажралади. Балғам кўринишида ташқарига чиқади. Алвеолалараро деворда макрофаглар томонидан қуйилган қон яъни эритроцитлар фагоцитозланиб йўқ қилинади. Алвеолалар деворидаги алвеолоцитлар регенерацияланиб, қайтадан тикланади. Аксарият холларда соғайиш билан тугайди. Лекин айрим холларда оғир кўринишида ўпкада ва ўпкадан бошқа органларда асоратлар бериши мумкин.

Ўпка асоратлари:



  1. фибриноз экссудат – қайта сўрилмасдан ўпка тўқимасидан ажралмасдан унинг ўрнига бириктирувчи тўқима ўсиб чандиқланади ва ўпканинг алвеоляр тўқимаси ҳавосиз, зичлашган, гўштланган кўринишга киради ва буни ўпканинг корнификацияланиши дейилади.

  2. крупоз пневмонияда деярли барча холларда фибриноз яллиғланиш плевра бўшлиғига ҳам ўтади. Фибринозли плеврит ривожланади. Бунда бу касалликни плевропневмония ҳам деб аташади. Фибринозли плеврит эса кўпинча плевра бўшлиғининг чандиқланиши билан тугайди. Плевра бўшлиғи битиб кетади, облитерацияланади.

  3. ўпка абсцесслари.

  4. ўпка гангренаси.

Ўпкадан ташқари асоратлари:

  1. перитонит

  2. медиастенит

  3. пиелонефрит

  4. перикардит

  5. камдан кам холларда менингит

Сурфактант системаси - алвеолаларининг очилишини таъминлайди. Алвеолаларнинг очилмаслиги – ателектаз дейилади. Чақалоқларнинг пневмопатия касаллигига киради:

  1. Аспирацион пневмопатия

Бронхоэктазия касаллиги – бу бронх ва бронхиолаларнинг цилиндр шаклидаги халтасимон кенгайиши билан намоён бўладиган касаллик хисобланади. Кўпинча сурункали , бронхиолит касаллиги - бунда бронхлар деворида пайдо бўлган яллиғланиш инфилтрати ва склероз. Унинг эластиклигини бузади. Натижада нафас олиш жараёнида ёки бронх ва бронхиолалари ичида экссудатли пробкалар тиқилганда бронхлар девори турғун холда кенгаяди. Буни бронхитоген бронхоэктазия дейилади. Ўпка пневмония касвалликларида эса некрозланишлар, абсцесслар ўрнида ҳар хил катталикдаги халтасимон бўшлиқлар пайдо бўлиб, бронхлар билан туташади. Ҳаво билан тўлиб турғун холдаги бронхоэктазияларни пайдо қилади. Буни пневмониоген бронхиоэктазиялар дейилади.




Kataloq: uum -> uum-patanatomy -> 3.amaliy-qism -> maruzalar -> uzb -> uzb-text
uum -> Travmatologiya va ortopediyaning maqsad va vazifalari
uum -> Toshkent tibbiyot akademiyasi «tasdiqlayman»
uzb-text -> Аралаш дистрофиялар. Хромопротеидлар, липопротеидлар ва нуклеопротеидлар алмашинувининг бузилиши
uzb -> Ўпка касалликларининг клиник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлари турли-туман бўлиши этиологик омилларнинг кўплигига, ўпка структур бирликларининг ўзига хослигига ҳамда касаллар ёшига боғлиқ
3.amaliy-qism -> Organopatologiya qon yaratuvchi va limfoid sistema kasalliklari

Yüklə 43,3 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2020
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə