Ўпка касалликларининг клиник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлари турли-туман бўлиши этиологик омилларнинг кўплигига, ўпка структур бирликларининг ўзига хослигига ҳамда касаллар ёшига боғлиқ



Yüklə 445 b.
tarix28.04.2017
ölçüsü445 b.


  • Ўпка касалликларининг клиник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлари турли-туман бўлиши этиологик омилларнинг кўплигига, ўпка структур бирликларининг ўзига хослигига ҳамда касаллар ёшига боғлиқ.

  • Бу касалликларнинг ривожланишида, бронхлар ва ўпка тўқимасида ўткир ва сурункали яллиғланишли касалликлар қўзғатадиган вируслар, бактериялар муҳим ўрин эгаллайди.

  • ЎПКАНИНГ ЎТКИР ЯЛЛИҒЛАНИШЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ:

  • 1. ЎЧОҚЛИ ПНЕВМОНИЯ – БРОНХОПНЕВМОНИЯ

  • 2. КРУПОЗ ПНЕВМОНИЯ

  • 3. ИНТЕРСТИЦИАЛ ПНЕВМОНИЯ


  • БРОНХОПНЕВМОНИЯ ЁКИ ЎЧОҚЛИ ПНЕВМОНИЯ, бу бронхит ва бронхиолит орқали ўпка тўқимасининг яллиғланиши ҳисобланади.

  • Яллиғланиш ўчоқлари ўлчамларига қараб: альвеола, ацинус, бўлакча, бўлак, сегмент ва полисегментларга тарқалган ўчоқли пневмония фарқ қилинади.

  • Этиологияси: Микроорганизмлардан: пневмококк, Фридлендер таёқчаси, стафилакокк, стрептококк, ичак таёқчаси, вируслар, замбруғлар ва бошқ. Физик ва кимёвий таъсиротлар.

  • Патогенези: Яллиғланиш жараёни ўпка тўқимасига бронхит ва бронхиолитдан: баъзида интрабронхиал, бошқа ҳолларда перибронхиал йўллар билан ўтади. Нафас йўллари аспирациясидан – аспирацион пневмония; қон димланишидан – гипостатик пневмония; нейрорефлектор – послеоперацион пневмония кўринишларида ривожланиши мумкин.



ЎЧОҚЛИ ПНЕВМОНИЯНИНГ ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ

  • ЎЧОҚЛИ ПНЕВМОНИЯНИНГ ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ

  • Қўзғатувчиси турли бўлсада ўчоқли пневмонияда морфологик ўзгаришлар бир хил тарзда ривожланади.

  • Дастлаб ўткир бронхит ва бронхиолит серозли, шилимшиқли, йирингли ва аралаш экссудатли кўринишда ривожланиб, панбронхит ва панбронхиолит орқали ўпка тўқимасига тарқалади.

  • Бронхопневмония кўпинча II, VI, VIII, IX, X орқа ва орқа-пастки сегментларда ривожланади.

  • Макро- : бу сегментлар бронхиолалари атрофида ҳар хил катталикдаги, зичлашган, кулранг-қизғич ўчоқлар аниқланади. Ўпканинг четки соҳаларида гиперемияланган ва компенсатор эмфиземали ўчоқлар мавжудлиги топилади.

  • Микро-: альвеолалар бўшлиғида нейтрофил, макрофаглар, эритроцитларга бой серозли-шилимшиқли, баъзида кўчган эпителий ва фибрин тутган экссудат аниқланади.



  • 1 – трахея

  • 2 – ўпканинг висцерал юзаси

  • 3 – бронхлар барахти

  • 4 – респиратор қисм





  • КРУПОЗ ПНЕВМОНИЯ, бу – инфекцион-аллергик табиатли, ўпканинг бир ёки бир-нечта бўлакларининг тўлиқ фибринозли яллиғланишга учраши билан давом этадиган касаллик.

  • ЛОБАР ПНЕВМОНИЯ, ФИБРИНОЗЛИ ПНЕВМОНИЯ, ПЛЕВРОПНЕВМОНИЯ деб ҳам номланади.

  • Этиологияси: асосан I, II, III, IV – типдаги пневмококклар, баъзида Фридлендер диплобацилла қўзғатади.

  • Патогенези: тананинг совуши, жарохатланиши ва аутоинфекция авж олиши асосида ўта сезувчанлик реакцияси ривожланиб, ўпканинг бир ёки бир-нечта бўлакларида диффуз ҳолда ўткир иммун яллиғланиш ривожланади.



  • КРУПОЗ ПНЕВМОНИЯнинг патологик анатомияси 4 та даврли:

  • 1. Ўпкага қон қуйилиш даври: 1 кун давом этади, ўпка бўлаги кескин катталашиб, гиперемияланиб, қон билан тўлади, бироз қаттиқлашади. Микро-: МЦТ кенгайган, диапедез қон қуйилишлар ҳисобига альвеолалар қон билан тўлган.

  • 2. Қизил жигарланиш даври. Касалликнинг 2-кунига тўғри келади. Ўпка бўлаги кескин катталашиб, зичлашиб, қаттиқлашади, тўқ қизил рангга киради, жигар зичлигини эслатади. Микро-: альвеолаларда фибрин толалари пайдо бўлади.

  • 3. Кулранг жигарланиш даври. 4-6 кунга тўғри келади. Микро-: экссудат таркибида лейкоцитлар кўпаяди, эритроцитлар гемолизга учрайди, фибрин лизисланиб бошлайди. Макро-: зичлашган ўпка бўлаги кулрангга киради.

  • 4. Ҳал бўлиш даври. 9-11 кунларга тўғри келади. Фибрин лейкоцитлар ва макрофаглар протеолитик ферментлари таъсирида лизисланади, ўпка тўқимаси фибриндан тозаланади.



1 – гиперемияланган бронхлар



  • КРУПОЗ ПНЕВМОНИЯнинг асоратлари ва ўлим сабаблари:

  • 1. ЎПКАГА ХОС АСОРАТЛАРИ:

  • 1) карнификация; 2) абсцесс; 3) гангрена; 4) эмпиема

  • 2. ЎПКАДАН ТАШҚАРИДАГИ АСОРАТЛАРИ:

  • 1) инфекциянинг лимоген тарқалиши: медиастинит, перикардит.

  • 2) инфекциянинг гематоген тарқалиши: йирингли менингит, ярали эндокардит, йирингли артрит.

  • ЎЛИМ САБАБЛАРИ: 1) ўткир нафас етишмаслиги, 2) юрак етишмаслиги, 3) бош мия абсцесси, 4) йирингли менингит.







  • 1 – бронхлар девори қалинлашиб, деформацияланган.

  • 2 – бириктирувчи тўқима ўсган.





  • Бронхлар деформацияланиб, цилиндр ва халтасимон кенгайган





1-ўчоқли обструктив эмфизема

  • 1-ўчоқли обструктив эмфизема

  • 2-ўчоқли булез эмфизема






Yüklə 445 b.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2020
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə