1113-модда. Мерос таркиби Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунчилик асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.
Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
154.Qanday huquq va majburiyatlar meros tarkibiga kirmaydi?
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди
Qonunga ko‘ra (FK 1113-moddasi ikkinchi qismi), meros tarkibiga meros qoldiruvchining shaxsi bilan chambarchas bog‘liq bo‘lgan quyidagi huquq va majburiyatlar kirmaydi:
yuridik shaxs hisoblangan tijorat tashkilotlari va boshqa tashkilotlarga a’zolik, ularda ishtirok etish huquqlari, agar qonun yoki shartnomada boshqa hol belgilangan bo‘lmasa;
hayotga yoki sog‘liqqa yetkazilgan zarar uchun tovon undirish huquqi;
aliment majburiyatlari tufayli yuzaga kelgan huquqlar va majburiyatlar;
mehnat va ijtimoiy ta’minot to‘g‘risidagi qonun hujjatlari asosida pensiya, nafaqa va boshqa to‘lovlar olish huquqi;
mulkiy huquqlar bilan bog‘liq bo‘lmagan shaxsiy nomulkiy huquqlar (FK sakkizinchi bobi).
155.Merosning ochilishi deganda nimani tushunasiz?
1116-модда. Мероснинг очилиши Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади. Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар.
Meros fuqaroning o‘limi yoki uning sud tomonidan vafot etgan deb e’lon qilinishi oqibatida ochiladi.
Meros qoldiruvchining o‘lgan kuni u vafot etgan deb e’lon qilinganda esa, agar sudning qarorida boshqa muddat ko‘rsatilgan bo‘lmasa, vafot etgan deb e’lon qilish to‘g‘risidagi sudning qarori kuchga kiradigan kun meros ochilgan vaqt deb hisoblanadi.
Agar biridan keyin boshqasi meros olishga haqli bo‘lgan shaxslar bir kalendarь sutka (yigirma to‘rt soat) ichida vafot etgan bo‘lsalar, ular bir vaqtda vafot etgan deb hisoblanadilar, meros ularning har biridan keyin ochiladi va ulardan har birining merosxo‘rlari vorislikka chaqiriladilar.
156.Merosning ochilish vaqti va joyiga tushuntirish bering?
Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади. 1117-модда. Мероснинг очилиш жойи Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади. Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади
meros qoldiruvchining oxirgi doimiy yashab turgan joyi; agar meros qoldiruvchining oxirgi yashab turgan joyi noma’lum bo‘lsa, meros qoldiruvchiga tegishli bo‘lgan ko‘chmas mulk yoki uning asosiy qismi turgan joy, ko‘chmas mulk bo‘lmagan taqdirda esa, ko‘char mulkning asosiy qismi turgan joy.
157.Fuqarolik qonunchiligida meros huquqi qanday mustahkamlangan?
Fuqarolik kodeksi 5 bo’limi vorislik huquqi deb atalib ushbu bo’limning 66-69 boblari 1112 moddadan 1157 moddalari orqali himoya qilingan. FPK orqali Fuqarolik sudlari tomonidan himoya qilinadi.
158.O’zining asosiy turar joyidan vaqtincha boshqa joyda- (harbiy xizmatda, o’quv yurtlarida, qamoq joylarida, chet ellarda yashab turgan shaxslar vafot etganda) meros ochilgan joy qanday aniqlanadi?
. Яшаш жойи фуқаронинг вафот этган жойи билан тўғри келмаслиги мумкин. Масалан, агар фуқаро ўз яшаш жойидан узоқда бўлган санаторий, шифохона, кема саёҳатида ёки шунга ўхшаш жойларда вафот этса, мероснинг очилиш жойи фуқаро доимий ёки асосан яшаган аҳоли пункти ҳисобланади. Доимий ёки асосан яшаган жойни аниқлашнинг асосий далили бўлиб яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлик ҳисобланади. Бу ўринда яшаш жойини (квартира, яшаш турар жойи, умумий ётоқхона) фуқаро вақтинча яшаб турган жойдан (меҳмонхона, санаторий, пансионат ва шу кабилар) фарқлаш муҳим ҳисобланади. 5. Охирги яшаш жойини аниқлашда фуқароларни рўйхатга олиш институти аҳамиятга эга. Масалан, агар фуқаро квартирада доимий рўйхатга олинган бўлса, ушбу квартира унинг доимий яшаш жойи ҳисобланади.
159.Meros mulkning obyektlariga nimalar kiradi?
Meros mulkining obyektlariga FK 1113 modda ikkinchi qism da nazarda tutilgan meros mulki obyekti bo’lmagan mulkiy va shaxsiy nomulkiy obyektlardan boshqa mulk bilan bog’liq bo’gan obyektlar kiradi. Masalan, meros qoldiruvchiga tegishli bo’lgan uy- joy, mashina va shunga o’xshash moddiy ashyolar meros mulkining obyekti sanaladi/
160.Qanday mol-mulklar meros huquqi obyektlari bo’la olmaydi?
. Meros tarkibiga faqat meros qoldiruvchiga qonuniy asoslarda tegishli bo‘lgan mulk kirishi tufayli, o‘zboshimchalik bilan qurilgan yoki tegishli tarzda rasmiylashtirilmagan imoratlar meros tarkibiga faqat marhumning mazkur imoratlarga nisbatan mulk huquqi belgilangan tartibda e’tirof etilgan holda kiritiladi.
Notarius to’g;risidagi qonunga ko’ra, ov miltig’I, ijaraga olingan bino inshoatlar va shu mazmundagi ko’char va ko’chmas mol- mulklar meros huquqi obyekti bo’laolmaydi.
161.Meros huquqining subyektlari kimlar bo’ladi?
Oila kodeksining 57 moddasiga binoan, qarindoshlar va yaqin qarindoshlar bo’laoladi. Meros qabul qilib olish Yoshi chegaralanmagan. Oila kodeksiga ko’ra, umumiy nikohda tug’ilgan bola va otalikni tan olgan shaxaning farzandlari qolaversa, nikoh tugatilgandan so’ng 300 kun ichuida tug’ilgan bolalar ham meros huquqining subyektlari bo’laoladi ushbu vaziyatda noloyiq merosxo’rlar meros huququning subyeklari bo’laolmaydilar.
Ehtiyotsizlik orqasida sodir etgan jinoyati uchun sudlangan shaxsga nisbatan FK 1119-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan qoida qo‘llanilmaydi.
Merosxo‘r faqat sudning hal qiluv qaroriga ko‘ra va faqat merosdan chetlatish o‘zi uchun vorislik bilan bog‘liq mulkiy oqibatlar tug‘diradigan shaxsning da’vosi bo‘yicha noloyiq deb topilishi va merosdan chetlatilishi mumkin.FK 1118 moddasiga ko’ra yuridik shaxs ham subyekt bo’laoladi.
162.Merosdan chetlashtirish deganda nimani tushunasiz va u qanday amalga oshiriladi?
1119-модда. Нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно. Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишига қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болалардан қолган мулкка ворис бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар, шунингдек мерос қолдирувчига таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади. Ушбу модда қоидалари васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади. Ушбу модданинг қоидалари ҳар қандай меросхўрларга, шу жумладан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга ҳам тааллуқлидир
163.Merosdan chetlashtirish asoslarini aniqlab bering?