1. Ijara shartnomasi va oldi-sotdi shartnomasi o’rtasidagi farq nima? Ijara shartnomasi


Noloyiq merosxoʻrlarni merosdan chetlatish qanday amalga oshiriladi?



Yüklə 168,3 Kb.
səhifə45/51
tarix08.05.2023
ölçüsü168,3 Kb.
#109392
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   51
1. Ijara shartnomasi va oldi-sotdi shartnomasi o’rtasidagi farq

Noloyiq merosxoʻrlarni merosdan chetlatish qanday amalga oshiriladi?
Noloyiq merosxoʻrlarni vorislikdan chetlatish uchun asos boʻladigan holatlar bunday chetlatish keltirib chiqaradigan vorislik bilan bogʻliq mulkiy oqibatlarga daxldor shaxsning daʼvosi boʻyicha sud tomonidan belgilanadi.
Noloyiq merosxoʻrlarni vorislikdan chetlatish uchun asos boʻladigan holatlar har qanday merosxoʻrlarga, shu jumladan majburiy hissa olish huquqiga ega boʻlgan merosxoʻrlarga ham taalluqlidir.
Noloyiq merosxoʻrlarni vorislikdan chetlatish uchun asos boʻladigan sabablar qanaqa?
Meros qoldiruvchi yoki ehtimol tutilgan merosxoʻrlardan birortasini qasddan oʻldirgan yoki ularning hayotiga suiqasd qilgan, meros olish huquqiga ega boʻlgan shaxsga nisbatan chiqarilgan sudning hukmi yoxud shaxslarning ota-onalik huquqidan mahrum etilgani haqidagi sudning hal qiluv qarori mavjudligi vasiyat boʻyicha ham, qonun boʻyicha ham vorislikka daʼvo qilishda sudda daʼvoni mazmunan koʻrishga toʻsqinlik qilolmaydi. Noloyiq merosxoʻrlarni vorislikdan chetlatish uchun asos boʻladigan holatlar, faqat, sud tomonidan belgilanadi.
Voris tomonidan taqdim qilingan vasiyatnoma haqiqiy emas, deb topilganda, u vasiyatnoma boʻyicha merosxoʻr boʻla olmaydi, lekin bu shaxs, umumiy asoslarda qonun boʻyicha meros olish huquqiga ega boʻladi.
Ota-onalar qaysi holatlarda bolalaridan qolgan merosdan chetlatilishi mumkin?
Bolalariga nisbatan ota-onalik huquqlaridan mahrum etilgan va meros ochilgan paytda bu huquqlari tiklanmagan ota-onalar ana shu bolalardan qolgan mulkka voris boʻlish huquqiga ega emaslar, shuningdek meros qoldiruvchiga taʼminlab turish yuzasidan qonunga koʻra zimmalariga yuklatilgan majburiyatlarini bajarishdan boʻyin tovlagan ota-onalar (farzandlikka oluvchilar) va voyaga yetgan bolalar (farzandlikka olinganlar) qonun boʻyicha vorislik qilish huquqiga ega emaslar.



164.Merosdan majburiy hissa oluvchilar deganda nimani tushunasiz?
Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар. Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади. Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр учун васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга тегадиган мероснинг мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатангина ҳақиқийдир.



165.Yuridik shaxslar meros huquqi subyektlari bo’lishi mumkinmi?
Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. FK 1118 modda 2-qism.



Mulkiy huquqlar meros obyekti bo’lishi mumkinmi? Amaliy misollar keltiring.
Ha bo’Laoladi bunga asos Fuqarolik kodeksining 1113-moddasiga muvofiq meros tarkibiga meros ochilgan paytda meros qoldiruvchiga tegishli bo‘lgan ko‘char va ko‘chmas mulk, ashyolar, shu jumladan, uning o‘limidan keyin ham bekor bo‘lmaydigan barcha mulkiy huquq va majburiyatlar, chunonchi, xususiy mulk huquqi, kredit muassasalarida saqlanayotgan omonatlarga bo‘lgan huquq, dehqon xo‘jaligi yer uchastkasiga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi (“Dehqon xo‘jaligi to‘g‘risida”gi Qonunning 9-moddasi), yer uchastkasini ijaraga olish huquqi (“Fermer xo‘jaligi to‘g‘risida”gi Qonunning 12-moddasi) va h.k. lar kiradi.. Masalan, meros qoldiruvchiga tegishli bo’lgan uy- joy, mashina va shunga o’xshash moddiy ashyolar ( ashyoviy huquq deyilganda mulk huquqi ham uning tarkibiga kiradi ) meros mulkining obyekti sanaladi/



166.Umumiy birgalikdagi mulk meros obyekti bo’la oladimi?
Ha bo’laoladi bunga asos plenum qarori to’rtinchi bandi. Birgalikdagi umumiy mulk ishtirokchisi vafot etgan taqdirda meros uning hissasiga to‘g‘ri keladigan umumiy mol-mulkka nisbatan, mol-mulkni natura holida bo‘lishning iloji bo‘lmaganda esa, bunday ulushning qiymatiga nisbatan ochiladi.

167.Meros mulki tarkibiga kirmaydigan obyektlar deganda nimani tushunasiz?
Qonunga ko‘ra (FK 1113-moddasi ikkinchi qismi), meros tarkibiga meros qoldiruvchining shaxsi bilan chambarchas bog‘liq bo‘lgan quyidagi huquq va majburiyatlar kirmaydi:
yuridik shaxs hisoblangan tijorat tashkilotlari va boshqa tashkilotlarga a’zolik, ularda ishtirok etish huquqlari, agar qonun yoki shartnomada boshqa hol belgilangan bo‘lmasa;
hayotga yoki sog‘liqqa yetkazilgan zarar uchun tovon undirish huquqi;
aliment majburiyatlari tufayli yuzaga kelgan huquqlar va majburiyatlar;
mehnat va ijtimoiy ta’minot to‘g‘risidagi qonun hujjatlari asosida pensiya, nafaqa va boshqa to‘lovlar olish huquqi;
mulkiy huquqlar bilan bog‘liq bo‘lmagan shaxsiy nomulkiy huquqlar (FK sakkizinchi bobi).



168.Intellektual mulk obyektlari jumlasiga nimalar kiradi?
1031-модда. Интеллектуал мулк объектлари Интеллектуал мулк объектлари жумласига қуйидагилар киради: 1) интеллектуал фаолият натижалари: фан, адабиёт ва санъат асарлари; ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари; электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун дастурлар ва маълумотлар базалари; (ЎзР 16.01.2007 й. ЎРҚ-79-сон Қонуни таҳриридаги хат боши) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау); 2) фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар: фирма номлари; товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари); товарлар чиқарилган жой номи; 3) ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.



169.Fuqarolik muomalasi ishtirokchilarining, tovarlar, ishlar va xizmatlarning xususiy alomatlarini aks ettiruvchi vositalar deganda nimani tushunasiz?
Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситалари тўғрисидаги боб фирма номлари тўғрисидаги нормалар билан бошланади. Таъкидлаш жоизки, объектларнинг ушбу гуруҳи ижодий фаолият натижалари (муаллифлик ҳуқуқи, саноат мулки) каби анъанавий объектларга ўхшамайди. Бироқ, фирма номлари, товар белгилари, товар ишлаб чиқарилган жой номи юқоридаги объектлар билан битта ўхшаш белгига эга, яъни мутлақ ҳуқуқ улардан фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу объектларда интеллектуал мулк натижаси, яратишнинг ижодий туси каби бошқа белгилар (масалан, ранг-баранг бўёқлардаги товар белгиси) мавжуд бўлиши 513 мумкин, бироқ улар ҳуқуқий муҳофаза учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар (бундан буён матнда — хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар)га нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади.



170.Intellektual mulk obyektlariga nisbatan shaxsiy nomulkiy huquqlar mazmuni nimadan iborat?
1033-модда. Интеллектуал мулк объектларига шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқлар Интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифлари ана шу натижаларга нисбатан шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўладилар. Шахсий номулкий ҳуқуқлар муаллифга унинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар тегишли бўлади ва унинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мулкий ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтган тақдирда унинг ўзида сақланиб қолади. 374 Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар (бундан буён матнда — хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар)га нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи (интеллектуал фаолият натижасининг муаллифи деб эътироф этилиш ҳуқуқи) шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва ижодий меҳнати билан интеллектуал фаолият натижасини яратган шахсгагина тегишли бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайди ва берилмайди. Агар натижа икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар ҳаммуаллифлар ҳисобланадилар. Интеллектуал мулкнинг айрим объектларига нисбатан қонунда асарнинг тўлалигича ҳаммуаллифлари деб ҳисобланадиган шахслар доираси чеклаб қўйилиши мумкин.



171.Intellektual mulk obyektlariga nisbatan mulkiy huquqlar mazmunini tushuntirib bering?
1033-модда. Интеллектуал мулк объектларига шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқлар Интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифлари ана шу натижаларга нисбатан шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўладилар. Шахсий номулкий ҳуқуқлар муаллифга унинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар тегишли бўлади ва унинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мулкий ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтган тақдирда унинг ўзида сақланиб қолади. 374 Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар (бундан буён матнда — хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар)га нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи (интеллектуал фаолият натижасининг муаллифи деб эътироф этилиш ҳуқуқи) шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва ижодий меҳнати билан интеллектуал фаолият натижасини яратган шахсгагина тегишли бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайди ва берилмайди. Агар натижа икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар ҳаммуаллифлар ҳисобланадилар. Интеллектуал мулкнинг айрим объектларига нисбатан қонунда асарнинг тўлалигича ҳаммуаллифлари деб ҳисобланадиган шахслар доираси чеклаб қўйилиши мумкин.



172.Mutlaq huquqlarning boshqa shaxsga o’tishi tartibini tushuntirib bering?
1035-модда. Мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар эгасига тегишли мулкий ҳуқуқлар, агар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда 382 бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси томонидан шартнома бўйича бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин, шунингдек бу мутлақ ҳуқуқлар мерос бўлиб ва юридик шахс — ҳуқуқ эгаси қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Мулкий ҳуқуқларнинг шартнома бўйича ўтказилиши ёхуд уларнинг универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши муаллифлик ҳуқуқининг ва бошқа бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига ёки чекланишига сабаб бўлмайди. Бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши ёки чекланиши тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шартнома бўйича ўтказиладиган мутлақ ҳуқуқлар унда аниқлаб қўйилиши лозим. Шартномада бошқа шахсга ўтказиладиган ҳуқуқ сифатида кўрсатилмаган ҳуқуқлар, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ўтказилмаган деб ҳисобланади. Мутлақ ҳуқуқни унинг амал қилиш даврида чекланган вақтга бошқа шахсга беришни назарда тутувчи шартномага нисбатан лицензия шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланиladi.



173.Intellektual faoliyat natijalarini yaratish va ulardan foydalanish to’g’risidagi shartnomaning mazmuni nimadan iborat?
1037-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома Муаллиф интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича келгусида асар, ихтиро ёки бошқа интеллектуал фаолият натижасини яратиш ва ўзининг иш берувчиси бўлмаган буюртмачига бу натижадан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартнома яратилиши лозим бўлган интеллектуал фаолият натижасининг хусусиятини, шунингдек ундан фойдаланиш мақсадлари ёхуд усулларини белгилаши лозим. Муаллиф зиммасига ушбу муаллиф келгусида яратадиган ҳар қандай интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқларни бирорта шахсга бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг муаллифнинг келгусида муайян турдаги ёхуд муайян соҳадаги интеллектуал фаолият натижаларини яратишини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас



174.Intellektual mulk obyektlariga nisbatan mutlaq huquqlarni himoya qilish usullariga baho bering?
1040-модда. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усуллар билан амалга оширилади. Мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш шунингдек: мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали; йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали; қонунда назарда тутилган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. Интеллектуал фаолият натижаларини ва хусусий аломатларни акс эттирувчи воситаларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги шарт 1040-модда. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усуллар билан амалга оширилади. Мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш шунингдек: мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали; йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали; қонунда назарда тутилган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. Интеллектуал фаолият натижаларини ва хусусий аломатларни акс эттирувчи воситаларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бузилганда мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади.нома бузилганда мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади.



176.Mualliflik huquqi obyektiga nimalar kiradi?
1042-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг турлари
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари жумласига қуйидагилар киради:
адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
драматик ва сценарий асарлар;
матнли ва матнсиз мусиқа асарлари;
мусиқали-драматик асарлар;
хореография асарлари ва пантомималар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиовизуал асарлар;
(1042-модданинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари;
манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;
фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;
барча турдаги электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар, шу жумладан амалий дастурлар ва операция тизимлари;
ушбу Кодекснинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларга жавоб берувчи бошқа асарлар.

176.Mualliflik huquqi obyektlarining turlarini ko’rsatib bering?
1042-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг турлари
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари жумласига қуйидагилар киради:
адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
драматик ва сценарий асарлар;
матнли ва матнсиз мусиқа асарлари;
мусиқали-драматик асарлар;
хореография асарлари ва пантомималар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиовизуал асарлар;
(1042-модданинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари;
манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;
фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;
барча турдаги электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар, шу жумладан амалий дастурлар ва операция тизимлари;
ушбу Кодекснинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларга жавоб берувчи бошқа асарлар.

178.Nimalar mualliflik huquqi obyektlari hisoblanmaydi?
1044-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайдиган материаллар
Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди:
расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
халқ ижодиёти асарлари;
оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

179.Mualliflik huquqining himoya belgilari nimalardan iborat?

1050-модда. Муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя белгилари


Алоҳида муаллифлик ҳуқуқининг эгаси ўз ҳуқуқларидан хабардор этиш учун асарнинг ҳар бир нусхасида акс эттириладиган ва қуйидаги уч унсурдан иборат муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя белгисидан фойдаланиши мумкин:


айлана ичига олинган лотинча «С» ҳарфи;


алоҳида муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг исми (номи);


асар биринчи марта эълон қилинган йил.


Муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя белгисида кўрсатилган шахс, башарти бошқа ҳол исботланмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.



180.Intellektual mulkni davlat tomonidan himoya qilish tartibini tushuntiring?
1040-модда. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари
Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усуллар билан амалга оширилади. Мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш шунингдек:
мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали;
йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали;
қонунда назарда тутилган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

181.Muallifning shaxsiy nomulkiy huquqlarini ko’rsatib o’ting?
1051-модда. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асар муаллифига қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқлар тегишлидир:
асар муаллифи деб эътироф этилиш ҳуқуқи (муаллифлик ҳуқуқи);
асардан муаллифнинг ҳақиқий исми, тахаллусини кўрсатган ҳолда ёхуд исмини кўрсатмасдан, яъни имзосиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи (муаллифлик исмига бўлган ҳуқуқ);
асарни ҳар қандай шаклда ошкор қилиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш ҳуқуқи (ошкор қилишга бўлган ҳуқуқ), шу жумладан чақириб олиш ҳуқуқи;
асарни, шу жумладан унинг номини муаллифнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи (муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи).
Муаллиф асарни ошкор қилиш тўғрисида илгари қабул қилган қароридан, асардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга улар шундай қарор туфайли кўрган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш шарти билан, воз кечиш ҳуқуқига (асарни чақириб олиш ҳуқуқига) эгадир. Агар асар ошкор қилинган бўлса, муаллиф уни чақириб олганлиги тўғрисида оммага маълум қилиши шарт. Бунда у асарнинг аввал тайёрланган нусхаларини ўз ҳисобидан муомаладан олиб қўйишга ҳақлидир. Бу қоидалар, агар муаллиф билан тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, хизмат асарларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Асарни нашр қилиш, омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Муаллифнинг розилигисиз унинг асарини безаклар, сўзбоши, хотима, шарҳлар ёки бирон-бир тушунтиришлар билан нашр этиш тақиқланади.
Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари унинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар, унга тегишли бўлиб, асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилган тақдирда ҳам унинг ўзида сақланиб қолади.
Муаллифнинг ўз шахсий номулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиш тўғрисида бирон-бир шахс билан келишуви ва бу ҳақдаги аризаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

182.Muallifning mulkiy huquqlari nimalardan iborat?
1056-модда. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари
Муаллифга асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар тегишлидир.
Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.
Муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш ҳуқуқини англатади:
асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);
тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);
асарни сим (кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (кабель орқали юбориш ҳуқуқи);
асарга тузатишлар киритиш, уни аранжировка қилиш ёки бошқача тарзда қайта ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи);
асарни омма олдида намойиш этиш (омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи);
асарни омма олдида ижро этиш (омма олдида ижро этиш ҳуқуқи);
асарни симсиз воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (эфирга узатиш ҳуқуқи);
асарни таржима қилиш (таржима қилиш ҳуқуқи);
асарни барчанинг эътиборига такроран юбориш, агар бундай юбориш дастлабки юборишни амалга оширган ташкилотдан бошқа ташкилот томонидан амалга оширилса (барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи).
Муаллиф ўз асаридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига (ҳақ олиш ҳуқуқига) эга.
Агар чоп этилган асарнинг нусхалари уларни сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш воситасида фуқаролик муомаласига қонуний киритилган бўлса, уларнинг бундан буёнги тарқатилишига муаллифнинг розилигисиз ва унга ҳақ тўланмаган ҳолда йўл қўйилади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Асардан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асардан фойдаланилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асарнинг мазмунини ташкил этувчи қоидаларни (ихтироларни, бошқа техникавий, иқтисодий, ташкилий ва шу каби ечимларни) амалий қўллаш асардан муаллифлик ҳуқуқи маъносида фойдаланганлик деб ҳисобланмайди.

183.Xizmat asariga bo’lgan mualliflik huquqi deganda nimani tushunasiz?
1062-модда. Хизмат асарига бўлган муаллифлик ҳуқуқи
Хизмат вазифаларини ёки хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга (хизмат асарига) бўлган муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари асар муаллифида сақланиб қолади.
Хизмат асаридан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар, агар муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, иш берувчига тегишлидир.
Хизмат асаридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада белгиланади. Иш берувчи билан тузилган шартномадан қатъи назар, муаллиф асар ошкор қилинган вақтдан эътиборан ўн йил ўтганидан кейин, иш берувчининг розилиги билан эса ундан ҳам олдинроқ асардан фойдаланиш ва ҳақ олиш ҳуқуқини тўлиқ ҳажмда қўлга киритади.
Муаллифнинг хизмат асаридан топшириқ мақсади тақозо этмайдиган усулда фойдаланиш ҳуқуқи чекланмайди.
Иш берувчи хизмат асаридан ҳар қандай тарзда фойдаланишда ўз номини кўрсатишга ёхуд уни кўрсатишни талаб қилишга ҳақлидир.
Хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг хизмат топшириқларини бажариш йўсинида ушбу Кодекс 1049-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган энциклопедиялар, энциклопедик луғатлар, даврий ва давомли илмий ишлар тўпламлари, газеталар, журналлар ҳамда бошқа даврий нашрларнинг яратилишига ушбу модданинг қоидалари татбиқ этилмайди.

184.Mualliflik huquqining amal qilish muddati?
1065-модда. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади, ушбу моддада ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин етмиш йил давомида амал қилади.
(1065-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги ЎРҚ-709-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 03/21/709/0808-сон)
Тахаллус остида ёки имзосиз қонуний ошкор қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар ошкор қилинганидан кейин эллик йил давомида амал қилади. Агар кўрсатилган муддат ичида тахаллус остидаги ёки имзосиз асар муаллифи ўз шахсини маълум қилса ёки бундан буён унинг шахси шубҳага ўрин қолдирмаса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлар қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида амал қилади.
(1065-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги ЎРҚ-709-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 03/21/709/0808-сон)
Муаллифлик ҳуқуқи, муаллифлик исмига бўлган ҳуқуқ ва муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи муддатсиз муҳофаза қилинади.
Асарга Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ муҳофаза берилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати ушбу моддага биноан белгиланади. Лекин бу муддат асар келиб чиққан мамлакатда белгиланган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш муддатнинг ўта бошлаши учун асос бўладиган юридик факт юз берган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан эътиборан бошланади.

185.Mualliflik shartnomasi mazmuni nimadan iborat?
1067-модда. Муаллифлик шартномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 1056-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мулкий ҳуқуқлар фақат муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида ёки мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фақат ушбу ҳуқуқлар ўтказилаётган шахс асардан муайян усулда ва шартномада белгиланган доирада фойдаланишига рухсат беради.
Мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фойдаланувчига асардан шундай ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказган мутлақ ҳуқуқлар эгаси ва (ёки) бу асардан айни шундай усулда фойдаланиш учун рухсат олган бошқа шахслар билан тенг равишда фойдаланишга ижозат беради.
Муаллифлик шартномаси бўйича бошқа шахсга ўтказиладиган ҳуқуқлар, агар шартномада бевосита бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар ҳисобланади.
Асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар акс эттирилган моддий объектга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ эмас.
Моддий объектга бўлган мулк ҳуқуқини ёки моддий объектга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шу объектда акс эттирилган асарга бўлган бирон-бир муаллифлик ҳуқуқининг ўз-ўзидан бошқа шахсга ўтказилишига сабаб бўлмайди.

186.Mualliflik shartnomasining shakli va shartlari?
1068-модда. Муаллифлик шартномасининг шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муаллифлик шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
асардан фойдаланиш усуллари (мазкур шартнома асосида ўтказиладиган аниқ ҳуқуқлар);
асардан фойдаланишнинг ҳар бир усули учун тўланадиган ҳақ миқдори ва (ёки) тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тартиби, уни тўлаш тартиби ҳамда муддатлари.
Муаллифлик шартномаси тарафлар зарур деб топган бошқа шартларни ҳам назарда тутиши мумкин.
Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш ҳуқуқи қанча муддатга ўтказилиши тўғрисида шарт бўлмаган тақдирда, шартнома тузилган санадан бошлаб беш йил ўтганидан кейин, агар фойдаланувчи шартнома бекор қилингунига қадар камида олти ой олдин бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса, шартнома муаллиф томонидан бекор қилиниши мумкин.
Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш ҳуқуқи амал қиладиган ҳудуд доираси тўғрисида шарт бўлмаган тақдирда, шартномага биноан бошқа шахсга ўтказилаётган ҳуқуқнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан чекланади.
Бошқа шахсга ўтказилиши муаллифлик шартномасида тўғридан-тўғри назарда тутилмаган асардан фойдаланиш ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Шартнома тузилган пайтда асардан фойдаланиш ҳақида ҳали маълум бўлмаган ҳуқуқлар муаллифлик шартномаси предмети бўлиши мумкин эмас.
Тўланадиган ҳақ муаллифлик шартномасида асардан фойдаланишнинг тегишли усули учун олинадиган даромаддан фоиз тарзида белгиланади ёки агар буни асарнинг хусусияти ёки ундан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш мумкин бўлмаса, шартномада қайд этилган сумма тарзида ёхуд бошқача тарзда белгиланади. Мазкур ҳақнинг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Агар асарни нашр этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш ҳақидаги муаллифлик шартномасида ҳақ тўлаш қатъий сумма тарзида белгиланса, шартномада асарнинг энг кўп адади белгилаб қўйилиши шарт.
Муаллифлик шартномаси бўйича ўтказилган ҳуқуқлар бундай шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилган тақдирдагина бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин.
Муаллифлик шартномасининг муаллифни келгусида мазкур мавзуда ёки мазкур соҳада асарлар яратишини чеклайдиган шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Муаллифлик шартномасининг ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар талабларига зид бўлган шартлари ҳақиқий эмас.
(1068-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
1069-модда. Муаллифлик шартномасининг шакли
Муаллифлик шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

187.Turdosh huquqlar nima va uning obyektlari?
1074-модда. Турдош ҳуқуқлар объектлари
Турдош ҳуқуқлар объектлари жумласига ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари киради. Mualliflik huquqining obyekti bo'lgan ba’zi asarlar bevosita uchinchi
shaxslar tomonidan ijro etilishi (balet, spektakl’ ko'rinishida) lozim bo'ladi.
Ijrochilar va ijroni tashkil etuvchilaming faoliyatlari ham o'z tusiga qo'ra
ijodiy faoliyat hisoblanadi, biroq bunda ijodiy faoliyat uslubi, tusi va
mahsullari o'ziga xos xususiyatlarga ega bo'ladi, shu sababli ham u mualliflik
huquqiga tutash, mushtarak bo'lgan turdosh huquqlar orqali tartibga
solinadi.

188.Turdosh huquqlar subyektlariga kimlar kiradi?
1075-modda. Turdosh huquqlar subyektlari
Ijrochilar, fonogrammalarni tayyorlovchilar, efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotlar turdosh huquqlar subyektlaridir.
Turdosh huquqlarning yuzaga kelishi va amalga oshirilishi uchun turdosh huquqlar obyektini ro‘yxatdan o‘tkazish yoki biron-bir boshqa rasmiyatchilikka rioya etish talab qilinmaydi.
Yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan ko‘rsatuv yoki eshittirishni efirga uzatish va kabel orqali yuborishni (retranslatsiya ham shunga kiradi) amalga oshiruvchi yuridik va jismoniy shaxslar, ushbu Kodeksda va boshqa qonunlarda nazarda tutilgan hollardan tashqari, asardan, ijrodan, fonogrammadan yoxud efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning ko‘rsatuv yoki eshittirishidan faqat huquq egasi yoki boshqa vakolatli shaxs bilan tuzilgan shartnomaga binoan foydalanishlari mumkin. Retranslatsiya mualliflar, ijrochilar, fonogrammalarni tayyorlovchilar va boshqa huquq egalarining efirga uzatish, kabel orqali yuborish, barchaning e’tiboriga yetkazishga bo‘lgan huquqlariga rioya qilingan holda amalga oshirilishi kerak.

189.Turdosh huquqlarning muhofaza belgilariga nimalar kiradi?
1076-modda. Turdosh huquqlarning muhofaza belgilari
Fonogrammaga va (yoki) bunday fonogrammaga yozilgan ijroga bo‘lgan mutlaq huquqlar egalari o‘z huquqlaridan xabardor qilish uchun turdosh huquqlarning muhofaza belgisidan foydalanishlari mumkin bo‘lib, bu belgi fonogrammaning har bir nusxasida va (yoki) u saqlanadigan har bir g‘ilofda aks ettiriladi hamda quyidagi uch unsurdan iborat bo‘ladi:
aylana ichidagi lotincha “R” harfi;
mutlaq turdosh huquqlar egasining ismi (nomi);
fonogramma birinchi marta chop etilgan yil.
Nomi yoki ismi ushbu fonogrammada va (yoki) u saqlanadigan g‘ilofda odatiy tarzda ko‘rsatilgan yuridik yoki jismoniy shaxs, agar boshqacha hol isbotlanmagan bo‘lsa, fonogrammani tayyorlovchi deb e’tirof etiladi.

190.Ijrochining huquqlari nimalardan iborat?
Ijrochiga quyidagi huquqlar tegishlidir:
ismiga bo‘lgan huquq;
ijroni ijrochining sha’ni va qadr-qimmatiga zarar yetkazishi mumkin bo‘lgan har qanday tarzda buzib ko‘rsatilishidan yoki har qanday boshqacha tarzda tajovuz etilishidan himoya qilish huquqi;
ijrodan har qanday shaklda foydalanishga bo‘lgan mutlaq huquqlar, shu jumladan ijrochining ijrosidan foydalanishning har bir turi uchun haq olishga bo‘lgan huquq.
Ijrochining ijrodan foydalanishga bo‘lgan mutlaq huquqlari quyidagi harakatlarni amalga oshirish yoki bunday harakatlarga ruxsat berish huquqini anglatadi:
ijro yozuvini takrorlash (takrorlash huquqi);
ijro yozuvining asl nusxasi yoki nusxalarini sotish yoki mulk huquqini o‘zgacha tarzda boshqa shaxsga o‘tkazish yo‘li bilan tarqatish (tarqatish huquqi);
ijro yozuvini barchaning e’tiboriga yetkazish (barchaning e’tiboriga yetkazish huquqi);
ijro yozuvining asl nusxasi yoki nusxalarini, hatto ular ijrochining roziligi bilan tarqatilganidan keyin hamda asl nusxaga va nusxalarga bo‘lgan mulk huquqidan qat’i nazar, prokatga berish (prokatga berish huquqi);
ilgari yozilmagan ijrolarni yozib olish (yozib olish huquqi);
ijroni efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish, agar bunday eshittirish yoki ko‘rsatuv uchun foydalaniladigan ijro ilgari efirga uzatilmagan bo‘lsa yoki yozuvdan foydalanilgan holda amalga oshirilmasa (yozib olinmagan ijroni efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish huquqi);
ijro yozuvini efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish, agar dastlab bu yozuv notijorat maqsadlar uchun tayyorlangan bo‘lsa (ijro yozuvini efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish huquqi).
Agar ijro yozuvining nusxalari ularni sotish yoki mulk huquqini o‘zgacha tarzda boshqa shaxsga o‘tkazish vositasida fuqarolik muomalasiga qonuniy kiritilgan bo‘lsa, ularning bundan buyongi tarqatilishiga ijrochining roziligisiz va unga haq to‘lanmagan holda yo‘l qo‘yiladi.
Xizmat vazifalarini yoki ish beruvchining xizmat topshirig‘ini bajarish tartibida amalga oshirilgan ijrolarga nisbatan tegishincha ushbu Kodeksning 1062-moddasi qoidalari qo‘llaniladi.
Ijrochilar o‘z huquqlarini ijro etiladigan asarlar mualliflarining huquqlariga rioya etgan holda amalga oshirishlari kerak.
Ijro yozuvidan daromad olish maqsadida foydalanilganligi yoki undan foydalanish bunday maqsadga qaratilmaganligidan qat’i nazar, ijro yozuvidan foydalanilgan deb hisoblanadi.

.191.Fonogrammani tayyorlovchining huquqlarining mazmuni?
1078-modda. Fonogrammani tayyorlovchining huquqlari
Fonogrammani tayyorlovchiga ushbu Kodeksga va boshqa qonunlarga muvofiq mazkur fonogrammadan foydalanishda mutlaq huquqlar tegishlidir.
Fonogrammani tayyorlovchining fonogrammadan foydalanishga bo‘lgan mutlaq huquqlari quyidagi harakatlarni amalga oshirish yoki bunday harakatlarga ruxsat berish huquqini anglatadi:
fonogrammani takrorlash (takrorlash huquqi);
fonogrammaning asl nusxasi yoki nusxalarini sotish yoki mulk huquqini o‘zgacha tarzda boshqa shaxsga o‘tkazish yo‘li bilan tarqatish (tarqatish huquqi);
fonogrammani barchaning e’tiboriga yetkazish (barchaning e’tiboriga yetkazish huquqi);
fonogrammaning asl nusxasi yoki nusxalarini, hatto ular fonogrammani tayyorlovchi tomonidan yoki uning roziligi bilan tarqatilganidan keyin hamda uning asl nusxasi yoki nusxalariga bo‘lgan mulk huquqidan qat’i nazar, prokatga berish (prokatga berish huquqi);
fonogrammaning asl nusxasi yoki nusxalarini, shu jumladan fonogrammaga bo‘lgan mutlaq huquqlar egasining roziligi bilan tayyorlangan nusxalarini tarqatish maqsadida import qilish (import qilish huquqi);
fonogrammani efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish (efirga uzatish yoki kabel orqali yuborish huquqi);
fonogrammaga tuzatishlar kiritish yoki uni boshqacha usulda qayta ishlash (qayta ishlash huquqi).
Fonogrammani tayyorlovchi o‘z fonogrammasidan foydalanishning har bir turi uchun haq olish huquqiga ega.
Agar chop etilgan fonogramma nusxalari ularni sotish yoki mulk huquqini o‘zgacha tarzda boshqa shaxsga o‘tkazish vositasida fuqarolik muomalasiga qonuniy kiritilgan bo‘lsa, ularning bundan buyongi tarqatilishiga fonogrammani tayyorlovchining roziligisiz va unga haq to‘lanmagan holda yo‘l qo‘yiladi.
Fonogrammani tayyorlovchining ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan mutlaq huquqlari shartnoma bo‘yicha boshqa shaxslarga o‘tkazilishi mumkin. Bunday shartnomaga nisbatan tegishincha ushbu Kodeksning 1067, 1068 va 1069-moddalari qoidalari qo‘llaniladi.
Fonogrammalarni tayyorlovchilar o‘z huquqlarini foydalanilayotgan asarlar va ijrolar mualliflari hamda ijrochilarining huquqlariga rioya etgan holda amalga oshirishlari kerak.
Fonogrammadan daromad olish maqsadida foydalanilganligi yoki undan foydalanish bunday maqsadga qaratilmaganligidan qat’i nazar, fonogrammadan foydalanilgan deb hisoblanadi.

192.Efir yoki kabel orqali ko’rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning huquqlari nimalardan iborat?
Интеллектуал мулк объектлари орасида ихтиролар, фойдали модел лар ва саноат намуналари каби интеллектуал ижодий фаолият натижалари
муҳим ўринни эгаллайди. Ҳозирги вақтда бутун дунёда саноат мулки нинг ана шу объектларини муҳофаза қилишнинг патент тизими эътироф
этилган ва амал қилиб турибди.
Муҳофаза қилишнинг патент шакли мазмун-моҳияти шундан ибо ратки, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг муаллифи
ёхуд у вакил қилган бошқа шахс техника ютуғига бўлган муаллифликни
ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлаш учун ваколатли
давлат органига давлатнинг нуфузи билан гувоҳлантирилган муҳофаза
ҳужжати, яъни ихтиро, саноат намунаси, фойдали модель учун патент
беришни сўраб талабнома топширади. Патент патент эгаси деб номла нувчи патент олган шахснинг саноат мулки объектига бўлган муаллифлик
ҳуқуқини ва ундан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди

193.Sanoat mulkiga bo’lgan huquq deganda nimani tushunasiz?
1079-modda. Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning huquqlari
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotga o‘z ko‘rsatuvi yoki eshittirishidan foydalanishda ushbu Kodeksga va boshqa qonunlarga muvofiq mutlaq huquqlar tegishlidir.
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning o‘z ko‘rsatuvi yoki eshittirishidan foydalanishga bo‘lgan mutlaq huquqlari quyidagi harakatlarni amalga oshirish yoki bunday harakatlarga ruxsat berish huquqini anglatadi:
ko‘rsatuv yoki eshittirish yozuvini takrorlash (takrorlash huquqi);
ko‘rsatuv yoki eshittirish yozuvining asl nusxasi yoxud nusxalarini sotish yoki mulk huquqini o‘zgacha tarzda boshqa shaxsga o‘tkazish yo‘li bilan tarqatish (tarqatish huquqi);
ko‘rsatuv yoki eshittirish yozuvini barchaning e’tiboriga yetkazish (barchaning e’tiboriga yetkazish huquqi);
ko‘rsatuv yoki eshittirishni yozib olish (yozib olish huquqi);
kirish pulli joylarda ko‘rsatuv yoki eshittirishni barchaning e’tibori uchun yuborish (kirish pulli joylarda barchaning e’tibori uchun yuborish huquqi);
ko‘rsatuv yoki eshittirishni retranslatsiya qilish (retranslatsiya huquqi);
ko‘rsatuv yoki eshittirishni kabel orqali barchaning e’tibori uchun yuborish yoxud ko‘rsatuv yoki eshittirishni efirga uzatish (ko‘rsatuv yoki eshittirishni kabel orqali yuborish yoki efirga uzatish huquqi).
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilot o‘z ko‘rsatuvi yoki eshittirishidan foydalanishning har bir turi uchun haq olish huquqiga ega.
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan mutlaq huquqlari shartnoma bo‘yicha boshqa shaxslarga o‘tkazilishi mumkin. Bunday shartnomaga nisbatan tegishincha ushbu Kodeksning 1067, 1068 va 1069-moddalari qoidalari qo‘llaniladi.
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotlar o‘z huquqlarini foydalaniladigan asarlarning mualliflari hamda ijrolarning ijrochilari huquqlariga, tegishli hollarda esa fonogrammalarni tayyorlovchilar hamda efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotlar huquqlariga rioya etgan holda amalga oshirishlari kerak.
Efir yoki kabel orqali ko‘rsatuv yoxud eshittirish beruvchi tashkilotning ko‘rsatuvi yoki eshittirishidan daromad olish maqsadida foydalanilganligidan yoki undan foydalanish bunday maqsadga qaratilmaganligidan qat’i nazar, ko‘rsatuv yoki eshittirishdan foydalanilgan deb hisoblanadi.

194.Sanoat mulkiga bo’lgan huquq mualliflik huquqining mazmuni?
1085-modda. Mualliflik huquqi
Ixtiro, foydali model, sanoat namunasiga mualliflik huquqi va maxsus nom berish huquqi ixtiro, foydali model, sanoat namunasining muallifiga tegishlidir.
Ixtiro, foydali model, sanoat namunasiga bo‘lgan mualliflik huquqi va boshqa shaxsiy huquqlar patentga asoslangan huquqlar yuzaga kelgan paytdan e’tiboran vujudga keladi.
Ixtiro, foydali model, sanoat namunasi muallifini qonun maxsus huquqlar, imtiyozlar va ijtimoiy tusdagi afzalliklar bilan ta’min etishi mumkin.
Talabnomada muallif tariqasida ko‘rsatilgan shaxs boshqacha holat isbotlangunga qadar muallif hisoblanadi. Huquq yuzaga kelishidan avval mavjud bo‘lgan faktlar va holatlargina dalil tariqasida jalb etilishi mumkin.

195.O’simliklarning yangi navlari bo’lgan huquqlarni muhofaza qilish tartibi?
1091-модда. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг
янги зотларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш
Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зот ларига (селекция ютуқларига) бўлган ҳуқуқлар патент берилган
тақдирдагина муҳофаза қилинади.
Селекция ютуғига патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган
талаблар ҳамда бундай патентни бериш тартиби қонун билан бел гилаб қўйилади.
Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда бу ҳуқуқларни
муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, башарти
ушбу бобнинг қоидалари ва қонунда ўзгача ҳол назарда тутил ган бўлмаса, ушбу Кодекснинг тегишинча 1084–1090-моддалари
қоидалари татбиқ этилади.
ФК шарҳланаётган бобининг ўзига хос жиҳати адабиётларда
ва қонун ҳужжатларида селекция ютуқлари деб ҳам номланадиган
ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига патент
муҳофазаси жорий этишдир.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селек ция ютуқлари тўғрисида»ги (янги таҳрири: 2002 й., 29 август. (Ахб. № 9, 156-м.))
210–I-сонли Қонуни ФК63-бобининг қоидаларини батафсил аниқлаштирувчи
ва ривожлантирувчи асосий махсус қонун ҳужжати ҳисобланади. Ушбу Қонун
селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдала ниш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Шарҳланаётган модда ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг
янги зотларидан иборат муҳофаза объектлари сифатидаги селекция
ютуқларининг иккита турини белгилаб беради. Селекция ютуқлари
тўғрисидаги Қонунда муҳофаза объектларининг кенг таърифи берилган.
Масалан, Қонун 2-моддасида «нав» тушунчасига таъриф берилган бўлиб,
499
унга кўра нав — ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор
ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқалардан
ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник так сондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан
фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг
муҳофаза қилинадиган объектларидир; «зот» — генетик жиҳатдан ўзаро
боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб
аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан паррандалар, ҳашоротлар, ипак
қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда бел гиларнинг айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг
бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги (зонал)
тип, завод типи, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар,
дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектлари ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ кўрсатиб ўтилган селекция ютуғларига патент
берилади. Селекция ютуқлари учун патент:
селекция ютуғининг муаллифига (ҳаммуаллифларига) ёки унинг (улар нинг) меросхўрига (меросхўрларига);
муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан селекция ютуғи рўйхатга
олингунига қадар Интеллектуал мулк агентлиги га топширилган патент
бериш учун талабномада ёки аризачини ўзгартириш тўғрисидаги аризада
кўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга (агар улар рози бўлсалар);
иш берувчига — хизмат тартибида яратилган селекция ютуғи учун
берилади.
Селекция ютуқлари борасидаги муносабатларда селекция ютуқларини
муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи — Ўзбекистон
Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги марказий фигура бўлиб, у
селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиё сати амалга оширилишини таъминлайди.
Қонунда селекция ютуғига бериладиган патент таърифи, патент бериш
учун талабнома топшириш, патент бериш учун талабнома мазмуни, селекция
ютуғини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби, селекция ютуғини вақтинча
ҳуқуқий ҳимоя қилиш асослари, селекция ютуғининг янгилигини экспертиза
қилиш, талабномада кўрсатилган селекция ютуғини синовдан ўтказиш, патент
бериш учун топширилган талабномани чақириб олиш, селекция ютуғини
рўйхатдан ўтказиш, патент бериш, патент божлари назарда тутилган.

196.Hayvonlarning yangi zotlariga bo’lgan huquqlarni muhofaza qilish tartibi?
Javobi:195da

197.Kazus
Sobirova (buyurtmachi) mo’ynali kiyimlardan tikish uchun buyutrmachining materialidan mo’ynali palto tikish bo’yicha shartnoma tuzish taklifi bilan mo’ynali atelyega (pudratchi) murojaat qildi. Mo’ynali palto tikilganidan so’ng, Sobirova materiallarning qoldiqlarini qaytarish talabi bilan atelyega murojaat qildi. Atelye xodimining aytishicha, barcha materiallar mo’ynali palto tikish uchun ketgan. Sobirova pudratchi tomonidan quyidagi majburiyatlarni bajarmaganligi sababli shartnoma bo’yicha bajarilgan ishlarning qiymatini to’lashdan bosh tortdi:
-material iste’moli to’g’risida hisobot taqdim yetish;
qolgan materialni mijozga qaytarish.
To’lovni rad etish qonuniymi? Buyurtmachining qonunda ko’rsatilgan ish uchun haq to’lashdan bosh tortishi uchun qanday asoslar mavjud?
Javob:FKning 631.639 va 640-modda 1-qismi

198, Kazus
Ikki durodgor Bokiyev bilan uning dachasida 1 iyunga qadar yog’och garaj qurib berishga kelishishdi. Bajariladigan ishlar haqi tomonlar tuzgan pudrat shartnomasi deb atalgan yozma hujjatda aks ettirildi. Unda shuningdek bajariladigan qurilishning o’ziga xos xususiyatlariga oid hamma shartlari (garaj kattaligi, fundamental material, metall tom va boshqalar) kiritildi. Qurilish uchun materiallarni Bokiyev 10 maygacha topib berishi kerak edi. Durodgorlar ishni o’z vaqtida bajarishga kirishdilar. 28 mayda hamma ishlar tugatilish arafasida edi, durodgorlar Bokiyevdan 30 may kuni ishlarni qabul qilib olish uchun kelishini so’radilar. 29 may kuni faqat darvozani o’rnatish kerak edi. 28 maydan 29 mayga o’tar kechasi chaqmoq chaqib, garaj to’laligicha yonib ketdi. 2 iyun kuni ishlarni qabul qilib olish uchun kelgan Bokiyev yong’indan saqlanib qolgan fundament va o’rnatilmagan darvozalarnigina ko’rdi.
O’zi bilan durodgorlar o’rtasida pudrat shartnomasi tuzilgan deb hisoblagan Bokiyev bajarilgan ishlar uchun haq to’lashdan bosh tortdi, durodgorlardan o’z materiallari hisobiga yangi garaj qurib berishni talab qildi.
Durodgorlar Bokiyevning talablarini rad qilishdi. Ularning fikricha, darvozalar o’rnatilishidan boshqa hamma ishlar uchun ular haq olishlari kerakligini va ularni qanday shartnoma tuzganligi qiziqtirmasligini, ularni faqatgina olishlari lozim bo’lgan haq miqdori qiziqtirishligini aytishdi.

Yüklə 168,3 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   51




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin