1-ma’ruza. O’simliklarning fiziologik faol moddalari faniga kirish


Доривор ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи биологик фаол моддалар



Yüklə 40,08 Kb.
səhifə3/13
tarix20.11.2023
ölçüsü40,08 Kb.
#165412
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1.majmua

1. Доривор ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи биологик фаол моддалар. Доривор маҳсулот таркибида касалликларни даволовчи терапевтик аҳамиятга эга булган биологик фаол моддалари булгани сабабли у тиббиётда ва фармацияда ишлатилади. Ўсимликнинг терапевтик аҳамияти бўлган шифобахш биологик фаол кимёвий бирикмалари асосий таъсир этувчи моддалари деб аталади. Бу моддалар кўпинча айрим ўсимликларга хос бўлган алкалоидлар (белладонна, бангидевона, мингдевона, скополия турларига хос атропин, гиосциамин, скопаламин), гликозидлар (ангишвонагул, строфант, адонис, марваридгул, эризимум ўсимликларига хос юрак гликозидлари, раъногулдошларга хос амигдалин, карамдошларга хос синигрин ва бошқа изотиоциантлар), кумаринлар, эфир мойлари, флавоноидлар, витаминлар, лигнанлар, ошловчи ва бошқа моддалар.
2. Ўсимликларнинг таъсир этувчи моддалари билан бирга учрайдиган бирикмалар. Бундай моддаларнинг айни шу ўсимликда терапевтик аҳамияти бўлмаса-да, асосий таъсир этувчи бирикмаларнинг таъсир кучини ўзгартириши (кучайтириши) ёки уларнинг организмга сўрилишини, натижада таъсирини тезлатиши мумкин. Баъзан асосий таъсир этувчи модда билан бирга учрайдиган бошқа бирикмалар организмга биргаликда (комплекс) таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Масалан, ангишвонагул таркибидаги стероид сапонинлар шу ўсимликнинг асосий таъсир этувчи бирикмаси – юрак гликозидларини организмга сўрилишини тезлатиб, маҳсулотнинг доривор препаратларини таъсирини тезлатади ва кучайтиради.
3. Терапевтик аҳамияти бўлмаган, кераксиз, балласт моддалар. Бу моддалар ўсимликларни асосий таъсир этувчи ва улар билан бирга учрайдиган бирикмалар сингари кимёвий тузилиши бўйича ҳар хил моддалар бўлиши мумкин. Углеводлар, смолалар, эфир мойлари, ёғлар,органик кислоталар, оқсил, минерал ва бошқа моддалар шулар жумласига киради. Улар маълум шароитда терапевтик таъсирга эга бўлган бирикма ҳисобланса ҳам, бошқа ўсимликда балласт (кераксиз) модда сифатида учраши мумкин. Шунинг учун балласт моддаларни доимо бир хил, маълум гуруҳга кирадиган бирикмалар дейиш хатто бўлади. Масалан, канакунжут, зайтун, бодом, зиғир ва бошқаларнинг уруғидан олинадиган мойлар асосий таъсир этувчи бирикмалар ҳисобланса, шоҳкуя замбуруғи ҳaмдa строфант уруғида учрайдиган ёғлар шу ўсимликлардан дори турлари тайёрлашда ва маҳсулотни сақлашда балласт модда ҳисобланади. Худди шунингдек, сано баргида смолалар, шоҳкуя таркибидаги сут кислота ҳaм кўрсатилган маҳсулотлар учун балласт моддалардир.
Фармакогнозия фанининг асосий қисмини-мазмунини ўсимликлардан, қисман ҳайвонлардан олинадиган доривор мaҳcyлотлар ҳaмдa уларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ташкил қилади. Фан дастури ва режасига биноан ўрганиладиган доривор маҳсулотлар рўйхати анча катта ва улар таркиби турлича кимёвий бирикмалардан ташкил топган (асосий таъсир этувчи моддалар ва бошқалар). Бу моддаларнинг таҳлил қилиш усуллари ҳaм турлича бўлиб, буни бажариш учун ўзига хос шароит бўлиши шарт. Шу юқорида кўрсатилган сабабларга кўра доривор маҳсулотларни айрим гypyҳларгa - синфларга бўлиб, ўрганилади.
Доривор маҳсулотларни синфларга бўлишда турли омиллар асос қилиб олинган: доривор маҳсулотларнинг фармакологик таъсири, уларни морфологик тузилиши (ер устки қисми, барги, гули, меваси, ер остки органлари ва бошқалар), доривор маҳсулот таркибидаги айрим бирикмаларнинг хоссалари (масалан, сапонинларнинг турғун кўпик ҳосил қилиши) ва бошқалар. Натижада ўз вақтида доривор маҳсулотларнинг фармакологик, ботаник ва бошқа таснифлари - классификациялари бўлган ва шу асосида улар ўрганилган. Хозирги кунда ҳам доривор ўсимлик маҳсулотларини ўрганишда айрим ҳолларда фармакологик таснифдан фойдаланилади.
Қачонки доривор маҳсулотларнинг асосий таъсир қилувчи моддалари ажратиб олиниб, кимёвий тузилиши аниқлангандан сўнг уларнинг кимёвий таснифи тузилди. Бу тасниф доривор ўсимликларнинг асосий таъсир қилувчи бирикмасини кимёвий тузилишига асосланган.
Кимёвий тасниф - классификация бўйича доривор ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотлари фармакогнозия фанида қуйидаги синфларга бўлиб ўқилади:

Yüklə 40,08 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin