1. Таркибида полисахаридлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
2. Таркибида витаминлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
3. Таркибида липидлар (ёғлар ва ёғсимон моддалар) бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
4. Таркибида терпеноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва мaҳсулотлар.
5. Таркибида алкалоидлар бўлган доривор ўсимликлар ва мaҳсулотлар.
6. Таркибида гликозидлар бўлган доривор ўсимликлар ва мaҳсулотлар.
а) Таркибида монотерпен гликозидлар (аччиқ моддалар) бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
б) Таркибида юрак гликозидлари (стероид гликозидлар) бўлган доривор, ўсимликлар ва маҳсулотлар;
в) Таркибида тритерпин гликозидлар (тритерпин сапонинлар) ҳамда стероид сапонинлар бўлган доривор ўсимликлар ва мaҳcyлотлар;
7. Таркибида фенол унумлари бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
а) Таркибида оддий феноллар, уларни унумлари ва гликозидлари (фенолгликозидлар) бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
б) Таркибида лигнанлар бўлган доривор ўсимлик ва маҳсулотлар;
в) Таркибида антрацен унумлари ва уларнинг гликозидлари (антра -гликозидлар) бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
г) Таркибида флавоноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
д) Таркибида кумаринлар ва хромонлар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
е) Таркибида ошловчи моддалар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар;
8. Таркибида кам ўрганилган, турли биологик фаол моддалар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар.
Фармакогнозия фанининг охирида шунингдек ҳайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотлар ҳaм ўрганилади.
Alkaloidlar-faqat o’simliklarda uchraydigan geterostiklik organik birikmalar bo’lib, tarkibida asos xossasiga ega bo’lgan azot atomi tutadi. Alkaloidlar fiziologik jihatdan o’ta aktiv birikmalar bo’lganligi sababli, odam va hayvonlar organizmiga kuchli ta’sir kursatadi ko’p alkaloidlar zaharli moddalardir.
Alkaloidlar (arabcha algali — ishkor demak) kislotalar bilan reakstiyaga kirishib, tuz hosil kiladi.
O’simliklarda alkaloidlar, asosan, malat, tartarat, stitrat va boshka kislotalarning tuzlari sifatida uchraydi. Ko’pchilik alkaloidlar maxsus reaktivlar — fosfovalg’framat, fosfomolibdat, pikrinat, dubilg’ kislota va boshkalar yordamida chukmaga tushiriladi. Erkin holdagi alkaloidlar suvda erimaydi, ammo opganik erituvchilarda yaxshi eriydi.
Ko’pchilik alkaloidlar xalk xujaligining turli tarmoklarida, jumladan, medistina, veterinariya, qishlok xo’jaligida va boshka sohalarda ko’p ishlatiladi.