18. Abu Nasr Forobiyning davlatchilik sohasidagi qarashlari. Sharq allomalarining yirik namoyandalaridan biri bo‘lgan Abu Nasr Forobiy (873–950 yillar) Forob (O‘tror) shahrida tavallud topgan. U avval ona shahrida, so'ngra Samarqand, Buxoro va Bag'dodda bilim olgan. Umrining oxirlarida Xalab va Damashq shaharlarida yashagan. U fanning deyarli barcha sohalarini mukammal o‘rganib, 160 dan ortiq asarlar yozgan. Forobiy riyoziyot, falakiyot, tabobat, musiqa, falsafa, tilshunoslik va adabiyotga oid buyuk asarlar, risolalar yaratib, jahonga mashhur bo‘ldi. U yozgan “Aristotel” (Arastu)ning “Metafizika” asari maqsadlari haqida”, “Tirik mavjudot a’zolari haqida”, “Musiqa kitobi”, “Baxt-saodatga erishuv haqida”, “Siyosat al-Madaniya” (Shaharlar ustida siyosat yurgizish), “Fozil odamlar shahri”, “Masalalar mohiyati”, “Qonunlar haqida kitob”, “Falsafaning mohiyati haqida kitob” va boshqalar buyuk olimning ilmiy dunyoqarashining beqiyos darajada kengligi va chuqurligidan dalolat beradi. Farobiy Sharqda Arastudan (Aristotel) keyingi yirik mutafakkir— «Muallimus-soniy» nomi bilan shuhrat topdi. Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида инсоният жамиятининг вужудга келиши ва ривожланишининг муайян табиий-давлатга бўлган эҳтиёжларнинг пайдо бўлишини, унда адолат ва ахлоқнинг шаклланиши қонуниятларини назарий тамойилларини яратганлиги билан машҳурдир. У - «Маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Одамларнинг тинчлик ва эркинликларига халақит берувчи султон бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади». Шу тариқа олим бугун бизнинг тасаввуримиздаги демократик давлат шакллари ва унда бошқарувнинг сиёсий ва фалсафий моҳиятини яратишга эришади. Масалан, фозиллар шаҳарининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади. Бу борада Абу Носир Форобий - «Уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлоқ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган энг олийжаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар», деб давлат бошқарувида демократик тамойилларни таъминлаш билан боғлиқ ахлоқий ва маданий қадриятларни тизимлаштиради. Эътиборли жиҳати шундаки, Форобий қарашларидаги «ҳокими мутлоқ бўлмаслиги», «сайловчилар иродаси», «озодлик» каби фикрлари нафақат шу даврда, балки, бугунда ҳам инсоният маданияти ноёб маҳсули ҳисобланган - демократиянинг бош ғояси бўлиб хизмат қилади.