1Диалектика [юнонча dialektike – суxбатлашиш, баҳс қилиш санъати] 1.Табиат, кишилик жамияти ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан. 2. Табиат ва жамиятнинг абадий ҳаракатланиб ва ўзгариб турувчи ички зиддиятлари, қарама-қаршиликларини очиш ҳамда қарама-қаршиликлар ўртасидаги доимий алоқадорлик ва кураш моҳиятини аниқлашдан иборат фалсафий метод. 3. Бирор нарсанинг ҳаракати, ривожланиши, тараққиёт жараёни.
2Метафизика [юнонча « Meta ta physika» -«Физикадан кейин» (Аристотелнинг фалсафий асарлари номидан)] Диалектикага қарама-қарши ўлароқ, табиат ва жамият ҳодисаларини ривожлантиришда ва бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қарамасдан, бир биридан узилган ҳолда, турғун ва ўзгармас ҳолда олиб текширалиган, ҳодисаларнинг ички қарама-қаршиликларини инкор этувчи билим методи.
3Софистика [юнонча sopistika – мунозарани айёрлик билан олиб бориш,унинг йўналишини ўзгартириб юбориш маҳорати.] Мантиқ қонунларини атайин бўзиб, ёлғон далилларга асосланган ҳолда муҳокама юритиш.
4Эклектика, эклектизм [ юнонча eklektikos – танловчи,сайлаб олувчи] Ҳар турли, ҳатто бир бирига қарама-қарши бўлган фикр, қараш, ғоя ва назарияларни бирлаштиришга уриниш, принципсизларча қориштириб юбориш.
5Догматика, [юнонча dogma,dogmatos – фикр;қарор;таълимот]1. Қанчалик тўғрилиги танқидий текшириб кўрилмай, ҳақиқат сифатида кўр-кўрона қабул қилинган қонун-қоида, фик; ақида. 2. Догматизм – эcкирган, қотиб қолган, бир томонлама назария ва қонун-қоидаларга, ақидаларга асосланган тафаккур; танқидий қарамай, кўр-кўрона фикрлаш; ақидапарастлик. 3.