Ўрта Шарқ мамлакатларида, Ҳиндистон, Уганда, Кения, Танзания, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида мавжуд.
Исмоилийлар диний таълимотида бутун оламни яратган «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод этиш асосий ўринни эгаллаган. Уларнинг таълимотида неоплатончилар фалсафаси ва буддавийликнинг катта таъсири сезиларди. Исмоилийлар турли даврларда халқларга турли пайғамбарларнинг юборилиши-«дунёвий ақл»нинг ерда намоён бўлишидир деб ҳисоблашарди.
Ислом пайдо бўлган даврдан бошлаб, унинг турли минтақаларга тарқалиш жараёни, хусусан диний таълимотни талқин қилиш билан боғлиқ давлатни идора қилиш масалалари, ҳокимиятни эгаллаш ҳаракати ҳамда халифалик даврларда вужудга келган ички зиддиятлар натижасида исломда йўналишлар ва бир қанча мазҳабларни шаклланишига олиб келди.
Зайдийлар
Зайд ибн Али
Зайдилар 864 йили Эроннинг шимолида ўз давлатларини тузишган. 901 йили эса улар Яманда давлат ҳокимиятини қўлга олишган
Зайдилар диний таълимотнинг шаклланишига ишонишни, Қуръон «азалдан» мавжудлигини, ирода эркинлиги мавжудлигини, диний эътиқодни амалий ҳаракат билан мустаҳкамлаш зарурлигини тан олганлар. Улар кўпгина шиа маросимларига амал қилишган, бироқ ўз турмуш тарзига кўра суннийларга ҳам яқин турган.