3. Трансформация учун векторлар
. Реципиент геномига бегона ДНК
фрагментларини киритиш учун фойдаланилади. Бундай векторлар одатда
геномга интеграцияланишига ёрдам берувчи махсус изчилликлар тутади.
Замонавий вектор тизимлар полифункционал бўлиб, бир нечта функцияни
битта векторга жамлайди. Биринчи табиий векторлар бактериялардан
ажратилган бўлиб, кўпчилиги тажриба мақсадидан келиб чиққан холда
(экспрессион векторлар, клонлаш учун векторлар, трансформация учун
векторлар) ген мухандислиги усуллари ёрдамида қайта яратилган.
Вектор молекулаларнинг таркибида маркер ген бўлиши, бу ген ҳужайрада
вектор иштирок этаётгани хақида маълум қилувчи фенотип бериши яъни
вектор селектив ирсий белгига эга бўлиши керак. Кўпинча селектив белги
сифатида табиатда кенг тарқалган антибиотикка чидамлилик генидан
фойдаланилади.
E.coлi
ҳужайраларига
вектор
конструкциялар
трансформацияси
Таркибида бегона ДНК фрагментлари тутувчи вектор
конструкциялар
E.coлiнинг
махсус
штаммлари
ҳужайраларига
трансформация қилиш учун фойдаланилади. Вектор плазмидаларнинг
бактерияларга трансформацияси ҳужайраларнинг ДНК молекулаларини қабул
қилиш қобилиятига асосланган (компитентлигига). E.coлi ҳужайраларига
трансформациялаш асосан кальций шоки ёки электропорация усулларидан
бирини қўллаш орқали амалга оширилади. Иккала холатда ҳам бактерия
мембранасининг ДНК молекулалари учун ўтказувчанлиги ошади.
Вектор молекуласи учун қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
1) вектор бегона ДНК фрагментларини ўзига бириктириши учун бир нечта
рестриктазалар учун ягона рестрикция сайтлари тутиши зарур.
2) вектор репликация бошланиш нуқтаси изчиллигини тутиши ҳисобига
муайян ҳужайраларда репликацияланиши шарт.
3) вектор маркер ген изчиллигини тутиши зарур. Бу генлар вектор
конструкцияни тутувчи ҳужайралар селекциясини енгиллаштиради.
Dostları ilə paylaş: