Boshlang’ich ta’lim va tarbiyaviy ish yo’nalishi


Tarbiyaviy ishlarda pedagogik texnologiyalardan foydalanish



Yüklə 0,57 Mb.
səhifə12/13
tarix24.12.2023
ölçüsü0,57 Mb.
#191477
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Qurvonmurodova LOYIHA

2.2 Tarbiyaviy ishlarda pedagogik texnologiyalardan foydalanish.
Бошланғич синфларда кўпроқ болаларнинг ёшини, билим савиясини ҳисобга олиш лозимлигини унутмаслик керак. Уларга оддий, осон ва вақт кам сарфланадиган ўйин машқлардан фойдаланиб, дарсларни ўтиш яхши самара беради.
Бугунги кунда такомиллаштирилаётган стандартлар, янги ўқув дастурлари бошланғич синфларданоқ ўқувчини эркин фикр юритиш орқали мулоқотга кириша олиш қобилиятини шакллантиришга, сўз бойликларини оширишга, ўқиш техникасини яхши эгаллашга, чиройли ва саводли ёзиш кўникмасини ҳосил қилишга, нутқ маданиятини тақозо этмоқда.
Шу боис ҳам таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, либерализатция қилиш (эркинлаштириш) демократизатциялаштириш, болага самимий ва дўстона муносабатда бўлиш, ҳамкорлик ва ҳамижодкорликда ташкил этишни тақозо этмоқда. Қисқа қилиб айтганда, ўқув жараёни марказида ўқувчи шахси ва қадри, маданияти турмоғи лозим.
Ўқув жараёни ўқувчи шахси, унинг маънавиятига қаратилган ва йўналтирилган бўлиши талаб этилмоқда.
Шуни эътиборда тутиш керакки, шахсга қаратилган таълим ўқувчининг ўқув-билув меҳнатини ташкил этишни ҳаракатлантирувчи, унинг қизиқиши, хоҳиш, талаб-истакларини рўёбга чиқарувчи куч бўлиб хизмат қилади.
Ўқувчи шахсига қаратилган таълим, ўқувчининг фаоллигини ошириш, мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш, мустақиллигини, эркинлигини таъмин этиш, қизиқишлари асосида иш юритиш, ички имкониятларини ишга солиш, ўз қизиқишлари орқали қўшимча таълим олишга йўллаш, ўз-ўзини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Интерфаол таълим жараёнида дарс ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари асосида амалга оширилади. Интерактив инглиз сўзидан олинган бўлиб, «Интеракт», яъни, интер – бу «ўзаро», «акт» - ҳаракат, таъсир, фаоллик маъноларини билдиради. Бу ўзаро ҳаракат, яъни ҳамкорлик асосида ўқитиш демакдир.
Энди интерфаол методларнинг таълим ва тарбия жараёнидаги ўрни ва имкониятлари ҳақида фикр юритамиз.
Интерфаол метод – таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги фаолликни ошириш орқали уларнинг ўзаро ҳаракати, таъсири остида билимларни ўзлаштиришни кафолатлаш, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу усулларни қўллаш дарс сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Унинг асосий мезонлари – норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш. Мустақил ўқиш, ўрганиш, семинарлар ўтказиш, ўқувчиларни ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоасини бўлиб ишлаш учун топшириқ, вазифалар бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқалардан иборат.
Интерфаоллик, бу ўзаро икки фаоллиги, яъни, бунда ўқув-билув жараёни ўзаро суҳбат тариқасида, диалог шаклда (компютер алоқаси) ёки ўқитувчи – ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари асосида кечади. Интерфаоллик – ўзаро фаоллик, ҳаракат, таъсирчанлик, ўқувчи-ўқитувчи (субъект-субъект) суҳбатларида содир бўлади. Интерфаол методларнинг бош мақсади – ўқув жараёни учун энг қўлай муҳит ва вазият яратиш орқали ўқувчининг фаол, эркин, ижодий фикр юритиш, уни эҳтиёж, қизиқишлари, ички имкониятлирини ишга солишга муҳит яратади.
Бундай дарслар шундай кечадики, бу жараёнда бирорта ҳам ўқувчи четда қолмай эшитган, ўқиган, кўрган, билган фикр-мулоҳазаларини очиқ-ойдин билдириш имкониятига эга бўладилар. Ўзаро фикр алмашиш жараёни содир бўлади. Болаларда билим олишга ҳавас, қизиқиш ортади, ўзаро дўстона муносабатлар шаклланади.
Интерфаол таълим ўз хусусиятига кўра дидактик ўйинлар орқали муаммоли вазиятни ҳосил қилиш ва ечиш орқали креатив-ижодкорлик асосида ахборот коммуникацион технологиялар ёрдамида амалга ошириш методларини ўз ичига олади. Буни қуйидаги жадвалда келтирамиз.

Коммуникацион ахборот технологиялари воситалари


Компьютер дастурлари ёрдамида

Масофадан ўқитиш

Интернет тармоқлари асосида

Медия-таълим методлари

Бошланғич синфларда машғулотларнинг айримларини компютер ёрдамида амалга ошириш зарур. Бу жараёнда ўқувчилар илк компютер саводхонлигини шакллантиради. Болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, компютер олдида бир машғулот давомида 10-15 дақиқа бўлиши мумкинлиги педагоглар томонидан қайд этилади.1


Ҳозирги кунда таълим жараёнида инновацион технологиялар ва интерактив методларни қўллаш тобора кенг тус олмоқда. Бундай методларни қўллаш таълим самарадорлигини ва таъсирчанлигини оширади.
«Инновация» инглизча инновацион янгилик яратиш, янгилик маъноларини англатади.
Республикамиз олимларининг «инновация» тушунчасига берган таърифидан хилма-хиллик чет эл олимларининг тадқиқотларида ҳам кўзга яққол ташланади. Мазкур таърифларнинг қиёсий таҳлили асоссида тушунчанинг қуйидаги жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) Инновация – бу янгилик (А.М.Саранов, Э.М.Роджерс);
2) Инновация – бу ўзгартириш, яхшилаш, такомиллаштириш демакдир (К.Аниловски);
3) Инновация – бу янги восита, янгим метод, янги технология (В.А.Сластенин, В.И.Подимова);
4) Инновация – бу ўзида тараққийпарвар асосни акс эттирувчи таркибий қисмлар мажмуи (В.И.Загвязинский);
5) Инновация – бу янги методларни ва таълимнинг янги мазмундаги методларни ишлаб чиқишдир (П.Г.Шедровецкий)
(Эллис Артур, Фоутс Джеффри. Педагогические инновации / Пер.с.анг. А.И.Другова. – М.: ИТП, МНО, 1993.) – деб таърифланган.
«Инновация» - бу маълум бир босқич асосида ривожланадиган жараёндир. У бир нечта маънодаги тушунчаларни беради:
1. Инновация – бу таълимнинг янги мазмуни, шакл ва методларини ишлаб чиқиш.
2. Яратилган педагогик тизимни жорий эти шва оммалаштириш –деб изоҳлайди тадқиқотчи Зуфаров Ш. (Таълимда инновацион жараёнларни тизимли бошқаруви: Назария, таҳлил, тасниф/ Т.2010 йил. 6-бет)
Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш жоизки «инновация» тушунчаси билан биогаликда «янгилик» тушунчаси ҳам қўлланилади.

XULOSA
Ҳозирги кундаги инновацион таълим тизимида кенг тарқалган технологияларнинг асосий тури сифатида қуйидагиларни ажратсак бўлади:
- аудио ва видео кассеталар, дисклар;
- телефон;
- радио ва телевидение;
- электрон почта;
- компютер ўргатиш программалари;
- интернет;
- телеконференция (аудио-конференциялар, турли график, видео-конференциялар, компютер конференциялари).
Дарсларни нечоғли қизиқарли, фойдали ва самарали ташкил этиш ўқитувчиларнинг ижодкорлиги, ташаббускорлигига боғлиқ. Бунинг учун:
1. Ўқитувчи фақат ўқитибгина қолмай, ўқувчини мустақил мутола қилиш орқали таълим олиш кўникмаларини шакллантириш;
2. Ўқувчиларни дарслик, қўлланма, интернет хабарлари, манбаларни таҳлил қилиш орқали билим олишга ўргатиши;
3. Ўқувчи таълим жараёнида эшитиб, кўрибгина қолмай, балки дарс мавзуси, мазмунини ўрганишда уни фаол иштирокчисига айланишини таъминлаш зарур.
4. Агар ўқувчи интерфаол таълим мазмунини ва моҳиятини. Унинг методларини ўқиб-ўрганиб, ўзлаштириб, ўз педагогик фаолиятига жорий қила олса, такомиллашган Давлат таълим стандартларини ва модернизация қилинган ўқув дастурларини тўла ўзлаштиршларини кафолатлайди, сифат ва самарадорликка эришишни таъминлайди
5. Ўтказилган тажриба-синов натижалари шуни кўрсатадики, агар дарслар сўз, тушунтирш орқали олиб борилса, ўзлаштирш 10%, кўрсатиш, намойишлар орқали ташкил этилса 50%, таълим жараёни ўқувчининг шахсий иштироки, фаоллигида кечса, ўзлаштириш сифати ва самарадорлиги 90%ни ташкил этади.
Демакки, ҳар бир ўқитувчи ўз ўқувчисини дарс жараёнида фаоллаштира олса, болаларнинг ўқиш, ўзлаштириш, билим, кўникма, малакаларни эгаллаш даражаси юқори кўрсаткичларни ташкил этади.



Yüklə 0,57 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin