Boshlang’ich ta’lim va tarbiyaviy ish yo’nalishi


Neyrolingvistik dasturlashtirish nazariyasi (NLP)



Yüklə 0,57 Mb.
səhifə11/13
tarix24.12.2023
ölçüsü0,57 Mb.
#191477
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Qurvonmurodova LOYIHA

Neyrolingvistik dasturlashtirish nazariyasi (NLP)
O’qitish jarayonini ma’lumotlarni insonning nerv sistemasi orqali harakati ko’rinishida tasavvur qiladi. NLP modelida quyidagilar ko’rsatiladi:

  1. Ma’lumotlarga kirish, uni saqlash, qayta ishlash va chiqish – u yoki bu shaklda qayta tiklash.

  2. Ikki turdagi ma’lumotlar uzatish: sensorli (neyro) va verbal (lingvo), ana shundan “neyrolingvistik” degan nomi kelib chiqqan.

  3. Axborotlar o’tish kanallari vizual, audioal yoki kinestik (tegib ko’rish) rivojlanishi bilan farq qiluvchi uch turdagi, bolalar uch modalligi.

  4. Ikki turdagi bolalar, miyaning turli yarim sharli rivojlanishi bilan farq qiluvchi: chap yarim shari (mantiqiy, verbal fikrlash jarayonlari) va o’ng yarim shari (bunda emosional jarayonlari jamlangan).

Har bir bola nerv sistemasining xususiyatlari individual tuzilishiga, ular foydalanayotgan vositalar va metodlar samaraliligi yoki samarasizligini belgilaydi.

II Ta’lim-tarbiya jarayonida yangi pedagogik texnologiyalardan foydalanish.
2.1. Бошланғич синфларда қўлланиладиган интерфаол методларнинг ўрни ва аҳамияти
Бугунги кунда ахборот маълумотларининг ортиб бориши ўқувчиларнинг илм олишига чанқоқлиги, мустақил фикрлашши ва илмий-ижодий изланишлари, янгиликлар ва кашфиётларга нисбатан чексиз қизиқиши ва таълим мазмунига талабчанлиги, ўқитувчининг ўз устида ишлашга, малакасини ошириб боришига ва онгини янада ривожлантиришга, таълим тизимидаги барча янгиликлардан бахобар бўлиб бориши кераклигича асосий мотив бўлиб хизмат қилади. Сўнгги йилларда педагогика фанига, таълим тизимига шиддат билан кириб келаётган янги педагогик технологиялар, инновациялар, янги педагогик педагогик-психологик тушунчалар, интерфаол методларни таълим берувчи томонидан ўзлаштириб ва қўлланиб болиши, таълим мазмунини тубдан ўзгартириб юборди десак муболаға бўлмайди. Замонавий ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчиларни миллий қадрият руҳида тарбиялаш учун барча имкониятлардан фойдаланиши лозим. У ўз ўқувчиларини фанга ижодкорлик нуқтаи назари билан қарашларини ташкил қилиши, уларда изланувчанлик хусусиятларини шакллантириши ва албатта, янги педагогик технология усулларидан фойдаланган ҳолда дарсни ташкил этиши керак бўлади.
Бугунги кунда таълимнинг барча звеноларида интерфаол методлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Интерфаол методлар ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарфламай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришиш мақсадини назарда тутади. Дарс мобайнида маълум назарий билимларни ўқувчига етказиш, унда айрим фаолият юзасидан кўникма ва малака ҳосил қилиш, миллий маънавий сифатларни шакллантирш, ўқувчи билимини назорат қилиш ҳамда баҳолаш ўқитувчидан юксак маҳорат ва тезкорлик талаб қилади.
Бу борада ўқитувчи дарсларда фойдаланиши мумкин бўлган айрим педагогик воситалар: таъкидловчи саволлар бунда ўқувчининг берган саволларига қараб, унинг фикрлаш даражасини аниқлаш мумкин. Ўқитувчи алтернатив, ўқувчини фаолликка чорловчи саволлар орқали синфда ижодкорлик, изланувчанлик, қиёслаш, ўхшашлик ва фарқини топиш сингари хусусиятларни ривожлантирувчи муҳитни яратади. Саволлар бериш билан биргаликда ўқувчиларда, фикрлашга мажбур қилувчи саволлар тузиш қобилиятини ҳам шакллантириб боради.
Интерфаол метод ва усулларни санаб ўтамиз: ақлий ҳужум, кластер, мустақил хат, Венн диаграммаси, ҳаракатли маъруза, ўзаро таълим, муаллифга саволлар, «биламан, билишни истайман, билиб олдим», инсерт, баҳс-мунозара, синквейн, қадриятлар тизими, дебат, ҳамкорликда изланиш, блиц-уйин, аргументланган эссе ва бошқалар.
Бу усуллар асосан босқичларга ажратилган дарс жараёнида қўлланилади (чақирув, англаш, фикрлаш) ва ҳар бирида ўқитувчи ўқувчиларга тегишли топшириқлар беради. Бу методлар ва усуллар ўқувчида коммуникатив қобилиятнинг ўсишига, ўқувчилар орасида ҳиссий алоқа ўрнатилишига, муаммоли вазиятлар ечимига, гуруҳда ишлашни, ўзгаларнинг фикрини тинглай олишни ва ўз фикрини мустақил баён этишни ўргатибгина қолмасдан, унда ўзига ишонч, билимига таяна олиш, қизиқишларининг кучайишига, кенг фикрлашга олиб келади.
«2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури» доирасида таълим соҳасида самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мактаблар таъмирланиб, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминланмоқда. Таълим мазмунига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб ДТС ўқув дастурларининг янги таҳрирдаги вариантлари тажриба-синовдан ўтказилмоқда, илғор педагогик технологиялар асосида ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида турли интерфаол методлардан, ахборот-коммуникатция воситаларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.



Интерфаол усуллардан фойдаланиш орқали ўқувчиларда




Билимлар енгил ҳосил бўлади






Миллий одоби







Хатти-ҳаракатлари







Хулқ-атвори







Жамиятнинг ривожланиши

Бу эса таълим соҳасида фаолият олиб бораётган ҳар бир ўқитувчи олдига катта вазифаларни қўяди. Ўқитувчи ўқувчига замон талабларига мос билимларни бериши учун, аввало ўзи ана шандай билимлар билан қуролланган бўлиши керак. Айниқса, бошланғич синфларда ютуқларнинг асоси болалар билан ўтказиладиган дарс жараёнининг сифати билан белгиланади. Бунда илғор педагогик технология катта аҳамиятга эгадир. Бу технология таълим тизимининг ратционал йўлларини ишлаб чиқувчи ва лойиҳалаштирувчи жараён бўлиб, унда ўқитувчи масъул шахс ҳисобланади. Чунки, унинг асосий вазифаси ахборотни ўқувчиларга тез, аниқ ва тушунарли тарзда етказиб беришдан иборатдир.


Бошланғич синф ўқувчилари қизиқувчан, бошқаришга мойил бўладилар. Ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилишлари ва бунга мойилликлари ҳамда феъл-атвори ҳар хил бўлишига қарамай ўқитувчи ўқувчиларни мустақил фикрлаш. Мушоҳада қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш лозим.
Таълим тизимида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар бошланғич синф ўқувчиларига янги билим. кўникма ва малакаларни бериш билан бир қаторда ёшларимизнинг ўзига ва бошқа инсонларга, жамиятга, давлатга нисбатан меҳр уйғотиш, ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик сингари ғояларини онгига сингдиришни кўзда тутади. Илғор педагогик технология дарсларининг анъанавий дарслардан фарқи шуки, бу дарсда ўқувчига эркинлик муҳити яратиб берилади, яъни ўқувчига тазйиқ ўтказилмайди, шахсиятига тегмасдан саволлар берилади, эркин мулоқотга тортилади, шахс сифатида ҳурмат қилиш орқали дўстона муносабатдаги ўқув муҳити яратилади.
Таълим-тарбияда замонавий ўқитиш услублари деганда янги интерфаол усуллар назарда тутилади. Мазкур методлар билан ҳамкорликда ишлаш воситаси дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради ва ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайди, айниқса, 3-4 синфларда жуда яхши натижа беради. Бунинг учун синф кичик гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлар таркиби 3-7 ўқувчидан иборат бўлиши керак. Ўқувчилар сонини кўпайтириш гуруҳларда ишлаш жараёнини қийинлаштиради.
Бундан ташқари, гуруҳлар таркибини ўзгартириб туриш зарур. Гуруҳларда ўғил ва қиз болалар аралаш ҳолда бўлиши лозим. Гуруҳ иши тақдимотини ўтказиб, якунлаш ва уларни рағбатлантириб бориш керак.
Кичик гуруҳларда ишлаш тартиби қуйидагича бўлса, мақсадга мувофиқдир:
1. Ўқитувчи қисман дарснинг мавзуси, мазмуни бўйича ўқувчиларга тушунча беради.
2. Синф ўқувчилари 3-7 тадан 4-6 гуруҳга ажратилади. Бир гуруҳ алоҳида стол атрофига жойлашади.
3. Ўқитувчи вазифани белгилаб, гуруҳ ишларини тақдим қилишни, қандай баҳолашни тушунтиради.
4. Вақт белгилайди.
5. Гуруҳ ишлари натижаларни таққослайди.
Дарс жараёнида ўқувчилар ўз фикрларини, ҳиссиётларини бошқаларнинг ҳуқуқларига путур етказмаган ҳолда эркин билдира олишлари керак.
Ўқувчилар гуруҳда бир-бирларига саволлар берадилар, эгаллаган билимлари бўйича ўзаро фикр алмашадилар. Улар иш билан банд бўлган вақтда ўқитувчи синф бўйлаб барчани кузатиб, топшириқни изоҳлаб юради, муҳтожлик сезаётганларга ёрдам кўрсатади. Вақт тугагандан сўнг ҳамманинг эътиборини доскага жалб қилади. Ҳар бир гуруҳдан биттадан вакил доскага чиқиб, гуруҳ бажарган ишни бутун синф олдида тақдим этади. Ўқитувчи ҳамма гуруҳ ишларини якунлаб, уларга изоҳ беради, хатолари бўлса тўғирлайди ва хулосалайди, гуруҳ ишини баҳолайди. Гуруҳларда ишлашнинг аҳамияти шундаки, аввало, ўқувчилар нотаниш масалаларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилишади, ҳар бир иштирокчи гуруҳ ишининг яхши натижаси учун масъулиятни сезган ҳолда ишга киришади:
– кичик гуруҳларда ишланганда камгап ўқувчилар ўзларини эркинроқ ҳис қиладилар;
– ўқувчиларнинг ўзларига бўлган ишончлари ошади ва келажакда бошқа масалани муҳокама қилишда ўз фикрларини билдиришга ўрганадилар;
– айниқса, уятчан ўқувчилар ўз фикрларини ўртага ташлашни ўрганадилар.
Дарҳақиқат, эртанги кун бугундан бошланади. Мамлакатимиз келажаги бугун мактабларда таълим – тарбия олаётган фарзандларимизга, уларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишларига боғлиқю Шу боис мамлакатимизда халқ таълими соҳасига жуда катта эътибор берилмоқда. Мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни киритиш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган Қонун ҳужжатларининг тадбиқ этилаётганлиги ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Бу масъулиятли вазифани бажариш ҳозирги зимон ўқитувчиси, айниқса, бошланғич синфларда таълим берувчилардан ўз касбий маҳоратларини доимий тарзда ошириб боришлари, илғор педагогик технологияларнинг изчил методлари моҳиятини тўлиқ англашлари ва уни ўз дарсларида моҳирона фойдаланишларини тақозо этади.
Таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллаш, таълим самарадорлигини ошириш, таҳлил қилиш ва амалиётга жорий этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Ўқувчиларнинг фикр доираси, онги, дунёқарашларини ўстириш, уларни эркин тингловчидан эркин иштирокчига айлантирмоқ ниҳоятда муҳимдир. Ўқитувчи дарсда бошқарувчи, ўқувчилар эса иштирокчига айланмоғи лозим. Ана шу вазифани уддалашда инноватцион фаолият устунлиги кўп қиррали самара келтиради. Биз, ўқитувчилар дарсларда ўқувчиларни эркин иштирокчига айлантира олсакккина ижобий натижага эришамиз.


Yüklə 0,57 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin