92
(“Гўштсиз карам шўрвага ҳатто шимни ювса бўлар”) ёки шу мақолнинг
бошқача
варианти:
Пустые щи, хоть кнутом хлеши, пузыри не вскочат, брюха не обкормят!
”
(“Қуруқ карам шўрвани қамчи билан урсанг ҳам кўпиги чиқмайди, қорин ҳам
тўймайди”) каби паремалар пайдо бўлган. Ўзбек халқида эса гўшт тановвул
қилишда чеклов бўлмаганлиги сабабли овқатга яхши гўшт солинса, таъми
мазали бўлади, агар ориқ мол гўштидан фойдаланилса таъмсиз бўлиб пишади
деган маънодаги мақоллар вужудга келган, масалан: “
Яхши гўшт – яхши
шўрва, яхши сут – яхши қаймоқ
”, “
Арзоннинг шўрваси татимас
” – “Арзон,
ориқ гўштнинг шўрваси татимсиз бўлади” деб ҳисоблашган [4,16]. Шу билан
бирга гўштнинг тоза сўйилганини афзал кўришган “
Ноннинг икки кунлигини
е, гўштнинг бир кунлигини
”.
“
Знает кошка, чьё мясо съела
” (“мушук билади кимнинг гўштини
еганини”) ибораси ўз айбини англаб етган, хатосини тушунган, лекин уни тан
олишни истамаётган одамга нисбатан ишлатилади. “
Пишак гўштга етмаса –
“Пуф сассиқ
” вар.: “
Мушукнинг қанорага бўйи етмаса, “пуф сассиқ” дейди
”
(қанора – гўшт осиб қўйиладиган бир неча илгакли мослама; чангак), мазкур
мақолларни қилмаган ишига олдиндан мақтаниб юрадиган, қўлидан келмаган
ишга уриниб, уддасидан чиқолмай, одамлар ўртасида шармандаси чиққанда
“куракда турмайдиган” баҳоналар кўрсатиб, ўзини оқламоқчи бўладиган
ношуд, қуруқ мақтанчоқ одамларга қарата истеҳзо билан айтадилар [4. 241].
Ҳар иккала паремада “гўшт” лексемаси иштирок этган бўлиб,
Dostları ilə paylaş: