730
I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан молиявий ресурслар фондларини шакллантириш ҳамда
мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш,
улардан самарали фойдаланиш, шунингдек мамлакат молия тизимини амал
қилиш қонуниятларини ўрганиш каби масалаларни қамраб олади. “Молия”
фани мамлакат молия тизимининг ривожланиш қонуниятларни
билиш ва
уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни
демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ
қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган
билимлар билан қуроллантиради.
“Молия” фани тегишли таълим йўналишларининг умумкасбий ва
ихтисослик фанлари блокига киритилган курс ҳисобланиб,
ушбу фан
тегишли
таълим
йўналишларининг
2,3
курсида
ўқитилиши
режалаштирилган.
“Молия” фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига
киради ва барча иқтисодий бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади.
Мазкур фан молия тизимларини ташкил қилувчи пул,
банк иши, кредит,
инвестициялар,
активлар,
мажбуриятлар,
объектларни
баҳолаш,
иқтисодиётдаги пул муносабатларини ҳамда молиявий инструментларни
бошқариш, яратиш ва ўрганишни тасвирлаб беради.
Dostları ilə paylaş: