736
12 мавзу. Молиявий ҳисобот: мазмуни, вазифалари ва турлари
Молиявий ҳисоботнинг мазмуни. Молиявий қарорлар қабул қилишда
уларнинг ўрни ва роли. Молиявий ҳисобот функциялари: фирманинг
эгалари ва кредиторларига фирманинг жорий молиявий аҳволи ҳамда ўтган
даврда унинг фаолияти қанчалик самарали бўлгани тўғрисида
маълумот
бериш, фирма эгалари ва кредиторларига компания фаолияти
самарадорлигининг асосий режа кўрсаткичларини аниқлаш ва менежерлар
фаолиятини тартибга солиш имконини бериш, қулай
шаблон-моделлар
тузиш ва улардан молиявий режалаштириш жараёнида фойдаланиш.
Молиявий ҳисобот турлари: баланс, молиявий натижалар тўғрисида
ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот. Уларнинг қисқача тавсифи.
Молиявий ҳисоботга тушунтириш: компаниянинг қандай ҳисоб
усулларидан фойдаланганини кўрсатиш, баъзи активлар ва мажбуриятларга
батафсил тавсиф бериш, фирма акциядорлик капитали тузилмаси тўғрисида
маълумот, асосий операциялар тўғрисида маълумотлар, балансдан ташқари
ҳисобварақлар.
Dostları ilə paylaş: