Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таълим сифатини баҳолаш ва
таққослаш асосида рақобатбардошликни ривожлантириш, таълим
сифатини янада юксалтириш, йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб,
аниқ ва пухта истиқбол режаларни шакллантириш мақсадида Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 371-сон Қарори асосида 2013-
йилнинг 1-январидан бошлаб мамлакатимизда олий ўқув юртлари
фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилмоқда. Олий
таълим муассасалари рейтингини аниқлаш вазифаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига юкланади.
Ушбу марказ рейтинг баҳоларини тузишнинг ҳозирча вақтинчалик
тасдиқланган методикаси асосида Ҳукуматга мамлакатимизда олий
40
таьлимнинг қандай ривожланаётгани тўғрисида ҳар йили таҳлилий
маьлумотлар тақдим этади.
Ушбу Қарорга мувофиқ олий таълим муассасалари рейтингини
аниқлаш бўйича Давлат тест марказига қуйидаги вазифалар юкланган:
олий ўқув юртларининг илмий-педагогик фаолияти даражаси ва
сифатини характерловчи маълумотларни тизимли равишда тўплаш ва
маълумотлар базасини шакллантириш, олинган кўрсаткичларни ишлаб
чиқилган мезонларга мувофиқ баҳолаш асосида республика олий таълим
муассасалари рейтингини ҳар йили тузиш;
экспертлар ва иш берувчилардан сўровлар натижалари асосида,
етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг илғор тажрибасини,
республиканинг
олий
таълим
тизимини
ривожлантириш
устуворликларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари
рейтингини тузиш методикасини янада такомиллаштириш;
рейтинг баҳолари асосида республикада олий таълимни
ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ҳар йилги таҳлилий ахборотни
тайёрлаш ва уни олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик
фаолиятини
ташкил
этишни
янада
такомиллаштириш,
унинг
самарадорлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва
сифатини ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
олий таълим муассасалари рейтинги натижаларини ҳар йили 1
мартгача чоп этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.
Рейтинг тизимини жорий этишнинг маьноси ва аҳамияти фақат
ҳар бир олий ўқув юртининг мамлакатимиз олий ўқув юртлари
орасида қандай ўринни эгаллаб тургани ҳақида холис маьлумотга эга
бўлишдан иборат эмас.
Энг асосийси, шу аснода олий ўқув юртлари ўртасида соғлом
рақобат ва мусобақа муҳитини шакллантириш, шунингдек,
ишимиздаги эьтибордан четда қолиб келаётган жиҳатлар ва
резервларни баҳолаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш даражаси
ҳамда сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб
чиқиш имконияти пайдо бўлади [3].
Олий таълим муассалари рейтинги тузилмасида асосан қуйидаги 4 та
кўрсаткичлар ҳисобга олинган:
1. Ўқитиш сифати даражасининг индекси
2. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси
3. Олий ўқув юртининг илмий салоҳияти
4. Бошқа кўрсаткичлар
Ўқитиш сифати даражасининг индексида хорижий олий таълим
муассасалари даражасига
хорижий олий таълим муассасалари даражасига
(PhD) эга бўлган, жаҳондаги 300 та энг яхши олий ўқув юртлари
жумласига кирадиган профессор-ўқитувчилар таркиби (ПЎТ) улуши,
ўқитиш сифати даражаси, йил мобайнида олий ўқув юртлари
41
ўқитувчилари томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари
сони, хорижий ўқитувчилар ва хорижий талабалар улуши, хорижий олий
ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони, хорижий тилда
ўқитиладиган таълим (мутахассисликлар) йўналишлари сони, ПЎТнинг
хорижий тилларни ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш
даражаси ва ўқув жараёнида лаборатория ва ёрдамчи ускуналардан
фойдаланиш даражаси каби мезонлар киритилган.
Талабалар ва битирувчилар малакасининг индексида
битирувчилар
малакасини иш берувчилардан томонидан баҳоланиши, халқаро ва
республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда мукофотлар
(дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланган талабалар сони,
ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида мутахассислик бўйича ишга
жойлашган битирувчилар улуши
каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
Олий ўқув юртининг илмий салоҳиятини баҳолашда хорижий ва ОАК
эътирофидаги журналларда чоп этилган мақолалар сони, нашр этилган
монографиялар сони, ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари сони,
чет элллар грантлари ва давлат грантлари, иқтисодиёт тармоқлари
буюртмалари бўйича илмий –тадқиқот ишлари (хўжалик шартномалари)
асосида олинган маблағлар эътиборга олинган.
Бошқа кўрсаткичларга
ахборот-ресурс марказининг ўқув адабиётлари,
шу жумладан электрон китоблар билан таъминланганлиги, электрон
ресурслардан масофадан фойдаланишнинг мавжудлиги, ўқув жараёнида
ва илмий-тадқиқот ишида ахборот-коммуникация технологиялари
воситаларидан фойдаланиш даражаси, олий ўқув юрти веб-сайтининг
сифати, касб-ҳунар коллежларида ўқув машғулотларини ўтказаётган
ПЎТ сони киритилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Таълим ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Айнан
таълим жамиятнинг интеллектуал, маданий ва маънавий даражасини
шакллантиради.
2. Ҳозирги кунда ҳар қандай давлатнинг кучи-қудрати, ривожланиш
даражаси, ундаги ижтимоий-сиёсий муҳит ушбу давлатнинг интеллектуал
салоҳияти билан белгиланади. Интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши эса
асосан таълим сифати билан баҳоланади.
3. Глобаллашув даврида юзага келаётган экологик, ижтимоий-сиёсий
ва иқтисодий муаммолар ҳамда инқирозлар ва уларнинг ечимлари таълим
сифатига боғлиқ ҳолда шаклланади ва ривожланади.
4. Ҳар қандай давлат таълим соҳаси сифатига қанчалик кўп эътибор
қаратса, қанчалик кўп маблағ сарфласа ва натижаси энг юқори халқаро
стандартларга жавоб берса, ушбу давлатда ҳаёт сифати шунчалик юқори
бўлади.
42
5. Таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири таълим
жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион педагогик
технологияларни кенг жорий этишдан иборатдир.
6. Таълим сифатини ошиши ва дунёда ягона таълим тизими ҳамда
майдонини шаклланиши ўзаро узвий боғлиқ жараёнлардир.
7. Таълим сифати муаммоси тугалланган ечимга эга эмас соҳа
ҳисобланади. Давлат ва жамият ривожланишининг ҳар бир босқичида
таълим тизимига ўзига хос янги шарт-шароитлар ва талаблар юзага
келади, таълим сифати мезонлари ўзгаради ва бу масалани ҳал этиш учун
тизимли тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади.
8. Таълим сифатини ошириш чегара билмас соҳадир. Шу сабабли
ҳозирги кунда таълим сифатининг ўсиш динамикасини тўғри баҳолаш,
унинг мезонларини аниқ белгилаш ва келажак таълим сифати
кўрсаткичларини олдиндан башорат қилиш, режалаштириш ўта муҳим ва
долзарб масала ҳисобланади.
9. Таълим сифати давлат ва жамиятнинг ижтимоий –иқтисодий ўсиш,
ривожланиш даражасига боғлиқ ҳолда ўзгарувчан бўлганлиги сабабли,
уни аниқлаш ҳамда келажак кўрсаткичларини олдиндан баҳолашнинг
ягона, мукаммал услубиёти ишлаб чиқилмаган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида қонуни».
2. Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури. /
Тошкент; “Шарқ”, 1997.
3.Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва
модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. – Т.: “Ўзбекистон”,
2013й.
4.Каримов
И.А.
“Ўрта
асрлар
шарқ
алломалари
ва
мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация
ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференция
очилиш маросимида сўзлаган нутқи. –Т.: “Ўзбекистон”, 2014й.
5.И.Каримов.
Баркамол
авлод-Ўзбекистон
тараққиётиннинг
пойдевори. /Тошкент,1997й.
6.И.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. /Тошкент, «Маънавият»,
2008й.
7.Даминов А., Закирова М., Назаров Б. Олий таълим муассасалари
рейтингини аниқлаш масалалари. ДТМ.
8. Кларин М.В. Инновации в мировой педагогике.-Рига, 1995
9. Курдюмова И.М. Оценка качества профессионального образования в
Великобритании. – М.: Издательский центр НОУ ИСОМ, 2003. 36 с.
10. Кузьмина Н.В. Профессионализм личности преподавателя и мастера
производственного обучения. / М.: Высшая школа, 1990. — С. 58.
43
11. Кондаков А. М., Кузнецов А. А. О Федеральном государственном
образовательном стандарте общего образования: доклад российской
академии образования // Педагогика. 2008. № 8.
12. Крисилов В.А. Опыт проведения рейтингов украинских и российских
вузов /Крисилов В.А., М.Л. Слуцкая // Ранжирование высших учебных
заведений: состояние, тенденции, проблемы. Коллективная монография /
Под. Ред. В.Н. Бержанского. – Симферополь: ДИАЙПИ, 2007, - С.29-41.
13. Қосимов Р., Сапаев М., Юсупов А. Рисола. Европа тажрибалари
асосида Ўзбекистон олий таълим муассасалари рейтинг тизимини
такомиллаштириш. Урганч, 2009 й., 41 бетда.
14. Новиков А.М. Методология образования./ М.: Эгвес, 2002. - 320 с.
15. Олий таълим. Меъёрий–ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар
тўплами.//Тошкент: “Истиқлол” нашриёти, 2004й.
16. Олий таълим. Меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.//Тошкент:
“Тафаккур бўстони”, 2013й.
17. Олий таълим муассасаларини ранжирлаш ва таълим сифати
масалалари. Темпус SCM TO76B06-2006 (UZ) “Европа тажрибалари
асосида
Ўзбекистон
олий
таълимини
баҳолаш
тизимини
такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича бажарилган ишлар тўплами.
Урганч, 2009й., 98 бетда.
18. Русско-узбекский словарь. //Ташкент, 1983
19. 12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг
2004-2005 ўқув йили бўйича рейтинг натижалари., ЎзР ВМ ҳузуридаги
Давлат тест маркази, Тошкент, 2005 й.
20. Рахимов О.Д. Инновацион педагогик технологиялар. //Педагоглар
учун қўлланма. / Қарши, 2011й., 64 бет.
21. Рахимов О.Д., Сапаев М.С., Назаров Б.Ф. Замонавий маърузалар.
-Педагоглар учун қўлланма. /Қарши, 2012й., 68 б.
22. Рахимов О.Д., Турғунов О.М., Мустафаев Қ.О. Олий таълимда
масофавий ўқитишни ташкил этиш./ Қарши, 2012й. 60 б.
23. Рахимов О.Д., Мустафаев Қ.О., Зоиров Н.И. Масофавий
таълимнинг дидактик таъминоти. /Қарши, 2012й.46 б.
24. Рахимов О.Д. Инновацион педагогик технологиялар: лойиҳалар
услуби таълим сифатини оширувчи технология сифатида. / Қарши, ТАТУ
Қарши филиали, 2013й.
25. Рахимов О.Д. Инновацион педагогик технологиялар: талаба
портфолиоси- билимни назорат қилиш ва баҳолашнинг қўшимча
технологияси сифатида . / Қарши, ТАТУ Қарши филиали, 2013й.,
92б.
26. Рахимов О.Д., Тургунов О.М. ва б. Замонавий таълим
технологиялари. /Тошкент, «Фан ва технологиялар» нашриёти, 2013й,
205б.
44
27. Рахимов О.Д. Ахборотлашган жамият таълим тизимида замонавий
ахборот ва педагогик технологиялар. / Қарши, ТАТУ Қарши филиали,
2014й.
Электрон ресурслар
28. www. dtm.uz
29. www. edu.uz
30. Электрон дарслик VBA Шаг за Шагом. http://www.firtsteps.ru
сахифаси. 2004й.
81. Internet, internet va axborot himoyasi/ http://www.freenet.uz.
Mualliflar: Hasanov P./. Isayev R. va boshqalar. Toshkent-2000.
82. www.bilim.uz, www borland.ru, www.microsoft.com
МУНДАРИЖА
Кириш ........................................................................................
3
1.
Таълим сифатининг асосий мазмуни .........................................
9
2.
Таълим сифатини белгиловчи асосий омиллар ва мезонлар ....
11
3.
Таълим сифати ва стандартлар.....................................................
16
3.1.
Сифат бўйича халқаро стандартлар.............................................
16
3.2.
Таълим сифати бўйича Европа стандарти. Болон
Декларацияси.................................................................................
16
4.
Трансмиллий таълим.....................................................................
20
5.
Чет эл олий ўқув юртларида таълим сифатини баҳолаш
тизимлари.........................................................................................
21
6.
Ўзбекистон олий таълим тизимида таълим сифати.....................
28
7.
Ўзбекистонда таълим стандартлари.............................................
30
8.
Ўзбекистонда таълим муассасалари аккредитацияси.................
32
9.
Олий таълим муассасаларининг аттестацияси............................
33
10.
Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш масалалари...
35
Хулосалар.............................................................
39
45
Фойдаланилган адабиётлар .......................................................
40
РАХИМОВ ОКТЯБРЬ ДЎСТҚОБИЛОВИЧ
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ҲАЁТ СИФАТИ
(ўқув-услубий қўлланма)
46
Босишга рухсат этилди 3.01.2015й. Бичими 60х84 1/16.
“Times New Roman” ҳарфида терилди. Нашр табоғи -4,0. Адади 100.
Буюртма №___
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
Dostları ilə paylaş: |