System) таълим натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва
қўллаш, академик мобилликни оширишга кўмаклашишни назарда тутади.
ЕСТС қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилган:
талабаларга чет элларда ўқишга ёрдам бериш;
бир олий ўқув юртидан иккинчисига ўқишни кўчирганда ўқиш
натижаларини таққослаш ва қайта тўлдиришни таъминлаш;
чет эл олий ўқув юртлари ўқув режаларига тезкор кириш ва
академик тан олишни таъминлаш.
ОТМ ЕСТС тизимини жорий этиши учун қуйидагиларни амалга
ошириши талаб этилади:
ўқув режаларининг аниқ ва тушунарлилигини таъминлайди
(ўқув жараёни тўғрисида тўлиқ маълумотларни батафсил баён этади);
академик ихтисослик (даража)ни тан олинишида кўмаклашади.
ўқув режасида курслар таркибини, талабанинг ўқув юкламасини
ва ўқиш натижаларини аниқ ифодалайди.
ўзининг мустақиллигини сақлайди ҳамда талабанинг ўқиш
натижаларига оид қабул қилинган қарорлари учун тўлиқ жавоб беради.
ECTS
Европа Комиссияси ERASMUS дастур лойиҳасининг
дастлабкиси сифатида юзага келган бўлиб, ундан кўзланган мақсад
Европа ҳамжамиятига аъзо давлатлар олий таълим тизимида барча
таълим натижаларини академик жиҳатдан тан олишни қўллаб-
қувватлашдир. 1992/93 академик йиллардан бошлаб - Европа
ҳамжамиятига аъзо давлатлар ва Озод Европа савдо ассоциацияси (ЕFTA)
доирасида таълим натижаларининг тан олиниши талабаларга ўз
таҳсилларини бошқа давлатлар олий ўқув юртларида давом эттиришга
имконият яратди ва талабалар мобиллигини ривожланишига шароит
яратди.
ECTS олти йил мобайнида тажрибавий текширувдан ўтган (1989/90
йилдан 1994/95 йилгача) ва бунинг учун қуйидаги бешта фан соҳаси
танлаб олинган: «Бизнесни бошқариш», «Химия», «Тарих», «Тиббиёт»,
«Муҳандислик механикаси». Талабалар алмашинуви тизимида Европа
олий ўқув юртларининг 145 факультети қатнашган [8].
ECTS таълим натижаларини академик тан олишнинг марказлашувига
қарши тизим бўлиб, олий ўқув юртлари ўртасидаги ўзаро ишончга
асослангандир. Ушбу тамойилни амалга тадбиқ этиш учун ECTS бир
қатор қоидаларни ўрнатади: олий таълим муассасаси курслари тўғрисида
маълумот олиш имкониятини яратиш; талабаларни қабул қилувчи ва
юборувчи олий таълим муассасалари ўртасида келишув; ўқув
дастурларини ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг ягона тизимини
(ECTS баллари – кредит) ни тадбиқ этилиши. ECTS тизимига кўра ўқувчи
бир семестрда 30 та ёки бир йилда 60 та кредит олиши мумкин.
ECTS ўз тузилишига кўра тўртта асосий қисмни ўз ичига олади:
ахборот таъминоти;
битим;
21
кредит тизими;
академик йилда талаба тўплаган кредитлар йиғиндисини
аниқлаш.
Ахборот таъминоти қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган
ахборот пакетидан иборатдир:
ўқув режаси;
ўқув режасига кирган курс дастурлари;
ҳар бир курсни кредитлаш тизими (ҳар бир курс учун ажратилган
кредитлар сони);
билимларни бахолаш тизими;
баҳолаш шкаласи;
қўшимча маълумотлар.
Битим. Бу шартли жараён бўлиб, талаба ECTS доирасидаги бирор
чет эл олий ўқув юртида ўқишини давом эттириши мақсадида стандарт
аризани тўлдиради ва ушбу ариза талаба таҳсил олаётган ОЎЮ ҳамда
ECTS координаторига юборилади. Талабанинг олдин ўзлаштирган
курслари сони ва ҳажми (кредитлар сони) талаба танлаган олий ўқув
юртига тақдим этилади. Агар талаба мазкур ОТМга қабул қилинса иккала
ОЎЮ координаторлари орқали талабага маълум қилинади.
Кредитлар тизими. Бу тизим ўқув йилини муваффақиятли
тугатишга қаратилган, бажарилган ишлар ҳажмини миқдорий
жиҳатдан баҳолаш жараёнини ифода этади. ECTS доирасида бир ўқув
йили бўйича кредитлар сони 60 га тенг бўлиши лозим. Кредит талаба
томонидан ўқув йили давомида бажарилган ишлар ҳажмини, жумладан
маърузалар тинглаш, амалий ва семинар машғулотларда қатнашиш,
лаборатория ишларини бажариш ва бошқа юкламаларни ифодалайди.
ECTS бўйича баҳолаш тизими
Белгиланишлар
Ўзлаштириш даражаси
A
аъло
B
Жуда яхши
C
Яхши
D
Қониқарли
E
Минималь талаб бажарилган, етарли
FY
Қониқарсиз, маълум даражада қўшимча
ишлаш талаб этилади
F
Қониқарсиз, катта миқдорда қўшимча
ишлаш талаб этилади.
Келгусида ECTS тажрибасини Европа Кенгаши Конференцияси
(Forum Conference of the Higher Education and Research. Committee, Malta,
22
1994)да олий таълим муассасаларида кенг қўллаш тавсия этилган. Ушбу
тизим
Европа
Кенгаши
Конвенцияси
(ЮНЕСКОнинг
Европа
минтақасидаги олий таълимга доир квалификацияларни тан олиш
қўмитаси) ва 50 дан ортиқ аъзога эга бўлган Халқаро таълим Европа
Ассоциацияси (European Association of International Education) сингари
йирик халқаро нодавлат ташкилотлар томонидан маъқулланган.
Ўзбекистонда таълим сифатини халқаро рақобатбардошлигини
таъминлаш, миллийликни сақлаган ҳолда ривожланган давлатлар таълим
тизимини, жумладан Болон декларациясини атрофлича ўрганиш орқали
халқаро таълим тизимига кириб бориш, таълимда ҳамкорликни
таъминлаш мақсадида Олий ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг
2003 йил 28 майдаги 5/6-сон ва 2003 йил 5 августдаги 7/3 –сон қарорлари
қабул қилинган.
4. Трансмиллий таълим
Ҳозирги вақтда жаҳон таълим тизимида “Трансмиллий таълим”
атамаси кенг ишлатилмоқда. Трансмиллий таълим деганда бошқа
давлатда яшаб, бошқа мамлакат университетларида таълим олиш жараёни
тушунилади.
Юқорида таъкидланганидек трансмиллий таълимда таълим сифатини
халқаро назорат қилиш мақсадида Global Allance for Transnational
Education (GATE) ташкилоти тузилган. Ушбу ташкилот томонидан
трансмиллий таълим принциплари ва ушбу принциплар асосида фаолият
юритувчи ОТМни сертификациялаш тартиби ишлаб чиқилган.
Ташкилотнинг асосий принципларига асосан қуйидагилар киради:
Трансмиллий таълимнинг мақсад ва вазифалари таълим олувчига
тушунарли ва аниқ бўлиши, университет-провайдер компетенциясига мос
келиши зарур. Трансмиллий дастур асосида таълим олувчи талабалар
учун университет-провайдер томонидан университетнинг манзили ва
ўқитиш технологияси қандай бўлишидан қатъий назар, таълим дастурини
стандартга мос келиши ва сифат мезонларига тўлиқ жавоб бериши
кафолатланган бўлиши лозим.
Трансмиллий таълим ушбу университет жойлашган давлат қонуний
ҳужжатларига мос келиши ва талаба яшаётган давлат томонидан
қувватланиши (тан олиниши) керак.
Университет-провайдер трансмиллий таълим дастурини амалга
ошириш ва таъминлаши учун:
етарли даражада юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва хизмат
кўрсатувчи ходимлар билан таъминланган бўлиши;
университет-провайдернинг фаолияти мунтазам назорат қилиб
борилиши ва баҳоланиши;
трансмиллий таълимни кафолатловчи адекват муҳит ва техник
воситалар билан тўлиқ таъминланган бўлиши ва у талабанинг бутун ўқиш
даврида барқарор бўлиши;
23
трансмиллий таълим дастури ва ўқитиш услублари педагогик
жиҳатдан талаба талабларига жавоб бериши;
талабалар трансмиллий таълим дастурини максимал даражада
ўзлаштиришларига кафолат бериши;
таълим дастурлари келажакда таълим сифатини янада яхшилаш
мақсадида мунтазам назорат қилиниши ва баҳоланиши лозим.
5. Чет эл олий ўқув юртларида таълим
сифатини баҳолаш тизимлари
Ҳар бир давлатда таълим дастурлари, материал ресурслар базаси,
кадрлар салоҳияти ҳамда бошқариш тизимига боғлиқ ҳолда жамият, шахс
ва давлат талаблари асосида ўзига хос таълим сифатини кафолатлаш
тизими яратилган. Олий таълим сифатини бошқариш тизимида таълим
сифатини баҳолаш услублари муҳим рол ўйнайди.
ОТМ фаолиятини баҳолашнинг тарихан шаклланган ва ўз-ўзини ички
баҳолашга асосланган “Англия модели” ва олий ўқув юртининг жамият
ва давлат олдидаги мажбуриятларидан келиб чиқиб ташқи баҳолашга
асосланган “Франция модели” ҳамда уларнинг турли комбинацияларидан
иборат бўлган турли баҳолаш моделлари амалда қўлланилади.
Жаҳон тажрибасида олий таълимни баҳолаш тизимини икки турга
бўлиш мумкин:
1.Олий таълим муассасалари ривожланишини мувофиқлаштирувчи
давлат
бошқарувининг
ваколатли
органи
мавжуд
бўлган
мамлакатлардаги олий таълимни баҳолаш тизими. Бу ҳолларда баҳолаш
тизими ҳукумат томонидан молиялаштирилувчи давлат органларининг
устуворлигига асосланади. Бунда ўз-ўзини баҳолашга эътибор пастроқ
бўлиб, асосий урғу давлат органлари ёки жамоат ташкилотлари
томонидан ўтказиладиган самарали ташқи баҳолашга қаратилган бўлади.
Бундай баҳолаш тизимлари кўпинча ҳукумат назорати, лицензиялаш,
давлат аккредитацияси, турли олий таълим муассасаларини солиштириш,
молиявий ресурсларни тақсимлаш ва университетларга таъсир ўтказиш
билан боғлиқ. Олий таълимнинг давлат бошқаруви органлари мавжуд
бўлган мамлакатлар қаторига Европанинг Германия, Франция,
шунингдек, европача олий таълим анъаналарини қабул қилган МДҲ
мамлакатлари киради.
2.Олий таълимни давлат бошқаруви органлари мавжуд бўлмаган
мамлакатлардаги олий таълимни баҳолаш тизими. Бу ҳолларда
университетлар фаолиятини яхшилашга, ички таҳлилга асосланган олий
таълим муассасаларида ўз-ўзини баҳолаш, ёки касбий, ёки жамоатчилик
баҳолаши устиворлик қилади. Олий таълим бўйича ўз-ўзини
мувофиқлаштириш мамлакатлари қаторига, биринчи навбатда, Америка
Қўшма Штатлари, шунингдек, америкача олий таълим анъаналарини
қабул қилган мамлакатлар киради (Филиппин, Тайвань) [7].
24
Айрим мамлакатларда олий таълимни баҳолашнинг юқорида қайд
қилинган усуллари биргаликда қўлланилади (Швеция, Норвегия,
Финляндия, Буюк Британия, Чехия, Словения ва бошқалар). Бундай
баҳолаш тизими
Умумжаҳон сифатни бошқариш (Total Quality
Menegement, TQM) принциплари ва стандартлаштириш бўйича Халқаро
ташкилотнинг (International Organization for Standardization, ISO) сифат
менежменти тизими талабларига асосланади.
Ўз-ўзини бошқаришга асосланган ОТМда таълим сифатини ташқи
баҳолаш принциплари қуйидагилардан ташкил топган:
университет фаолияти ва таълим дастурларини асосий мақсад ва
вазифаларга мос келиш даражасини мунтазам текшириб бориш;
фаолиятни эксперт баҳолаш ва университетнинг ривожланишини
режалаштириш учун масъул шахс ёки таркибнинг мавжудлиги;
ўз-ўзини текшириш жараёнини амалга ошириш учун кенг ва
самарали ахборот тизимининг мавжудлиги;
ўз-ўзини баҳолашни мунтазам амалга оширилиши (хизматлар
соҳасини, бошқарув тизимини, таълим дастурларини ва б.) ҳамда
университетнинг ўз-ўзини баҳолаш натижаларини текшириш учун ташқи
эксперт баҳолаш;
ташқи эксперт баҳолаш натижалари асосида ўз вақтида бошқарув
тузилмаси ва услубини, таълим дастурларини такомиллаштириш,
материал ва молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш, рағбатлантириш ва
жазолаш тизимини амалиётга жорий этиш.
Қуйида айрим ривожланган давлатлар олий таълим муассасаси
фаолиятини баҳолаш услубиётларини келтириб ўтамиз:
Буюк Британия.
Буюк Британияда университетлар фаолияти ва уларнинг таълим
дастурлари сифатини баҳолашнинг давлат ташкилотларининг бош роли
таъминланган кўп поғонали аккредитациялаш тизими Quality Assurance
Agency (QAA) йўлга қўйилган. Бир қанча ОТМ ОАА мезонлари асосида,
келишилган ҳолда таълим муассасаларининг таълим дастурлари
сифатини баҳолашади. Масалан, 1992 йилда The Open University (Очиқ
Университет) таълим муассасаларини, жумладан Буюк Британиянинг чет
эллардаги таълим муассасалари фаолиятини аккредитациялаш ҳамда
валидациялаш (ратификациялаш, тасдиқлаш) бўйича ўзининг The Open
University Validation Services (OUVS) структурасини ташкил этган.
Таълим муассасалари фаолиятини аккредитациялаш бўйича OUVS
талаблари қуйидагилардан иборат:
барча талабларга мос таълим муҳитини яратилганлик ҳолати;
таълим дастурларини амалга оширишда мустақиллик;
академик фаолликни самарали ташкил этилиши;
25
таълим сифатини кафолатлашнинг самарали тизимини мавжудлиги;
интеллектуаль мулк (илмий салоҳият) даражаси;
ташқи тавсиялар учун очиқлик;
молиявий хавфсизлик.
The Open University Validation Services (OUVS) қуйидаги йўналишлар
бўйича баҳолашларни амалга оширади:
ташҳислаш: таълим дастурларини амалга оширишга тайёрлиги ва
имкониятлари, ўқитишда юзага келадиган муаммоларни аниқлайди
(интевью, тестлар ва б.);
шакллантирувчи: таълим жараёнининг ажралмас қисми сифатидаги
тескари алоқа элементлари (топшириқлар, рефератлар, иш дафтарлари,
семинарлар ва б.)ни ўрганади;
якуний: ўқув жараёни натижасининг ютуқлари ва камчиликларини
аниқлайди (оғзаки ёки ёзма имтиҳонлар, лойиҳалар тақдимоти) .
OUVSнинг баҳолаш принциплари асосан қуйидагилардан иборат:
баҳолаш очиқ, ҳаққоний, асосланган ва ишончли бўлиши лозим;
ўқув жараёни натижалари бўйича баҳолаш аниқ манзилли бўлиши
керак;
баҳолаш мезонлари барча учун тушунарли бўлиши, академик
баҳолар имкон борича жамоавий фаолият бўйича бўлиши лозим;
натижалар мунтазам қайта баҳолашга тақдим этилади.
The Open University Validation Services (OUVS) томонидан
ўтказиладиган аккредитация мақсади қуйидаги масалалар бўйича
фаолият натижасини тасдиқлашга йўналтирилган бўлади:
таълим
дастурларини
амалга
оширувчи
ўқув
юртининг
ресурсларини ўрнатилган талабларга мос келиши (ўқитувчилар таркиби,
ахборот имкониятлари, молиявий аҳволи);
ички тизим тартиби таълим стандарти сифатини кафолатлашга мос
бўлиши;
талабалар ҳуқуқини таъминланиши.
OUVS нинг асосий мезонлари қуйидаги характерли хусусиятларга
эга:
соний кўрсаткичларни йўқлиги;
ўқитувчиларни ўқитадиган фанига мос келувчи соҳалар бўйича
академик (педагогик) ва тадқиқот (илмий) фаоллигини рағбатлантириш;
таълим сифатини кафолатловчи тизимга талаблар, ташқи ва ички
баҳоловчилар, шунингдек ишлаб чиқариш экспертлари томонидан
талабаларнинг академик фаоллиги ва натижаларининг тизимли
мониторингини юритиш.
Австралия
26
Авсралия муҳандислик институти ва Авсралия муҳандислик
факультетлари деканлари Кенгаши томонидан 1996 йилда ишлаб
чиқилган таълим дастурларини Акредитациялашга янгича ёндошувда,
асосан сифатни кафолатлаш тизимининг ички механизмига катта эътибор
қаратилган. Муҳандислик ўқув дастурларини аккредитациялашнинг янги
мезонлари ўқув жараёнига эмас, унинг натижаларига асосланган.
Аккредитациялаш тартиби ички баҳолаш ва сифат кафолати билан бир
қаторда ишлаб чиқариш корхоналарининг ташқи баҳолари ҳамда
тавсияларини ўз ичига олган. Умуман, акккредитациялаш жараёни
замонавий ишлаб чиқариш талабларини ҳисобга олган ҳолда
муҳандислик
дастурлари
инновациясини
таъминлаш
ҳамда
ривожлантиришга йўналтирилган.
Аккредитациялашнинг асосий мезонлари қуйидагиларни ўз ичига
олади:
университетга қабул қилинадиган талабаларнинг дастлабки
тайёргарлик сифати;
профессор-ўқитувчилар ва талабаларга талаб;
касбий (малакавий) амалиёт
битирувчиларга талаб.
Ушбу мезонларнинг асосий хусуиятлари қуйидагилар билан
изоҳланади:
ўқув режаларини шакллантиришда университетларнинг ўзларига
кўпроқ эркинлик берилиши;
мутахассислар тайёрлаш сифатига асосий эътибор қаратилиши;
таълим дастурлари сифатини ошириб бориш мақсадида уларни
мунтазам такомиллаштириб борилиши;
таълим
стандартларида
иннновацияларни
рағбатлантириб
борилиши.
Германия
Германияда 1998 йилда таълим вазирлари анжуманида бакалаврлар ва
магистрлар тайёрлаш дастурини баҳоловчи Аккредитация Кенгаши
тузилган. Ушбу Кенгаш аккредитация агентликлари учун минимал
стандартлар ва мезонларни ишлаб чиқди. Германия муҳандислар
Ассоциацияси 1999 йили муҳандислик ва компьютер соҳаси бўйича
Аккредитациялаш Агентлигига асос солди. Германиядаги биринчи
аккредитациялаш ташкилоти Қуйи Саксония еридаги Марказий
Агентлик Central Agency of Evaluation of Lower Saxony’s Institutions of
Higher Education (ZEvA) ҳисобланади. Ҳозирги кунда техника,
информатика, табиий ва математика соҳалари таълим дастурларини
аккредитацияловчи Accreditation Agency for Study Programs in
Engineering, Informatics, Natural Sciences and Mathematics (ASIIN)
агентликлари фаолият юритмоқда.
27
АҚШ
АҚШда таълим сифатини аккредитациялаш таълим сифатини назорат
қилиш тизими бўлиб, таълимни ривожланишига манфаатдор барча
томонлар манфаатларини ҳисобга олишга асосланган. У ўзида давлат ва
жамоатчилик назоратларини мужассамлаштирган.
Аккредитациялашнинг асосий мақсадлари:
таълим самарадорлигини баҳолаш принциплари ва мезонларини
ишлаб чиқиш асосида олий таълим тараққиёти ва ривожланишини
таъминлаш;
таълим муассасалари ривожланишини рағбатлантириш, узлуксиз
ўз-ўзини
текшириш
ва
режа
асосида
таълим
дастурларини
такомиллаштириш;
ўқув юрти ёки аниқ йўналишдаги таълим дастури тўғри
шакллантирилган мақсадга ва унга эришиш шароитларига эгалиги
тўғрисида жамиятни кафолатлаши;
ОТМ ва таълим дастурларини шаклланиши ҳамда ривожланишига
ёрдам бериши;
ўқув юртларининг таълим фаолиятига аралашиш ва уларнинг
академик эркинлигини камситилишидан ҳимоялаши;
АҚШда
таълим
муассасалари
фаолиятини
аккредитациялаш
жараёнини ўқув юртининг академик эркинликларини таъминлаш
ҳуқуқлари ҳамда унинг давлат ва жамият олдидаги жавобгарлиги
мувозанатини сақлашга қаратилган жамоавий ўз-ўзини мослаштириш
тизими деб қараш мумкин.
АҚШда
2
хил,
институциональ
ва
ихтисослаштирилган
аккредитациялаш тизими мавжуд.
Ихтисослашган (профессионал) баҳолашда алоҳида таълим дастури
ва мутахассисликларни тайёрлаш мақсади ва унга эришиш шароитлари
аккредитациядан ўтказилади.
Агар таълим муассасаси фаолияти тўлиқ баҳоланса институционал
аккредитация деб ҳисобланади.
Институциональ аккредитациялаш стандартлари (кўрсаткичлари)
университетларнинг ўз вазифасига мос самарали фаолиятини
баҳолашнинг асосий мазмунини ташкил этади. АҚШда таълим
муассасалари фаолиятини баҳолашда дастлаб соний кўрсаткичлардан
(профессор-ўқитувчилар
сони,
кутубхона
ресурслари,
лабораторияларнинг ўқув-техник таъминоти даражаси, молиявий
таъминоти ва б.) фойдаланилган. Натижада ХХ асрнинг биринчи ўн
йилиигида АҚШда олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга
солишга эришилган. Кейинчалик, стандартлар олий таълим
муассасалари маъмурияти томонидан қаттиқ танқид остига олиниб,
бундай соний баҳолашлар натижаси таълимни стандартлаштиришга олиб
келиши
кўрсатилган.
ОТМларини
регионал
аккредитациялаш
агентликлари соний баҳолаш (институционал аккредитация)дан воз
28
кечишиб, “Стандарт” атамаси эса “мезонлар” атамаси билан
алмаштирилган ва бу билан таълим муассасаси фаолиятини эксперт
баҳолаш (махсус йўлга қўйилган.
АҚШдаги 6 та регионал аккредитациялаш агентликларининг ҳар бири
ўзларининг мезонларини ишлаб чиқишган, ҳар бир мезон асосланиб
университетлар эътиборига етказилган. Ушбу мезонларга умумий қилиб
қуйидагиларни киритиш мумкин:
университетнинг бир бутунлиги;
мақсади, режалаштириши ва самарадорлик;
бошқарув ва маъмурият тизими;
таълим дастурлари;
профессор-ўқитувчилар ва хизмат қилувчи ходимлар таркиби;
кутубхона фонди, компьютер базалари ва ахборотларнинг бошқа
манбалари;
талабаларга хизмат кўрсатиш ва таълим олиш учун бошқа
шароитларнинг яратилганлиги;
материал ресурслар, бинолар ва қурилмалар;
молиялаштириш;
Таълим муассасасини аккредитациялаш қуйидагиларни тасдиқлаб,
асослайди:
таълим муассасасининг аниқ, асосланган мақсадга эгалиги;
мақсадга эришишдаги ресурслар етарли ва асосланганлиги;
келажакда мақсадга эришиш истиқболлари ишлаб чиқилганлиги.
Ҳозирги вақтда ихтисослаштирилган аккредитациялашдан олдин,
университет институциональ аккредитациялашдан ўтиши талаб этилади.
Ихтисослашган аккредитациялашда асосий эътибор ўқув жараёни
мазмунига қаратилади:
фундаменталь билимлар даражаси;
махсус фанлар бўйича билим даражаси;
амалий кўникмалари;
лойиҳалаш малакалари;
компьютердан фойдаланиш даражаси.
Институциональ аккредитациялаш жараёнидаги айрим камчиликлар,
бошқа соҳалардаги ютуқлар ҳисобига тўлдирилиши мумкин, лекин
ихтисослашган аккредитация таълим дастурининг қанчалик талабга
жавоб беришини баҳолайди. Таълим дастурлари аккредитацияси
(ихтисослашган), қачонки ОТМ бошқа барча мезонларга жавоб берсагина
амалга оширилади.
Ихтисослашган аккредитациялаш асосан қуйидагиларга асосланади:
аккредитациялаш
агентлиги
эксперт
комиссия
ёрдамида
аккредитация натижалари бўйича қарор қабул қилиш мезонлари ва
тартибини аниқлайди;
ўқув юрти фаолияти ва таълим дастури ўз-ўзини текшириш ва
баҳолаш асосида ўрганилади;
29
эксперт гуруҳи ўз-ўзини текшириш ва баҳолаш материалларини
таҳлил қилиб, хулоса тайёрлайди ва агентлик ҳамда ОТМга тақдим
этади;
ОТМ экспертлар хулосасига ўз муносабатини билдиради;
агентлик
комиссияси
ўз-ўзини
текшириш
ва
баҳолаш
маълумотлари, эксперт хулосаси ва хулоса бўйича ОТМ жавоби асосида
мазкур ўқув юрти аккредитациясини тасдиқлаш ёки инкор этиш бўйича
қарор чиқаради.
Ихтисослашган
аккредитациялашнинг
асосий
функцияларига
қуйидагилар киради:
Абитуриентларга олий ўқув юртини танлашда ёрдам бериш;
Давлат органларига мазкур ОТМ ни қўллаб-қувватлаш бўйича
қарор чиқаришда ёрдам бериш;
Хусусий корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўз маблағларини
мазкур ОТМга сарфлаш тўғрисида хулоса чиқаришларида ёрдамлашиш.
АҚШда техника ва технология соҳасидаги таълим дастурларини
аккредитацияловчи таниқли ташкилот Accreditation Board for
Engineering and Technology (ABET) ҳисобланади. Ушбу ташкилот 28 та
профессионал муҳандислик ва техник жамиятлар федерациясидан иборат.
АВЕТ 1500 дан ортиқ муҳандислик ва 700 га яқин технологик ОТМ
таълим дастурларини аккредитациялашдан ўтказган. Ҳозирги кунда
Германия, Голландия, Туркия, Сингапур, Мексика ва бошқа
давлатларнинг 70 яқин ОТМларининг таълим дастурлари АВЕТ
томонидан америка аналогига мослиги тан олинган.
Техника ва технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатига
АВЕТ томонидан қўйилган асоий мезонлар қуйидагилардан иборат:
замонавий илмий-техник, ижтимоий ва сиёсий муаммоларни
билиши ва тушуниши;
табиий-илмий, математик ва муҳандислик билимлардан амалиётда
фойдалана олиш қобилияти;
ўрганган услублари ва ортдирган малакаларини муҳандислик
амалиётида қўллай олиши;
муҳандислик муаммоларини шакллантириш ва ҳал этиш
қобилиятлари;
белгиланган вазифаларга мос ҳолда жараёнлар ёки тизимларни
лойиҳалаш қобилиятлари;
тажрибаларни режалаштириш ва ўтказиш, маълумотларни қайд
этиш ҳамда изоҳлаш, асослаш қобилиятлари;
фанлараро мавзуларда жамоада ишлаш қобилияти;
жамоада самарали ўзаро таъсир этиш қобилияти;
касбий ва ахлоқий жавобгарлиги;
чуқур ва кенг билим, муҳандислик ечимларининг ижтимоий
оқибатларини етарли даражада тушуниши;
30
мунтазам ўз устида ишлаш ва доимий ўқиш зарурлигини тушуна
билиши.
Жанубий Корея.
Кореяда 359 та олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб уларда 3,3 млн.га
яқин талабалар таҳсил олишади. Ушбу олий ўқув юртларининг 222 таси
тўрт йиллик коллежлар, 180 таси хусусий таьлим муассасаларидир. Жами
мавжуд олий ўқув юртларининг 85 фоизи хусусий таьлим
муассасаларидир. Университетларда 78%, касбий мактабларда 96 %
талабалар хусусий таьлим муассасаларида ўқишади. Университетларнинг
умумий харажатларини 23% давлат томонидан молиялаштирилади.
Бошқа ривожланган давлатлар қатори Кореяда ҳам олий таьлим икки
босқичда (бакалавриат ва магистратура) олиб борилади.
Бакалавриат таьлим дастурлари 4 йилга мўлжалланган бўлиб, камида
130 кредит бирлигидан иборат. Ўқув дастурининг биринчи икки йили
умумкасбий ўқув фанларидан, охирги икки йили эса мутахассислик
фанларидан иборат. Семестр 16 ҳафтадан иборат. Бакалаврлар асосан
университетларда ва 4 йиллик ўқув дастури асосидаги коллежларда
тайёрланади.
Магистратура икки йиллик ўқув дастурини ўз ичига олади ва 24
кредит бирлигидан иборат. Магистратурага бакалавриатни тугатганлар
суҳбат, имтиҳон ва танлов асосида қабул қилинади.
Докторлик дастурлари Таьлим Вазирлиги томонидан назорат
қилинади ва камида 36 кредит бирлигига эга икки йил тўлиқ иш куни
ҳисобида фаолият юритилади. Бакалаврлар учун эса 60 кредит бирлигига
эга бўлиб, 4 йиллик илмий – тадқиқот фаолиятдан иборатдир.
Докторантлардан камида 2 та чет тилини эркин билишлари талаб этилади.
Корея олий таьлим тизимида сифатни назорат қилиш ва
аккредитациялаш таьлим, фан ва технологиялар Вазирлиги томонидан
амалга оширилади. Шунингдек вазирлик таьлим муассасалари ва
факультетлар ташкил этишга рухсат беради ҳамда қабул квоталарини
белгилайди.
Университетлар доирасида институтционал аккредитациялашни
Университет таьлими бўйича Корея Кенгаши (КСИЕ) амалга оширади.
Ҳозирги кунгача ушбу кенгаш (КСИЕ) томонидан 201та университет
аккредитацияланган.
Dostları ilə paylaş: |