Билим сифати – ўқув жараёнини тугатгандан сўнг олинган
билимларнинг фундаменталлиги, юқорилиги ва иш жараёнида қанчалик
кераклилиги билан белгиланади.
Ҳозирги вақтда таълим-тарбия сифати ўта муҳим, муаммоли ва
долзарб масала ҳисобланади. Чунки, бошқа барча ижтимоий масалалар,
сиёсий муаммолар ва иқтисодий кўрсаткичлар айнан таълим сифати
даражасига боғлиқ ҳолда ривожланади. Қолаверса, таълим сифати
давлат ва жамият тақдирини, бутун инсоният тақдирини белгилаб
беради. Шу сабали ҳам таълим сифатини -ҳаёт сифати деб изоҳлаш
хато бўлмайди.
«Таълим сифати» атамаси қуйидаги омилларга боғлиқ ҳолда турлича
аҳамият касб этади:
олий таълим иштирокчиларининг манфаатлари;
кириш маълумотлари, таълим-тарбия жараёнлари, чиқиш
маълумотлари, мақсад ва вазифалар каби тушунчаларнинг ўзаро нисбати;
баҳоланадиган академик соҳанинг хусусиятлари ёки тавсифи;
олий таълимнинг тарихий ривожланиш даври.
Шунингдек, таълим сифати атамаси қуйидаги турли даражадаги
аниқланишларга ҳам эга:
сифат – энг юқори кўрсаткич сифатида;
сифат – мақсадга тўлиқ эришилган фаолият шаклида;
сифат–яхшиланган ва такомиллаштирилган фаолият шаклида.
Юқорида келтирилган «таълим сифати» тўғрисидаги аниқланишлар
таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг тарихий даврига боғлиқ ҳолда ўз
афзалликлари ва камчиликларига эгадир.
Таълим сифати абсолют ва нисбий тушунча сифатида қаралиши ҳам
мумкин.
Таълим сифатининг абсолют тушунчасида таълим муассасасининг
статуси, мавқеи ва устунлигини акс этиши назарда тутилади. Бундай
идеал тушунча таълим муассасаси имиджининг ривожланиши ва
мустаҳкамланишига шароит яратади ва таълим сифати кўрсаткичи бўйича
энг юқори даражадаги таълим стандартига интилишини ифодалайди.
Таълим сифати нисбий тушунча сифатида ҳам қаралиши мумкин.
Бунда сифат таълим хизматнинг асосий атрибути (ажралмас қисми,
асосий хусусияти) деб ҳисобланмайди ва таълим жараёнини давлат
таълим стандартига мос келиши билан баҳоланади. Шу сабабли таълим
12
сифати нисбий тушунча сифатида икки хил маънода белгиланиши
мумкин:
Ҳаётнинг маъноси нима, фозил ва комил инсон қандай бўлиши
керак?» - деган азалий савол, менимча инсон ижодида таълим-
тарбия жараёни вужудга келгач пайдо бўлган.
О.Д.Рахимов
таълим стандартига мослиги;
таълим хизмати истеъмолчиларининг расмий талабларига мос
келиши.
Биринчи тушунча ишлаб чиқарувчи (таълим муассасаси) нуқтаи
назаридан сифатни белгиласа, иккинчиси эса истеъмолчи, яъни ишлаб
чиқариш корхоналари томонидан сифатни баҳолайди.
Лекин, кўпинча таълим хизмати соҳаси ва истеъмолчиларнинг
манфаатлари ва сифат тушунчаси юзасидан қарашлари бир-бирига тўлиқ
мос келмайди. Шу сабабли таълим муассасаларида таълим сифати
муаммосига икки хил нуқтаи назардан қарашлари талаб этилади:
таълим муассасаси нуқтаи назаридан. Бунда маркетинг
тадқиқотлар йўналиши – таълим жараёнини давлат таълим стандартига
мослиги билан белгиланади.
таълим хизмати истеъмолчилари нуқтаи назаридан. Маркетинг
тадқиқотлар йўналиши - таълим хизмати истеъмолчилари талабларини
қондирилиш даражаси орқали баҳоланади.
Таълим сифатига баҳо беришда таълим самарадорлиги тушунчасини
ҳам эътиборга олиш талаб этилади. Таълим сифати ва самарадорлиги
тушунчаларини аниқловчи мезонлар биро-биридан қандай фарқ қилади?
Сифат – олинган натижанинг мақсадга нисбати (ёки тескариси),
самарадорлик- олинган натижанинг харажатларга нисбати билан
баҳоланади.
Таълим сифати ва таълим самарадорлиги жамиятда ҳаёт сифатини
кўрсатувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Давлат ва жамият
умумий ва касбий таълимга қанчалик кўп маблағ сарфласа ва натижаси
энг юқори халқаро стандартларга жавоб берса, ҳаёт сифати шунчалик
юқори бўлади. Таълим самарадорлигини белгилашда энг оптимал
харажатлар ҳисобида юқори таълим сифатига эришиш талаб этилади.
2.Таълим сифатини белгиловчи асосий
омиллар ва мезонлар
Таълим ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Айнан таълим
жамиятнинг
интеллектуал,
маданий
ва
маънавий
ҳолатини
шакллантиради.
13
Таълим мазмуни ва унинг йўналишлари таълим стандартлари ва
дастурларида ўз аксини топади. Таълим сифатини баҳолашда қуйидаги
кетма-кетликдаги ташкил этувчилар ҳисобга олиниши талаб этилади:
билим соҳиби, тарқатувчиси;
билим узатувчилари;
Эркин ва фаровон жамиятда таълим олиш онгли равишда ҳар
бир кишининг кундалик эҳтиёжига айланади.
О.Д.Рахимов
билимни узатиш технологияси ;
билим олувчи;
билимни мустаҳкамлик даражаси;
олинган билимларни зарурлиги, кераклиги;
янги билимлар олиш зарурлиги ва имконияти.
Таълим
сифати
биринчи
навбатда
билим
соҳиблари,
тарқатувчиларининг сифати, савияси ва малакаси билан белгиланади.
Билим соҳиблари деганда муайян олий ўқув юртининг профессор-
ўқитувчилар таркиби ва уларнинг илмий салоҳияти тушунилади. Улар
турли хил педагогик технологиялар ва услублар ёрдамида билим
олувчиларга билим беришади. Шу сабабли билимни узатиш
технологиясининг замонавийлиги, у ёрдамида таълим олувчиларни
ўзлаштириш
даражаси,
олинган
билимларни
мустаҳкамлиги,
асосланганлиги ҳам муҳим рол ўйнайди. Битирувчи ишлаб чиқаришга
ишга жойлашгач олинган билимларнинг нечоғлик зарурлиги ёки
кераклигини билиши ҳам талаб этилади. Бу ўз навбатида таълим ва ишлаб
чиқариш интеграциясини ривожлантириш зарурлигини тақоза этади.
Илмий-техник тараққиёт янгидан-янги меҳнат воситалари ва қуролларини
юзага келтиради. Шу сабабли замонавий технологиялар ва техник
воситаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, жаҳон бозорига мос
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида,
битирувчи ўзининг ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолиятида янги
инновацион технология ва техникаларни ҳам узлуксиз ўрганиб бориши
талаб этилади, яъни билимлар олиш зарурияти юзага келади. Натижада
талабага билим бериш билан бир қаторда унинг мустақил билим олиш
қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш ҳам зарур ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таълим сифатини аниқлашда сифат
кўрсаткичларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин;
профессор-ўқитувчилар таркиби сифати;
ўқув юртининг материал-техник базаси;
ўқитувчилар таркибининг асосланганлиги;
ўқув дастурларининг сифати;
талабалар сифати;
14
инфратузилма сифати;
билим сифати;
раҳбариятнинг инновация фаоллиги;
инновацион жараёнларни тадбиқ этилиши;
битирувчиларга талаб;
битирувчиларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлиги;
битирувчиларнинг ютуқлари.
Ўзингизда йўқ бўлган яхши хислатларни бошқалардан ахтарманг ва
кутманг.
О.Д.Рахимов
Таълим жараёнида асосий эътиборни ўқитувчи эгаллайди. Шу сабабли
таълим сифатини ташкил этиш ўқитувчилар таркибини тўғри
шакллантиришдан бошланади.
Савол туғилади: ўқитувчи сифатини қандай аниқлаш мумкин?
Ўқитувчи нафақат талабаларга билим беради, у бўлажак кадрлар
шахсини, дунёқарашини ва маънавиятини шакллантиришда ҳам муҳим
рол ўйнайди. Шу сабабли ўқитувчи сифати, мажмуали тушунча бўлиб, у
асосан қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
компетентлик даражаси – аниқ фан ва амалиёт соҳаси бўйича
юқори билим ва тажрибага эга бўлиши;
ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишга қобилият ва
иштиёқнинг мавжудлиги;
кузатувчанлик – ўқувчилардаги қобилиятларни ва алоҳида
хусусиятларни тез илғаб олиш;
ташқи ва ички муҳит билан алоқа ўрнатиш қобилияти;
ўз соҳаси бўйича танилганлиги, мавқеи;
илмий –тадқиқот соҳасидаги фаоллиги;
илмий мактабининг мавжудлиги.
Очиқ таълимда ўқитувчининг вазифалари бирмунча ўзгаради. Чунки
очиқ таълим масофадан бошқаришга асосланган бўлиб, унда ўқитувчи ва
ўқувчи ўртасида маълум масофавий оралиқ бўлади. Бунда ўқитувчи ўқув
жараёнини
координациялаши,
маслаҳатлар бериши, ўқув лойиҳаларига
раҳбарлик қилиши, ўқув курсини такомиллаштириши ва ўз малакасини
ошириш устида ишлаши талаб этилади. Очиқ таълимда таълим жараёни
юқори
технологияга
асосланган
бўлиб,
унда
ахборот
ва
телекоммуникациянинг ютуқларидан кенг фойдаланилади.
Профессор-ўқитувчи сифатини баҳолаш учун юқорида тавсия этилган
кўрсаткичлар сонли баҳоланмайдиган омиллар ҳисобланади. Жумладан,
компетентлик даражасини ўқитувчининг таянч маълумоти, илмий
даражаси ва унвони, педагогик стажи, аниқ соҳа бўйича амалий
тажрибаси орқали баҳолаш мумкин.
15
Шу
ўринда айтиш жоизки, кўпинча профессор-ўқитувчилар
компетентлигини аниқлашда уларнинг дарс берадиган фанларини
мутахассисликларига мос келишига аҳамият берилади ва бу ўринда
таянч маълумот ҳисобга олинади. Бизнинг фикримизча олий таълим
ўқитувчисининг компетентлигини аниқлашда нафақат таянч маълумот,
балки уларнинг илмий даражаси бўйича ихтисослиги ва илмий унвон
бўйича кафедраси (ёки фани) ҳам ҳисобга олиниши зарур. Мана уч
омилнинг биттаси ўқитувчи ўқитадиган фанига мос келса ҳам, унинг
мутахассислигини мос деб баҳолаш лозим.
Олий ўқув юртининг материал-техник базаси ўқув-тарбиявий
жараённи ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларини ва ишланмаларни
яратиш учун зарур бўлган асосий воситаларнинг (бино ва иншоотлар,
машина ва қурилмалар, лабораториялар, АРМ фонди ва б.) қиймати ва
таъминланганлиги билан белгиланади.
Ўқитувчилар таркибини асослашда албатта муайян олий ўқув юрти
профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти ҳисобга олинади. Илмий
салоҳият илмий даража ва унвонли ўқитувчилар сонини асосий штатдаги
умумий ўқитувчилар сонига нисбати орқали фоизда аниқланади.
Шунингдек ўқитувчилар таркибини баҳолашда уларнинг ўртача ёши ҳам
эътиборга олиниши мумкин.
Ўқув дастурларининг сифати нафақат уларни давлат таълим
стандарти талабларига жавоб бериши билан, балки уларнинг мазмунини
инновацион характерда бўлиши билан ҳам баҳоланади.
Таълим олувчилар сифати якуний натижага таъсир этувчи энг
асосий ва муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Чунки, таълим жараёни
марказида айнан билим истеъмолчилари- таълим олувчилар туради.
Айнан шулар учун машғулотлар ўтилади, ўқув адабиётлари ёзилади,
янги таълим технологиялари ишлаб чиқилади. Шу сабабли таълим
сифатини белгилашда таълим олувчилар сифатига ҳам эътибор қаратиш
зарур ва шартдир. Чунки таълим жараёни натижасида айнан ана шулар
охирги сифатли интеллектуал маҳсулот (кадр)ни бериши лозим.
Таълим олувчилар сифатини қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳолаш
мумкин:
ўқиётган йўналиши бўйича касбий билим даражаси (АЛ ёки
КҲКдаги билим даражаси);
ахборот (компьютер) технологияларини билиш даражаси;
чет тили бўйича билими;
муайян йўналиш (мутахассислик) бўйича ўқишга иштиёқи,
қизиқиши;
интеллекти (ақл,идрок ва заковати);
маънавияти;
иқтидори;
хотира қобилияти;
тартиб-интизоми;
16
талабчанлиги;
иш қобилияти;
кузатувчанлиги;
ўз мавқеини режалаштириши.
Инфратузилма сифати, яъни таълим муассасасининг таркибий
тузилмаси сифати: раҳбарият тузилмаси (ректор, проректорлар, бўлим
бошлиқлари, факультетлар ва кафедралар сони ва таркиби) ҳамда
маъмурий-бошқарув ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи
ходимлар штатлари сонининг таълим жараёнини оптимал ва самарали
бошқариш учун етарли бўлиши ва иқтисодий жиҳатдан мақбуллиги билан
асосланади.
Билим сифати унинг фундаменталлиги, мустаҳкамлиги ва ишлаб
чиқаришда қанчалик даражада кераклиги билан аниқланади.
Раҳбариятнинг инновация фаоллиги ва таълим муассасида
инновацион жараёнларни тадбиқ этилиши бевосита таълим жараёнини
замон талабларига мос равишда бошқариш, бошқаришнинг сифат
кўрсаткичлари билан баҳоланади.
Таълимни бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги принциплар
орқали белгиланади:
илмий-техник тараққиёт ва халқаро таълим стандартларини ҳисобга
олган ҳолда таълим менежментини тушуниш ва унинг талабларини тўлиқ
бажаришга эришиш;
истеъмолчилар талабларини билиш ва меҳнат бозоридаги кучли
рақобатбардошликни таҳлил қила олиш;
мониторинг натижалари асосида таълим жараёнини мунтазам
такомиллаштириб бориш.
Таълим менежменти тизимида раҳбар фаолияти сифатини аниқлашда
унинг қуйидаги хусусиятларини ҳисобга олиш ўринлидир:
истеъмолчилар талабини билиши ва таълим жараёнини ташкил
этишда ҳисобга олиб бориш;
таълим хизмати бозори вазиятларини ҳисобга олиб бориш;
меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиш;
раҳбарнинг раҳномаликни, пешқадамликни (“лидерликни”) қўлга
олиши;
профессор-ўқитувчилар ва ишчи –ходимлар таркибини тўғри
шакллантира олиши;
менежментга жараёнли ёндоша олиши;
менежментга тизимли ёндошуви;
бошқарув қарорларини асосли қабул қила олиши;
бошқарувда инновацион жараёнларни қўллай олиши;
таълим муассасаси фаолиятини мунтазам ривожлантириб бора
олиши.
Битирувчиларга
талаб,
уларнинг
меҳнат
бозорида
рақобатбардошлиги ва ютуқлари каби омиллар бевосита бир-бири билан
17
боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланади. Шу сабабли,
битирувчининг билим даражаси ва малакасини белгилашда ишлаб
чиқариш корхоналари раҳбарларининг хулосалари ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Олий таълим муассасаси рейтингини баҳолаш мақсадида
битирувчиларнинг ишлаб чиқаришдаги мавқеи бўйича маълумотлар
базасини шакллантириш ва мониторингини юритиш мақсадга
мувофиқдир.
Таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган таълим сифатини белгиловчи
кўрсаткичларнинг кўпчилиги сонли характеристикага эга бўлмаганлиги
сабабли, сифат тўғрисида умумий натижани квалиметрия асосида
аниқлаш мумкин бўлади.
3. Таълим сифати ва стандартлар
3.1. Сифат бўйича халқаро стандартлар
Сифат стандартлари тўпламининг асосини ISO 9000
“Сифатни
бошқариш ва таъминлаш стандартлари. Танлаш ва амалда қўллаш бўйича
раҳбарий қоидалар”
ҳужжати ташкил этади. Ушбу меъёрий ҳужжатда
ташкилот ва корхоналарнинг сифатни таъминлаш соҳасидаги
сиёсатининг асосий принциплари ва сифатни бошқаришнинг 3 та модели
кўрсатилган ҳамда сифатга оид турли хил тушунчалар ўртасидаги ўзаро
боғлиқлик аниқланиб, тўлиқ ёритилган.
ISO 9000 стандартлар тўпламида келтирилган сифатни бошқариш
моделлари қуйидагилардан иборат:
Биринчи модел – стандарт ISO 9001 “Сифат тизими. Ишлаб чиқиш
(лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш) босқичида
сифатни таъминлаш модели” Ушбу модел маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳаётий циклининг барча босқичларини, яъни лойиҳалаш - ишлаб чиқариш
– ўрнатиш - хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич- стандарт ISO 9002 “Сифат тизими. Ишлаб чиқариш
ва ўрнатиш босқичида сифатни таъминлаш модели”.
Учинчи босқич - стандарт ISO 9003 “Сифат тизими. Тайёр
маҳсулотни назорат қилиш ва синаш босқичида сифатни таъминлаш
модели”.
Стандартга иқтисодий жараёнлар учун янги атама “Тасдиқ даражаси”
тушунчаси киритилган. Бу истеъмолчи (буюртмачи)га маҳсулотни
тайёрловчи ташкилот (корхона) томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ва
уни бошқариш сифати ўзаро тасдиқланган шартномадаги техник
талабларга қанчалик мос келишини белгилайди.
ISO 9004 “Сифат тизими. Сифатни бошқариш тизими элементлари.
Раҳбарий қоидалар”да корхоналарда сифатни бошқаришга оид 20
элемент ва уни қўллаш бўйича тавсиялар келтирилган. Раҳбар ўз
корхонасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу
стандарт тавсиялари асосида сифатни бошқариш элементларини танлаб
олиши мумкин.
18
3.2. Таълим сифати бўйича Европа стандарти.
Болон Декларацияси
Болон жараёни – олий таълимда ягона Европа тизимини вужудга
келтириш мақсадида Европа давлатлари таълим тизимини бир-бирига
яқинлашуви ва мослашиш жараёнидир. Болон жараёнининг расмий
бошланиш вақти 1999 йил 19 июнда Европанинг 29 давлати томонидан
Болон декларациясини қабул қилиниши ҳисобланади.
Болон жараёнининг бошланиш тарихи 1970 йилларда Европа
Иттифоқи вазирлар Кенгашининг таълим соҳасидаги биринчи
резолюциясини қабул қилиниши билан белгиланади. 1998 йилда
Европанинг 4та давлати (Франция, Германия, Буюк Британия ва Италия)
таълим вазирлари Париж университетининг 800 йиллигини нишонлаш
вақтида, олий таълимдаги турли тизимлар Европада фан ва таълимни
ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги тўғрисида бир фикрга келишди ва
Сорбон декларациясини имзолашди. Декларациянинг мақсади Европада
олий таълим тизимини стандартлаштириш мақсадида умумий қоидалар
ишлаб чиқишдан иборат эди.
Сорбон декларацияси
мақсади 1999 йилда Болон
декларациясини
имзоланиши билан ўз тасдиғини топди ва Европанинг 29 давлати ўз
хоҳиши билан, ихтиёрий равишда ушбу декларацияни имзоладилар.
Ҳозирги кунда Европа Иттифоқига аъзо 49 давлатдан қуйидаги 47 таси
(Монако ва Сан-Маринодан ташқари) ва Европа Комиссияси ушбу
жараён иштирокчиси ҳисобланади: Австрия (1999), Азербайджан (2005),
Албания (2003), Андорра (2003), Армения (2005), Бельгия (1999),
Болгария (1999), Босния и Герцеговина ( 2003 ), Ватикан ( 2003 ),
Великобритания ( 1999 ), Венгрия ( 1999 ), Венгрия ( 1999 ), Греция ( 1999
), Грузия ( 2005), Дания ( 1999 ), Ирландия ( 1999 ), Исландия ( 1999 ),
Испания ( 1999 ), Италия ( 1999 ), Казахстан ( 2010 ), Кипр ( 2001 ),
Латвия ( 1999 ), Литва ( 1999), Лихтенштейн (1999), Люксембург ( 1999),
Македония (2003), Мальта (1999), Молдавия (2005), Нидерланды
(1999),Норвегия ( 1999 ), Польша (1999), Португалия (1999), Россия
(2003), Румыния (1999),Сербия (2003), Словакия (1999), Словения (1999),
Турция (2001), Украина (2005), Финляндия (1999), Франция ( 1999),
Хорватия ( 2001), Черногория (2007), Чехия ( 1999 ),Швейцария (1999),
Швеция (1999), Эстония (1999). Россия Болон жараёнига 2003 йил
сентябрда қўшилган.
Болон жараёнининг асосий мақсади:
Европада ягона олий таълим тизимини вужудга келтириш,
жаҳонда Европа олий таълим тизимини фаоллаштириш;
Европанинг барча олий таълим муассасаларига киришга кенг йўл
очиш;
Европа олий таълим тизимининг сифати ва мавқеини янада
ошириш;
ўқитувчилар ва талабалар мобиллигини ривожлантириш;
19
Болон декларациясига аъзо давлатлар олий таълим тизимида
барча академик даражалар ва бошқа ихтисосликларни меҳнат бозори
талаблари асосида бир хил шакллантириш ҳисобига битирувчиларни
муваффақиятли иш билан таъминлашни йўлга қўйиш.
Декларация қуйидаги 7 та асосий тамойилларни ўз ичига олган:
1. Бир хил академик даража ва диплом иловасини бериш орқари
Европа фуқароларини иш билан таъминлаш имкониятларини ошириш,
Европа олий таълим тизимини халқаро рақобатбардошлигини таъминлаш.
2. Олий таълимда икки поғонали (циклли) ўқитишни йўлга қўйиш:
таянч (дастлабки) олий таълим (undergraduate) ва битирувчи (graduate).
Биринчи цикл камида 3 йил давом этиши кўзда тутилган ва бакалавр
даражасини беради. Иккинчи цикл магистр даражасини олиш билан
якунланади.
3. Талабаларнинг катта ҳажмда мобиллигини таъминлаш мақсадида
зачет бирликларини ягона Европача тизимини тадбиқ этиш.
4. Талабаларнинг мобиллигини ривожлантириш. Трансмиллий
таълим стандартини ўрнатиш.
5. Таққосланадиган мезонлар ва услубиётларни ишлаб чиқиш
мақсадида сифатни таъминлаш учун Европа ҳамжамиятига
кўмаклашиш.
6. Таълим сифатининг ички назорат тизимини тадбиқ этиш ва
ОТМ фаолиятини ташқи баҳолашга талабалар ҳамда иш берувчиларни
жалб этиш.
7. Ўқув режаларини, институтлараро ҳамкорлик, мобиллик ва
ҳамкорлик ўқув дастурлари, амалий тайёрлов ва илмий-тадқиқот
ишларини олиб боришни ривожлантириш орқали олий таълимда
Европача анъаналарни юзага келишига кўмаклашиш.
Болон декларацияси доирасида ҳар икки йилда бир марта аъзо
давлатлар таълим вазирлари иштирокида конференция ташкил этилади
(2001 йил – Прага, 2003 йил-Берлин, 2005 йил - Берген, 2007 йил –
Лондон, 2009 йил - Лёвен (Белгия), 2010 йил-Будапешт ва Вена).
Шунингдек, ушбу жараён доирасида ташкилий форумлар (1-ташкилий
Болон форуми -2009 йил Лёвен шаҳрида, 2- ташкилий Болон форуми –
2010 йил Венада) ўтказилшган.
Европа олий таълим тизими келажагини аниқлайдиган тамойиллар
ичида қуйидаги 3 та омил асосий ўрин эгаллайди:
1. Икки поғонали (циклли) олий таълимни тадбиқ этиш (бакалавр,
магистр).
2. Синов бирликларини кўчириш ва тўлдиришга имкон берувчи
Европа кредит тизми (ЕСТС) ни жорий этиш.
3. Олий таълим муассасалари ва олий таълим дастурларини
аккредитациялаш жараёнини Европача анъаналарга мослаш.
Болон жараёни тамойиллари таълим дастурларини қиёслаш
муаммосини ҳал этишга қаратилган ECTS (European Credit Transfer
|