6. Ўзбекистон олий таълим тизимида таълим сифати
“Таълим тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва
“Кадрлар
тайёрлаш
миллий
дастури”нинг
қабул
қилиниши
республикамизда таълим тўғрисидаги ислоҳатларнинг бош стратегиясини
белгилаб берди.
31
Ўзбекистоннинг таълим модели энг замонавий талабларга жавоб
берадиган таълим муассасаларини барпо этиш билангина чекланиб
қолмасдан, ушбу модель авваламбор, сифатга, яъни ўқитувчилар,
ўқувчилар, талабалар, ўқув дастурлари ва пировард натижада билимлар
сифатини оширишга асослангандир. Бундан ташқари, глобаллашув билан
боғлиқ эҳтиёжлар ҳам ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган мазкур
таълим модели Ўзбекистонннинг Осиёда, умуман, жаҳон ҳамжамиятида
муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2012 йил февраль ойида
бўлиб ўтган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни
тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация
қилишнинг энг муҳим шарти“ мавзусидаги халқаро конференцияда
сўзлаган нутқида “Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган
замонавий давлат қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли
фуқаролик жамияти сари изчиллик билан ўтишни таъминлар эканмиз,
фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран
англайдиган, замонавий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор
технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз олдимизга қўйган стратегик
тараққиёт мақсадларига эришиш мумкин эканини ҳамиша ўзимизга яхши
тасаввур этиб келмоқдамиз.
Таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш одамларимизнинг онгу
тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг сиёсий ва гражданлик
фаоллигини, ўз келажагига бўлган ишончини оширишнинг энг муҳим
омили ва мустаҳкам асосига айланди” –деб таъкидлаган эдилар.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим тизимига йўналтирилаётган
катта ҳажмдаги инвестициялар Ўзбекистоннинг энг илғор мамлакатлар
қаторидан жой олишига замин яратмоқда. Жумладан, олий таълим
муассасаларини моддий-техник базасини модернизация қилиш ва
мутахассислар сифатини тубдан яхшилаш бўйича 2011-2016 йилларга
мўлжалланган дастурни амалга ошириш учун 277 миллиард сўмдан ортиқ
маблағ йўналтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши таълим мазмуни
ва сифатини тубдан ўзгаришига олиб келди. Таълим муассасаларининг
таълим-тарбия жараёнига давлат таълим стандартлари (ДТС) ва давлат
талаблари жорий этилди. Ҳозирги кунда меҳнат бозори талабларига мос
ҳолда кадрлар тайёрлаш тизими шаклан ва мазмунан барқарорлашиб,
жаҳон таълим тизими талаблари даражасига кўтарилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий
таълим тизимига оид 10 дан ортиқ фармонлари ва қатор фармойишлари,
Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарор ва фармойишлари,
шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатига кирувчи
масалалар юзасидан меъёрий –услубий ҳужжатлар қабул қилинди.
32
Ўзбекистонда таълим сифатини “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
талаблари асосида таъминлаш ва сифатни назорат қилиш мақсадида
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорига
асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест маркази (ДТМ) ташкил этилди. ДТМ давлат бошқарув
органи ҳисобланиб, ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат
бирлашмалари ва бошқа ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда
амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24
июндаги “Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги
давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 293-сон
қарорига мувофиқ қуйидагилар ДТМ нинг асосий вазифалари этиб
белгиланган:
республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест
синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни
самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат
сиёсатини амалга ошириш;
абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг Ўзбекистон
Республикаси давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига
мувофиқлигини таҳлил қилиш;
тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва
адолатлилигини таъминлаш;
узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-
ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни
ташкил этиш ва амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар,
таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан
ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари
рейтингини аниқлаш;
Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари
фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини
бажариш;
хорижий
мамлакатларда
берилган
таълим
тўғрисидаги
ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (тенглигини аниқлаш)
тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11
мартдаги 109-сон қарори билан Давлат тест маркази таркибида кадрлар
тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим
муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этилган ва унинг
функциялари этиб қуйидагилар белгиланган:
узлуксиз таьлим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини
олиб бориш ва сифатини назорат қилиш;
33
узлуксиз таьлим тизимида профессор-педагоглар таркибини ва
рвҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш;
олий таьлим, олий ўқув юртидан кейинги таьлим хамда
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таьлим
муассасаларини аттестациядан ўтказиш;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таьлим
муассасаларини аттестациядан ўтказиш;
нодавлат таьлим муассасалари фаолиятини лицензиялаш,
таьлим муассасаларини акредитациялаш ва таьлим тўғрисидаги
ҳужжатларни нострификациялаш.
7. Ўзбекистонда таълим стандартлари
«Таълим тўғpисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини
ижpо
этиш, Кадpлаp тайёpлаш
миллий дастуpига
мувофиқ таълим мазмунини
тубдан ислоҳ қилиш, тайёpланаётган кадpлаp сифатининг pеспубликада
амалга ошиpилаётган чуқуp иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлаp
талаблаpига, шунингдек таълим, фан, техника ва технологиялаp
pивожланишининг илғоp жаҳон даpажасига мувофиқлигини таъминлаш
мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январда “
Узлуксиз
таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш тўғрисида” 5-сон қарорига асосан давлат таълим
стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Низом қабул қилинган. Ушбу
Низомга мувофиқ
ДТС таълимнинг қуйидаги туpлаpи белгиланган:
умумий ўpта таълим, шу жумладан бошланғич таълим;
ўpта махсус, касб-ҳунаp таълими (академик лицейлаp, касб-ҳунаp
коллежлаpи);
олий таълим (бакалавpиат, магистpатуpа).
Мактабгача, мактабдан ташқаpи, олий ўқув юpтидан кейинги
таълим, кадpлаp малакасини ошиpиш ва улаpни қайта тайёpлаш учун
давлат бошқаpувининг ваколатли оpганлаpи томонидан давлат талаблаpи
белгиланади.
ДТС Кадpлаp тайёpлаш миллий дастуpини амалга ошиpиш
Республика комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси
Вазиpлаp Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. ДТС улаp тасдиқланган
санадан бошлаб амалга киpитилади ва таълим бошқаpуви ваколатли
оpганлаpи ва таълим муассасалаpи томонидан мажбуpий ижpо этиш учун
қабул қилинади.
Тасдиқланган ДТСга мувофиқ таълим муассасалаpига эга бўлган
вазиpликлаp ва идоpалаp таълим ва касб-ҳунаp дастуpлаpини ишлаб
чиқади ва улаpнинг амалий ўзлаштиpилишини pўёбга чиқаpади.
Таълим олувчилаpнинг қобилиятлаpи ва эҳтиёжлаpига боғлиқ
pавишда ўқув юкламасини табақалаштиpиш, ДТС томонидан белгиланган
меъёpлаpдан оpтиқча таълим мазмунини белгилаш таълим бошқаpуви
34
ваколатли оpганлаpи ва ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpи
ваколатига киpади.
Давлат таълим стандаpтлаpи жоpий этилиши қуйидаги мақсадлаp
амалга ошиpилишини назаpда тутади:
таълимнинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга
ошиpилаётган чуқуp иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлаp, pивожланган
демокpатик давлат баpпо этиш талаблаpига жавоб беpувчи кадpлаp
тайёpланишини таъминлаш;
мамлакатнинг
ижтимоий
ва
иқтисодий
таpаққиёти
истиқболлаpидан,
жамият
эҳтиёжлаpидан,
фан,
техника
ва
технологиянинг замонавий ютуқлаpидан келиб чиқиб кадpлаp тайёpлаш
мазмунини таpтибга солиш;
таълимнинг
демокpатиялашуви,
инсонпаpваpлашуви
ва
ижтимоийлашуви, таълим олувчилаpнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
билимлаpи даpажасини, шунингдек таълим жаpаёни самаpадоpлигини
ошиpиш;
сифатли таълим хизматлаpи кўpсатиш, таълим ва кадpлаp
тайёpлаш соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатлаpини
ҳимоя қилиш;
кадpлаp тайёpлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш
мезонлаpини ва таpтибини белгилаш;
таълим жаpаёни ва кадpлаp тайёpлашнинг изчиллиги ва
узлуксизлигини таъминлаш, таълимнинг баpча туpлаpи ва босқичлаpида
ўқув-таpбия жаpаёнини мақбуллаштиpиш;
меҳнат ва таълим хизматлаpи бозоpида pақобатбаpдошлиликни
таъминлаш.
Кейиинги йилларда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг учинчи
босқичи талаблари асосида республикамизда олий таълимнинг халқаро
миқёсда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида бир қатор
Ўзбекистонда меҳнат бозори талаблари, олий маълумотли кадрларнинг
асосий истеъмолчилари бўлган вазирлик ва ташкилот, муассасалар ҳамда
бевосита ОТМ таклифлари ҳамда pеспубликанинг ижтимоий-иқтисодий
pивожланишига мувофиқ таълим даpажаси ва кадpлаp тайёpлашга
нисбатан қўйиладиган талаблаp ўзгаpиши асосида 2014 йилда таълим
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификатори ва
давлат таълим стандартлари қайта такомиллаштирилди.
8.Ўзбекистонда таълим муассасалари аккредитацияси
Ўзбекистон Республикасида таълим муассасалари аккредитацияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон
қарорига
асосан
“Ўзбекистон
Республикаси
таълим
муассасаларини
давлат
аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” асосида амалга
оширилади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Таълим
тўғрисида»ги
Қонунининг
6
ва
25-моддаларига
мувофиқ
идоравий
35
мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта,
ўрта махсус, касб-ҳунар, олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни
қайта тайёрлаш таълим муассасалари (кейинги ўринларда — таълим
муассасалари)ни
давлат
аккредитациясидан
ўтказиш
тартибини
белгилайди.
Давлат аккредитацияси таълим муассасаси фаолиятининг давлат
таълим стандартлари мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат
томонидан эътироф этилиши ҳамда унинг битирувчиларига давлат
томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни
топшириш ҳуқуқини беришдан иборат.
Таълим муассасасини аккредитациялаш Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест
маркази) томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади.
Таълим муассасасини аккредитациялаш учун Давлат тест маркази
қошида доимий фаолият кўрсатувчи Аккредитация комиссияси тузилади.
Комиссия таркиби Давлат тест маркази буйруғи билан тасдиқланади.
Давлат тест маркази директори Аккредитация комиссиясининг раиси
ҳисобланади.
Давлат аккредитацияси таълим муассасасининг аттестацияси
хулосаларига кўра амалга оширилади. Аккредитация комиссияси таълим
муассасаси фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат
талаблари мезони ҳамда талабларига жавоб беришини эътироф этиш
билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.
Таълим муассасасини аккредитациялаш юзасидан ижобий қарор
қабул қилинган тақдирда, таълим муассасасига 2 ҳафта давомида давлат
аккредитацияси ҳақида ушбу Низомда келтирилган шаклдаги сертификат
берилади. Сертификатда таълим муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий
шакли, тури, мақоми ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд
этилади ва таълим муассасасининг таълим дастурлари, йўналиш ва
мутахассисликлари рўйхати илова қилинади. Сертификат 5 йил муддатга
берилади.
Таълим муассасаси қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда
давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотади.
Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаси томонидан
таълимга оид қонунлар бузилганлиги ёки амалга оширилаётган таълим
хизматлари Давлат таълим стандартлари талабларига мос келмаслиги ёки
сертификатда белгиланган кўрсаткичлар доирасидан четга чиқишлар
аниқланган тақдирда Давлат тест маркази томонидан белгиланган
тартибда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат бекор қилиниши
мумкин.
Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари Давлат тест
марказида рўйхатга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон
қилинади.
36
9.Олий таълим муассасаларининг аттестацияси
Ўзбекистонда барча таълим муассасалари, жумладан олий таълим
муассасалари 5 йилда бир марта режа бўйича аттестациядан ўтказилади.
Аттестация таълим муассасаси фаолиятини баҳолашда давлат
назоратининг асосий шакли ҳисобланиб, таълим муассасасида кадрлар
тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари
ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат. Таълим
муассасалари аттестацияси Давлат тест маркази томонидан ташкил
этилади ҳамда ўтказилади.
Янги ташкил этилган таълим муассасаси аттестацияси биринчи
битирув якунларига кўра таълим олувчилар тайёрлаш даври тўла
тугагандан сўнг ўтказилади.
ОТМ нинг аттестацияси жараёнида таълим турлари бўйича таълим
муассасаларининг охирги уч йиллик фаолиятини комплекс таҳлил этиш
асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
1.Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши.
2.Талабаларнинг
фан дастурларини ўзлаштириш даражаси
(билими).
3.Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти.
4.Илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб
чиқиб олиб борилаётганлиги.
5.Талабаларнинг дарслик (жумладан, электрон дарсликлар) ва ўқув
қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси.
6.Моддий-техник
таъминоти,
ўқув-лаборатория
жиҳозлари,
компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар
билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали
ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси.
7.Замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий
этилиши.
8.Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси.
9.Аспирантура
ва
докторантура
орқали
ҳамда
мустақил
тадқиқотчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти.
10.Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан
ҳамкорлиги.
11.Маънавий-маърифий фаолияти.
12.Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга
ёки ишга жойлашиши.
13.Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги.
Таълим муассасалари аттестацияси холислик, тўла ошкоралик,
даврийлик ва педагогик этика меъёрларига амал қилинган ҳолда
ўтказилади.
Олий
таълим
муассасасида
мавжуд
йўналишлар
ва
мутахассисликларнинг умумий сонига нисбатан 75 ва ундан кўп фоизи
37
«Аттестациядан ўтди» деб хулоса қилинса, таълим муассасаси
«Аттестациядан ўтди», 67 фоиздан 75 фоизгача —«Аттестациядан шартли
ўтди», 67 ва ундан кам фоизида «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф
этилади.
«Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган олий таълим
муассасасининг
аттестациядан
ўтмаган
йўналишлари
ва
мутахассисликларига кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун
бир йил вақт берилади. Ушбу муддат тугаганидан сўнг олий таълим
муассасасининг
аттестациядан
ўтмаган
йўналишлари
ва
мутахассисликлари қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда таълим
муассасаси фаолиятида қайд этилган бошқа камчиликларнинг бартараф
этилганлиги ўрганилади.
«Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган олий таълим
муассасасининг проректорлари, аттестациядан ўтмаган йўналишлар ва
мутахассисликларга масъул деканлари навбатдан ташқари аттестациядан
ўтказилади. Тегишли мутахассис чиқарувчи кафедралар мудирларининг
ўз вазифаларини қониқарсиз бажараётганликларини қайд этиб, олий
таълим муассасаси ректорига келгусида уларнинг кафедраларни
бошқариши ёки бошқармаслиги масаласини олий таълим муассасаси
Илмий кенгашига киритиш бўйича тавсия берилади.
Аттестациядан ўтмаган йўналишлар ва мутахассисликлар бир
йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади. Қайта аттестация
натижаларига кўра «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган таълим
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ёпилади.
Барча ҳолларда олий таълим муассасаларининг аттестациядан
ўтмаган йўналиш ва мутахассисликлари битирувчилари якуний давлат
аттестациясини Давлат тест маркази вакиллари иштирокидаги давлат
аттестация комиссияси ўтказади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган олий таълим
муассасаси тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
таълим муассасасининг мақомини ўзгартириш;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (нодавлат олий таълим
муассасалари учун);
лицензия муддатини узайтиришга рад жавоби бериш (нодавлат
олий таълим муассасалари учун).
10. Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш
масалалари
Рейтинг олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини таққослаш
усули ҳисобланиб, таълим хизмати истеъмолчиларига – таълим
олувчиларга, кадрларга буюртма берувчиларга ва таълим тизимини
бошқарув органларига таълим муассасалари нуфузига оид маълумот
тақдим этиш мақсадида амалга оширилади. Рейтинг ОТМнинг ёки унинг
38
мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича фаолиятини
акс эттирувчи кўрсаткичлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг таълим
тизимидаги мавқеини белгилайди [17].
Рейтинг - бу баҳоланаётган бир таълим муассасасининг бошқасидан
устунлигини тавсифлайдиган сон бўлиб, у кўпинча алоҳида кўрсаткичлар
йиғиндисига асосланадиган шартли интеграл кўрсаткич сифатида
ҳисобланади. Рейтингни аниқлаш таълим хизмат кўрсатиш сифатини
оширишга қаратилган бўлиб, у:
таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш ҳамда
такомиллаштириш;
таълим тизими бошқарув органлари, кадрларга буюртма
берувчилар, ота-оналар ва таълим олувчиларга таълим муассасалари
нуфузига оид маълумот тақдим этиш мақсадида амалга оширилади.
жаҳон тажрибаси рейтинг асосан қуйидаги уч туркум
кўрсаткичларни баҳолашга қаратилганлигини кўрсатади:
иш фаолияти натижаларида эришилган кўрсаткичларни баҳолаш;
таълим муассасанинг амалдаги ҳолатини тавсифлайдиган
кўрсаткичларни баҳолаш;
муассасанинг ички имкониятларини ишга солиш ҳисобига
эришиладиган кўрсаткичларни баҳолаш.
Бунда талабалар сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-
шароитларга, талабаларнинг ўз мутахассисликлари бўйича ишга
жойлашганликларига оид кўрсаткичларни баҳолаш алоҳида ўрин тутади
[7]
.
Таълим муассасалари рейтингларини ташкил этиш ва аниқлаш
усуллари турли-туман бўлиб, давлатларнинг таълим тизимлари ва олий
таълимни баҳолаш усуллари билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги кунда
бир қатор хорижий давлатлар, жумладан Америка Қўшма Штатлари,
Буюк Британия, Германия, Польша, Нидерландия, Испания, Япония,
Хитой, Россия, Украина каби давлатлар таълим муассасалари рейтингини
аниқлаш ва қўллаш бўйича бой тажрибага эга. Улардаги мавжуд рейтинг
тизимлари турли ёндошувлар асосида таълим тизимлари хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда ишлаб
чиқилган [10,11].
АҚШда рейтинглар ўтказишда уч гуруҳ сифат кўрсаткичлари
ишлатилади: талабалар муваффақияти, ўқитувчилар таркиби эришган
ютуқлари ва ОТМнинг академик имкониятлари. Ушбу кўрсаткичларни
рейтинг кўринишига ўтказишда вазнлаш ва жамлаш усули қўлланилади.
Буюк Британияда рейтингни оммавий ахборот воситалари статистик
манбалардан олинган маълумотларга асосланиб аниқлайди. Кўрсаткичлар
орасида илмий ишларга ҳам эътибор қаратилган. Таълим муассасаси
ҳақидаги кадрлар истеъмолчилари фикрлари асосий кўрсаткичлардан
бири сифатида қабул қилинади.
Германия рейтинг тизими биринчи навбатда мактаб битирувчилари
учун мўлжалланган бўлиб, бунда мутахассисликлар рейтинги
39
аниқланади. Натижада, университетлар яхши, ўрта ва ёмон гуруҳларга
бўлинади. Рейтинг бўйича қарор қабул қилишда асосан университетлар ва
улар жойлашган шаҳарлар ҳақида маълумотлар, талабалар контингенти,
курслар ва ўқитиш бўйича асосий маълумотлар, ишга жойлашиш, меҳнат
бозори ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикрлари ҳисобга
олинади.
Польшада ОТМлар рейтинги уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда алоҳида олиб борилади (умумуниверситетлар рейтинги, хусусий
университетлар рейтинги, ижодий университетлар рейтинги). Рейтингда
ўтган йил рейтинги натижалари ҳам маълум бир вазн билан ҳисобга
олинади. Хусусий университетлар рейтинги бевосита университетда
олинган ҳамда иш берувчилар ва ўқитувчилар орасида ўтказилган
сўровномалар асосида аниқланади.
Японияда университетлар рейтинги асосан 3 та йўналиш бўйича олиб
борилади: таълим фаолияти, илмий тадқиқот фаолияти ва ривожланишга
қўшилган
ҳисса.
Сўнгги
вақтларда
талабалардан
ўтказилган
сўровномалар ҳам кенг қўлланилмоқда.
Россияда ОТМларнинг рейтингини аниқлаш 2001 йилдан буён амалга
оширилмоқда. Ҳозирги кунда рейтингнинг 2 модели, яъни таълим
вазирлиги рейтинги ва оммавий ахборот воситалари рейтинги мавжуд.
Биринчи моделда рейтинг экспертлар фикри ва статистик маълумотларга
асосланган, аммо иш берувчилар фикри камроқ ҳисобга олинади.
Иккинчи модел нисбатан мустақил, аммо етарли даражада илмий асосга
эга эмас. Ушбу икки моделнинг ижобий томонларини ҳисобга олиш
мақсадида нодавлат рейтинг Агентлиги ташкил этилган. Рейтингни тузиш
учун ижтимоий сўровномалар ва эксперт баҳолаш, битирувчилар
сифатини иш берувчилар томонидан баҳолаш, ОТМни ва унинг таълим
дастурларини
битирувчилар
томонидан
баҳолаш
натижалари
ишлатилади. Шунингдек, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар
бўйича ҳам таълим дастурлари рейтинг аниқланади. Тўпланган
маълумотлар айрим мезонларга ажратилиб, уларни вазнлаш, жамлаш ва
умумий мезонни аниқлаш учун илмий асосга эга услубият қўлланилган
[17]
.
Dostları ilə paylaş: |