Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Моддий ёрдам ва совғаларни солиққа тортиш



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə162/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Моддий ёрдам ва совғаларни солиққа тортиш
Моддий ёрдам деганда ходимларга тўланадиган, мақсадли хусусиятга эга бўлган ва ходимлар билан юз берган муҳим шахсий воқеалар, ҳодисалар, тадбирлар тақозо қилган пул маблағлари тушунилади. Бунда улар компенсация ва мукофот тўловлари ҳисобланмайди, ушбу маблағларни олувчилар томонидан бажариладиган иш ва унинг натижаларига боғлиқ эмас.
Кўпинча корхоналар ўз ходимларига, ҳодим учун бирон-бир аҳамиятли сана ёки моддий қийинчилик ҳолати билан боғлиқ моддий ёрдам берадилар. Моддий ёрдамни солиққа тортишда ЎзР СКнинг 58-моддасига асосланиш лозим бўлиб, унда бир йил мобайнида берилган моддий ёрдам:
1) табиий офатлар, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари- тўлалигича;
2) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
3) бошқа ҳолларда - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда, суммалари жами даромадга қўшилмаслиги ва солиққа тортилмаслиги белгиланган.
Бир йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдорининг олти бараваригача бўлган суммадаги корхона томонидан ўз ходимларига берилган қимматли совғалар ҳам солиққа тортилмайди.
Кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг солиққа тортиладиган қисмини аниқлаш мақсадида энг кам иш ҳақининг охирги миқдори қўлланилади. Йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган ҳолатларда, солиққа тортиладиган сумма ўзгаришларни ҳисобга олиб тузатишлар қилинади.

Ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадалларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига ходимларнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади)дан амалга оширилади.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни ҳисоблаш мақсади учун ходимнинг иш ҳақи (даромади) деб, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиққа тортилиши лозим бўлган жами даромад тушунилади.
ШЖБПҲга мажбурий ҳар ойлик бадаллар миқдори ходимларнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади)дан 1 фоиз миқдорида белгиланди.
Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий бадаллар суммаси жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ суммасини камайтирмайди, балки номинал даромад ҳисобига ўтказилади. Яъни ШЖБПҲга ажратма даромад солиғи ҳисобига эмас, балки ходим олиши керак бўлган иш ҳақи ҳисобига амалга оширилади.






Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin