Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Захира капиталининг тайинланиши



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə170/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Захира капиталининг тайинланиши – содир бўладиган корхонанинг баланс зарари ва бошқа тўловларини қоплашдир. Очиқ типдаги акционер жамиятларида захира капиталидан, фойда етарли бўлмаган ёки йўқ бўлган ҳолларда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун ҳам фойдаланилади. Захира капиталини тўлдириш учун асосий воситаларнинг индексация фонди суммаси ҳам йўналтирилади.
Захира фонди ҳаракатининг ҳисоби 8500 «Захира капиталини ҳисобга олувчи счетлар»:
8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520 «Захира капитали»;
8530 «Текинга олинган мулк» счетларда ҳисобга олинади
8510 – счетида мулкларни қайтадан баҳолаш натижасида уларнинг қийматини ортиши ҳисобга олинади. Бу счет пассив бўлиб мулкларни қайта баҳолаш натижасида захира капиталини ташкил этилиши ва тўлдирилиши 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетининг кредитида акс эттирилиб, тегишли қиймати кўпайтирилган мулкларни ҳисобга оладиган счетлар дебетланади.
Башарти қайтадан баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайтирилса, худди шу мулк тури бўйича қайтадан баҳолаш натижасида ортган қиймати тугагунча 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счети дебетланиб тегишли активларни ҳисобга оладиган счетлар кредитланади. Ундан ортиғига 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счети дебетланиб, тегишли активларни ҳисобга оладиган счетлар кредитланади. 8510-счетнинг қолдиғи балансда «Захира капитали» моддаси бўйича кўрсатилади.
8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетининг дебетига қуйидаги ҳолларда ёзилади:

  • қайтадан баҳолаш натижасида мулклар қийматини камайиши;

  • қайтадан баҳолаш натижасида узоқ муддатли инвестиция қийматини камайишини қоплаш;

  • корхонанинг тугатилишида таъсисчилар орасида тақсимланадиган сумма.

Бунда Дт 8510-счети,
Кт 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улуши бўйича қарз» счети.
8520 «Захира капитали» счетида хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг таъсис хужжатларида белгиланган миқдорда захира капитали ташкил этилганда ёки тўлдирилганда акс эттирилади. Бу вақтда,
Дт 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси счети,
Кт 8520 «Захира капитали» счети.
Захира капиталидан фойдаланилиши 8520 «Захира капитали» счетининг дебетида акс эттирилади. Масалан, акционер жамиятининг дивиденд тўлаш учун фойдаси йўқ бўлса, ёки етмаса захира капитали ҳисобидан дивидендлар ҳисоблаш бўйича қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 8520 «Захира капитали»,
Кт 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счети.
8530 «Текинга олинган мулк» счети қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулкларни ҳисобга олиш учун тайинланган.
Мол-мулк бепул олинганда, олинган мол-мулкларни ҳисобга оладиган счетлар дебетланиб, 8530 «Текинг олинган мулк» счети кредитланади. Бепул олинган мол-мулклар қиймати фойда (даромад)дан ажратма солиғига тортилади. Бепул олинган мол-мулкни солиққа тортиш тартиби ЎзР Солиқ Кодекси билан белгиланади.



Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin