Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Аналитик ҳисоб юритиш учун асос бўлиб



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə168/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Аналитик ҳисоб юритиш учун асос бўлиб таъсис ҳужжатлари, асосий воситалар ва номоддий активларни қабул қилиш – топшириш далолатномалари, кирим касса ордерлари ва бошқалар ҳисобланади.
Акционер жамиятларининг хўжалик фаолияти амалдаги қонунчилик асосида олиб борилса, уларнинг ишлаб чиқариш харажатлари ва молия – хўжалик фаолиятининг ҳисоби Низомга асосан юритилади.8 Чунончи, жамият томонидан олинган баланс фойдага ҳисобот даврида сотилган маҳсулот таннархига ёки давр харажатларига ёки фойдани камайтиришга киритилган харажатлар қўшилади. Натижада солиққа тортиладиган база аниқланиб, ундан фойда (даромад) дан ажратма солиғи суммаси ҳисобланади.
Фойданинг қолган суммаси соф фойда ҳисобланиб, у акционерлар мажлисининг қарорига биноан тақсимланади. Меҳнат жамоасининг тасарруфида, қолган соф фойда, одатда, икки мақсадга фойдаланилади: дивиденд тўлашга ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳам ижтимоий эҳтиёжлар учун. Дивиденд ҳар чоракда ёки бир йилда бир марта тўланиши мумкин. Оралиқ дивиденд директорлар кенгаши томонидан эълон қилиниб қатъий белгиланган миқдорда бўлади. Йиллик дивидендлар миқдори акционерларнинг умумий мажлиси томонидан йиллик иш натижаси бўйича белгиланади. Йиллик дивидендларга оралиқ ҳисобланган дивидендлар қўшилмайди. Дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш амалдаги Низомга асосан расмийлаштирилади.9
Акционерлар билан даромадлар бўйича олиб бориладиган ҳисоб 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счетида юритилади. Бу счет пассив бўлиб, унинг кредит қолдиғи АЖ нинг акционерлар олдидаги қарзини кўрсатади, дебет обороти ушланган солиқ ва тўланган дивидендлар суммасини акс эттиради. Акционер жамиятида ишлаётган ходимларга дивидендлар ҳисобланса, 6710 «Меҳнат хақи бўйича ходимлар билан хисоблашишлар» счетидан фойдаланилади.
Акционер жамиятидан чиқиб кетаётган таъсисчилар билан олиб бориладиган ҳисоб – китоблар ҳисоби 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» счетида юритилади. Бу счет пассив бўлиб кредитида чиқиб кетаётган таъсисчиларга тўланадиган сумма акс эттирилса, дебетида уларга тўланган сумма кўрсатилади.
Чиқиб кетаётган таъсисчилардан акциялар сотиб олинса,
Дт 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар – оддий» ёки 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар – имтиёзли» счетлари,
Кт 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» счети.
Сотиб олинган акциялар бўйича пули тўланганда,
Дт 6620-счет,
Кт 5010, 5110-счетлари.
6610 «Тўланадиган дивидендлар» ва 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» счетлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир акционер бўйича 7-қайдномада юритилади. Синтетик ҳисоб эса 8-журнал – ордерда акс эттирилади.
«Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга (6600) олувчи счетлар» бўйича счетлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит




1

Акционерларга дивидендлар ҳисобланди

8710

6610

Мажлис баённомасидан кўчирма, дивидендлар ҳисоби

2

Ҳисобланган дивидендларни тўлаш

6610

5010, 5110

Касса ҳисоботи банкнинг кўчирмаси

3

Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича қарзлар ҳисобланди

8610, 8620

6620

Мажлиснинг баённомасидан кўчирма, раҳбарнинг бўйруғи

4

Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича қарзларни тўланиши

6620

5010, 5110

Касса ҳисоботи, банкнинг кўчирмаси

5

Акционерлардан даромад солиғи ушланди

6610,
6620

6410

Бухгалтерия расчети




Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin