Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Қўшилган ва захира капиталларини ҳисобга олиш



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə169/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

9.2. Қўшилган ва захира капиталларини ҳисобга олиш


Акционер жамиятларида қўшилган капиталнинг бухгалтерия ҳисоби 8400 «Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счетлар» қуйидаги:


8410 «Эмиссия даромади»;
8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» счетларида ҳисобга олинади.
Ушбу счетлар оддий ва имтиёзли акциялар бўйича номинал қийматидан ортиқ олинган, шунингдек, устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқларнинг мавжуд суммаларини ва уларнинг ҳаракатини умумлаштириш учун тайинланган.
8410 «Эмиссия даромади» счетида акцияларни таъсисчиларга бирламчи сотишда номинал қийматидан ортиқча тушган сумма ҳисобга олинади. Бу вақтда,
Дт 5010, 5110, 5210 – счетлар,
Кт8410 «Эмиссия даромади» счети.
Бу счетнинг дебетида ўз акцияларини сотиб олиши ва бекор қилишда ташкил бўлган салбий фарқ суммаларини қопланиши акс эттирилади. Бу вақтда,
Дт 8410 «Эмиссия даромади» счети,
Кт 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар – оддий» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар – имтиёзли» счетлари.
8410 «Эмиссия даромади» счети бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялар бўйича алоҳида юритилади.
8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» счети устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курсдаги фарқларни ҳисобга олиш учун тайинланган.
Устав капиталини шаклланишида валюта ва валюта қийматликлари устав капиталига бадал қўйилган вақтдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликлари ва бошқа мулкларнинг баҳоси таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш пайтидаги баҳосидан фарқланиши мумкин. Бу вақтда вужудга келадиган курсдаги фарқи 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» счетида ҳисобга олинади.
Баҳолар орасидаги ижобий фарқ суммасига мулк, валюта ва валюта қийматликларини ҳисобга оладиган счетлар дебетланиб, 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» счети кредитланади, салбий фарқи эса аксинча проводкалар билан расмийлаштирилади. Баҳолардаги фарқларни шу тартибда ҳисобдан чиқариш таъсис ҳужжатларида келишилган таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушини ўзгартирмаслик имкониятини беради.
Устав капиталини шакллантиришда вужудга келадиган курс фарқларининг аналитик ҳисоби, очиқ турдаги акционер жамиятининг акционерлари билан олиб бориладиган ҳисоб –китоблар ҳисобидан ташқари, ҳар бир таъсисчилар бўйича юритилади.
Қўшилган капитал ҳисоби бўйича счетлар
корреспонденцияси (8400)



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счетлар корреспон-денцияси

Ёзувни тасдиқловчи
ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1

Акцияларнинг номинал қиймати билан эмиссион қиймати орасидаги фарқ суммани қабул қилиш

5110, 5010, 5020, 5210

8410

Кирим касса ордери, банкнинг кўчирмаси

2

Сотиб олинган ўз акцияларини иккиламчи сотишдан пул тушди

5110, 5010, 5020, 5210

8610, 8620

Кирим касса ордери, банкнинг кўчирмаси

3

Сотиб олинган акцияларини қайта сотишда сотиб олган нархдан кам сотилганлиги учун фарқи эмиссион даромад ҳисобидан қопланди

8410

8610, 8620

Таъсисчилар қарори, банкнинг кўчирмаси

4

Сотиб олинган акцияларни бекор қилишда акцияларни номинал қиймати билан сотиб олиш баҳоси орасидаги салбий фарқи эмиссион даромад ҳисобидан қопланди

8410

8610, 8620

Таъсисчилар қарори

5

Устав капиталини шаклланишида капитални тўлаш пайтида вужудга келган ижобий курс фарқи

4610, 4890

8420

Таъсисчилар қарори, банкнинг кўчирмаси

6

Устав капиталини шаклланишида капитални тўлаш пайтида вужудга келган салбий курс фарқи

8420

4610, 4890

Таъсис хужатлари, бухгалтерия расчети

Очиқ типдаги акционер жамиятлари умумий мажлис қарори бўйича акцияларни номинал қийматини кўпайтириш ёки қўшимча акциялар чиқариш йўли билан устав капиталини кўпайтиришлари мумкин. Содир бўлган зарарларни қоплаш учун устав капиталини кўпайтиришга йўл қўйилмайди. Акционерларнинг умумий мажлиси устав капиталини камайтириш тўғрисида ҳам қарор қабул қилиши мумкин. Устав капиталини камайтириш акцияларни номинал қийматини камайтириш йўли билан ёки акцияларни умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан бўлиши мумкин. Очиқ типдаги акционер жамиятининг устав капиталини камайтириш жамиятнинг барча кредиторларини огоҳлантиргандан сўнг амалга оширилади.


Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг соф фойдасидан таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда захира капитали ташкил этиши мумкин. Захира капиталига ҳар йили уставда белгиланган миқдоргача ажратилади. Башарти амалдаги қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, бошқа тижорат ташкилотлари ҳам захира капиталини ташкил этишлари мумкин.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin