8820 «Субсидиялар» счетимавжуд ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни ривожлантиришга қизиқтириш мақсадида маълум шартлар билан давлат томонидан кўрсатиладиган пул ёки натура ёрдами ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
Давлат ёрдами турли шаклда ва турли шартлар билан берилиши мумкин. Давлат субсидияларини ҳисоби миллий стандартига асосан юритилади.10 Ушбу стандарт бўйича ҳисоб юритиш қоидалари қуйидаги ҳолларда амал қилмайди:
ҳукумат томонидан корхонага фойдадан ажратма солиғи бўйича берилган енгилликлар ёки фойдадан ажратма солиғидан вақтинчалик озод қилиш;
корхонани тасарруф этишда давлатнинг қатнашиши ва бошқалар.
Давлат субсидиялари - бу компания томонидан ўтган даврда ёки келажакда унинг операцион фаолияти билан боғлиқ бўлган маълум шартларни бажаргани ёки бажариши эвазига ресурсларни ўтказиб бериш шаклидаги ҳукумат ёрдамидир. Асосли равишда баҳолаб бўлмайдиган, шунингдек компаниянинг одатдаги савдо муомалаларидан ажратиб бўлмайдиган ҳукумат билан олиб бориладиган операциялар давлат субсидияларига киритилмайди.
Активга ўтказиладиган субсидияларнинг асосий шарти шуки, компания томонидан узоқ муддатли активлар сотиб олиниши ёки қурилиши лозим. Бу шартда қандай активлар сотиб олиниши, уларнинг жойлашадиган жойи ёки уларнинг сотиб олиш ёки тасарруф этиш муддати кўрсатилади.
Даромадга ўтказиладиган субсидиялар - булар активларга ўтказилмайдиган давлат субсидияларидир.
Шартли қайтарилмайдиган қарзлар - булар шундай қарзларки, олдиндан кўрсатилган маълум шартлар бажарилгандан сўнг кредитор ўз қарзини қайтариб олмайди.
Давлат субсидиялари, жумладан, нархдаги пулсиз субсидиялар, компанияга қўйилган шартларга мос келмагунча ва субсидиялар олинмагунча, тан олинмайди.
Субсидияларни олиш тартиби уларни ҳисобга олиш тартибига таъсир қилмайди. Демак, субъсидиялар пул шаклида олинадими ёки давлат олдидаги мажбуриятни камайтириш шаклида олинадими, бир хилда ҳисобга олинади.
Субсидиялар ҳисобидан қилинган харажатлар қайси даврга тўғри келса давлат субсидиялари ўша даврнинг даромади деб тан олинади. Улар бевосита капитал счетига кредитланмайди.
Амортизацияланувчи активларга тегишли субсидиялар одатда мазкур объектларга амортизация ҳисоблаш даври ичида ҳисобланган амортизация миқдорида даромад деб тан олинади.
Амортизацияланмайдиган активларга тегишли субсидиялар маълум мажбуриятларни бажаришни талаб қилиши мумкин ва шу мажбуриятларни бажариш бўйича харажатлар содир бўлган давр ичида даромадга ўтказилади. Масалан, ер участкасини ажратиб бериш тарзидаги субсидия унда бино қуриш шарти билан чекланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда субсидия бинонинг хизмат муддати ичида даромад сифатида тан олиниши мумкин.
Содир бўлган харажатлар ёки зарарларни қоплаш, ёки келажакда ҳеч қандай харажатлар қилмаслик шарти билан компанияга зудлик билан кўрсатиладиган молиявий ёрдам тарзида берилган давлат субсидияси олинган даврда даромад деб тан олинади.
Активларга тегишли субсидиялар, жумладан адолатли қиймати бўйича пулсиз субсидиялар ҳам, балансда ёки келгуси давр даромади тарзида ёки активнинг баланс қийматини топиш учун уни айириб ташлаб кўрсатилади.
Субсидиялар ажратилган ҳолларда хабарномага асосан ажратилган субсидиялар суммасига корхонада қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари»,
Кт 8820 «Субсидиялар» счети.
Субсидиялар бўйича маблағлар ўтказиб берилганда пул маблағларини ҳисобга оладиган (5110-5530) ва бошқа счетлар дебетланиб, 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» счети кредитланади.
Тегишли структуровий тузилмаларнинг қарорига биноан ажратилган грант ва субсидиялар захира капиталига ўтказилганда грант ва субсидиялар захира капиталига ўтказилганда қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 8810 «Грантлар», 8820 «Субсидиялар»,
Кт 8520 «Захира капитали» счети.
8830 «Аъзолик бадаллари» счетида таъсис ҳужжатлари билан белгиланган жамият аъзоларининг аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади. Аъзолик бадалларининг тушуми қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:
Дт Пул маблағларини ҳисобга оладиган счетлар,
Кт 8830 «Аъзолик бадаллари» счети.
8840 «Мақсадли фойдаланиш учун берилган солиқ имтиёзлари» счетида мақсадли вазифаларни бажариш бўйича солиқдан озод қилиш натижасида ҳосил бўлган суммалар акс эттирилади.
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» счетида, хусусан, фарзандлари мактабгача ёшдаги болалар муассасанарида тарбиялангани учун ота-оналардан тушадиган пул маблағлари, бошқа шахс ва ташкилотларнинг болалар муассасаларини асраш учун ўтказиб берган маблағлари. Шунингдек консервация қилинган объектларни асраш харажатларини қоплаш бўйича махсус молиялашдир.
Мақсадли тушумлар счетлари (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаш манбалари бўйича юритилади.
Бу счетлар бўйича содир бўлган муомалаларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 12-журнал-ордерда олиб борилади. Бу журнал-ордерга ёзиш учун асос бўлиб бухгалтериянинг маълумотномаси, банкнинг ҳисоб-китоб счетидан берган кўчирмаси, кассирнинг ҳисоботи ва бошқалар ҳисобланади.