Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Kapital, fondlar va moliyaviy natijalar hisobi



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə167/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Kapital, fondlar va moliyaviy natijalar hisobi
1-amaliy mashg‘ulot

Акционер жамиятининг устав капиталини ҳажми унинг уставида кўрсатилади ва унинг ўзгариши уставини ўзгариши учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Устав капитали миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги қарор, агар корхонанинг устав капиталини янги миқдори рўйхатдан ўтказилган бўлса, умумий мажлис қабул қилган кундан бошлаб кучга киради.


Жамият таъсис этилган пайтдаги устав капитали бир хилда номинал қийматга эга бўлган олдиндан белгиланган миқдордаги бир қанча оддий акциялардан иборат бўлиши керак. Акционер жамиятлари фақат номи кўрсатилган акциялар чиқаради ва улар албатта тегишли ресстрларда рўйхатдан ўтказилиши керак. Акцияларни тўлаш мулклар, иншоотлар, номоддий активлар ва бошқа моддий қийматликларни, сўмдаги ва хорижий валютадаги пул маблағларини ўтказиш йўли билан бўлиши мумкин.
Устав (фонди) капиталининг ҳисоби 8300 «Устав капиталини ҳисобга олувчи счетлар» счетида юритилади. Бу счет пассив бўлиб қуйидаги:
8310 «Оддий акциялар»;
8320 «Имтиёзли акциялар»;
8330 «Пай ва улушлар» счетларга бўлинади.
Юқорида келтирилган счетлар давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг устав фондини ва акционер жамиятлари ва ширкатларнинг устав капиталини ҳисобга олиш учун тайинлаган. Бу счетларда рўйхатдан ўтказилган миқдор доирасидаги ҳақиқий устав капитали ёки тўланган акцияларни номинал қиймати акс эттирилади. Устав капиталининг миқдори уставда рўйхатдан ўтказилган суммадан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таъсисчиларга қайтарилган улуши устав капитални камайтирмайди, балки акционер жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олингандек расмийлаштирилиб 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли» счетларнинг дебетида акс эттирилади.
Бу счетларнинг дебет оборотлари устав капиталини камайишини, кредит обороти эса қонунчиликка биноан турли сабабларга кўра устав капиталини кўпайишини кўрсатади. 8310, 8320 ва 8330 – счетларда акс эттириладиган муомалаларнинг ҳисоби 12 – журнал – ордерда юритилади.
Акционер жамият рўйхатдан ўтгандан сўнг рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига жамият олдида акционерларнинг қарзи вужудга келади. Таъсисчилар билан олиб бориладиган ҳисоб – китобларнинг ҳисоби 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счетида олиб борилади. Рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига
Дт 4610 счети,
Кт 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар» ва 8330 «Пай ва улушлар» счетлари.
4610- счети актив бўлиб, дебет сальдоси ой бошига қолган таъсисчиларнинг қарзларини кўрсатади. Дебет обороти ҳисобот ойида вужудга келган таъсисчиларнинг қарзларини акс эттирса, кредит оброти дебитор қарзларни камайишини, яъни таъсисчилар томонидан ўтказиб берилган пул маблағлари, материал қийматликлар ва мулклар қийматини кўрсатади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin