Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Даромадга солинадиган солиқ ставкалари ва уларнинг хисоби



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə161/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Даромадга солинадиган солиқ ставкалари ва уларнинг хисоби


ЎзР Солиқ кодексининг 55-моддасига мувофиқ 2018 йилда жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари суммаларидан солиқ қуйидаги миқдорда ундирилади:

Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

энг кам иш ҳақининг besh баравари миқдоригача

даромад суммасининг 7 фоизи

энг кам иш ҳақининг besh баравари миқдоридан (+1сўм) ўн баравари миқдоригача

энг кам иш ҳақининг besh баравари миқдоридан олинадиган солиқ + besh бараваридан ошадиган сумманинг 16,5 фоизи

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1сўм) ва ундан юқори миқдоридан

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22,5 фоизи

Даромад солиғи ҳисобланган иш ҳақининг бутун сонидан ҳисоблаб топилади. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақиси ва бошқа даромадларидан ушланган даромад солиғи суммаси корхона томонидан бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши керак.
Фуқораларнинг даромадларидан давлат бюджети фойдасига ушланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш учун 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» пассив счети қўлланилади. Бу счетнинг кредит қолдиғи корхонанинг бюджетдан бўлган қарзини кўрсатади, дебет обороти – бюджетга ўтказиб берилган суммани кўрсатади; кредит обороти – ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланган солиқ суммасини кўрсатади.
Ижро варақалари бўйича ушланмалар. Ижро варақалари алимент суммаларини ушлаш ва ўтказиб бериш учун асос бўлиб ҳисобланади. Олинган ижро варақаларини бухгалтерияда махсус журнал ёки карточкада рўйхатга олади. Ходимларнинг аризасига мувофиқ алиментлар қуйидаги ҳолларда ушланади: агар ушланмаларнинг умумий суммаси 50% дан ошса, шунингдек агар суд қарори билан бошқа онадан бўлган болалар фойдасига, меҳнатга лаёқатсиз ота-оналар фойдасига, хотини (хотинлари) фойдасига.
Ижро варақалари бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счетининг 1-«Ижро ҳужжатлари бўйича ташкилот ва шахслар билан ҳисоб - китоблар» аналитик счетида юритилади.
Алимент ҳисобот ойи бўйича ҳисобланган иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотган даврида ҳисобланган нафақа суммасидан солиқлар ушлангандан кейин, шунингдек ҳисобланган пенсия ва стипендия суммасидан ушланади. Бу вақтда қуйидагича проводка берилади: Д-т 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» К-т 6990 «Бошқа мажбуриятлар».
Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар тўлаш учун белгиланган уч кунлик муддат ичида алимент суммалари тўланиши ёки алимент олувчилар ҳисобидан почта орқали ўтказиб берилиши керак. Бунда 6990- счети дебетланиб 5010- счети кредитланади.
Моддий ёрдам, ихтирочилик, рационализаторлик таклифлари учун берилган раЁбатлантириш ва шу каби суммаларидан алимент суммаси ушланмайди.
Кредитга сотилган товарлар бўйича ушланмалар. Кредитга сотилган товарлар бўйича ариза-мажбуриятларнинг ҳамма суммасини корхона банк ссудаси ҳисобидан савдо ташкилотларига ўтказиб берганда кредитга сотилган товарлар бўйича ушланма муомалалари содир бўлади.
Шундай қилиб, қисман ушланмаларни ўнлаб савдо ташкилотларига ўтказиб бериш учун банкка тўлов-топшириқлари ёзиш вақти қисқаради.
Бу шаклдаги ҳисоблашишлар учун счетлар режасида 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» счети тайинланган. Бу счет актив бўлиб унинг қолдиғи корхонага қайтарилмаган кредит бўйича ишчи ва хизматчиларнинг қарзини кўрсатади; дебет обороти – банк ссудаси ҳисобидан корхонанинг яна берган топшириқ-мажбурият суммасини кўрсатади; кредит обороти – қарзни қоплаш учун ишчи ва хизматчиларнинг иш хақларидан ушланган суммани кўрсатади.
Башарти ходим мажбурият суммасини тўлиқ қопламасдан бошқа корхонага ишга ўтса, корхона савдо ташкилотига ходимнинг янги иш жойини кўрсатиб хабар беради. Корхона шунингдек ссуда бўйича банк билан тўлиқ ҳисоблашади. Агар корхона ўз ходимларининг кредитга сотиб олган товарлари бўйича банк ссудасидан фойдаланадиган бўлса, 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счетида савдо корхоналари бўйича шахсий счетлар очади.
Ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланадиган мажбурий ушланмалардан ташқари уларнинг ёзма аризаларига мувофиқ ихтиёрий ушланмалар ҳам бўлиши мумкин: иш ҳақини Халқ банкига, суғурта ташкилотларига ўтказиб бериш, касаба уюшмалар бадалларини тўлаш, далабоғ уй ва участкаларни қуриш ва ободонлаштириш учун олинган ссудани қайтариш. Бундай ҳисоблашиш муомалалари 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счетларда ҳисобга олинади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin