Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha prorektor



Yüklə 1,95 Mb.
səhifə40/81
tarix25.12.2023
ölçüsü1,95 Mb.
#196471
növüРеферат
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   81
Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiq

Кичик гуруҳларда ишлаш
Кичик гуруҳларда ишлашда дарс жараёнида барча ўқувчилврни фаоллаштириш имкониятига эга бўлиш мумкун.


Кичик гуруҳларда ишлаш йўллари:



  1. Топшириқ, чалкаш масала ёки савол асосида муаммо танлаб олинади.

  2. Кичик гуруҳлар шакиллантирилади. Гуруҳларда ўқувчилар сони 3-5 нафардан ошмаслиги керак, топшириқ хусусияти, аудиториядаги талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳдаги талабалар сони ўзгариши мумкин. Гуруҳларда ишни ташкил этишда иштирокчиларга вазифалар тақсимлаб берилгани маъқул.



Кичик гуруҳларга бўлиниб ишлашни ўтказиш қоидалари:



  1. Гуруҳларда ишлаш учун белгиланган вақтга риоя қилиш керак.

  2. Гурухларга ёрдам бераётганда ўқитувчи ўз нуқтаи назарини ўтказишга уринмаслиги лозим.

  3. Гуруҳлар томонидан билдирилган фикр ва хулосалар муҳокама қилиниши, танқидий мулоҳазалар билдирилиши мумкин.

  4. Ўрни келганда баён этилган фикр ва хулосаларга тузатишлар киритилиши, бу нарса умумий хулоса мазмунини бойитишга хизмат қилиши зарур.



Ақлий хужум
Ақлий хужум талабаларда мустақил фикрлаш имконини берувчи таълим усулидир. Мазкур усул ёрдамида муаммоли савол ёки топшириқ воситасида барча талабаларнинг фикрлари жамланиб, якуний хулосага келинади. Бунда айтари тўғри бўлмаган фикрлар ҳам инобатга олинади.


Ақлий хужумни ўтказиш йўллари:

  1. Ўқитувчи талабалар олдига савол, топшириқ ёки муаммони қўйяди.

  2. Барча фикрлар дскага ёзиб борилади.

  3. Сўнг ўқитувчи талабалар билан бирга асосий ғояларни уйғунлаштиради, айрим ўринларга тузатишлар киритади, кейинги жараёнларда фойдаланиш учун энг муҳимлари ажратиб олинади.

Ақлий хужумни ўтказиш қоидалари:



  1. Ақлий хужумни ўтказиш учун ажратилган вақтга қатъий риоя қилиш зарур.

  2. Берилган вақт орасида фикр айтиш истагини билдирган ҳар бир талабага имконият яратиш зарур.

  3. Талабалар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар муҳокама қилинмаслиги, баҳоланмаслиги керак.

  4. Зарур бўлиб қолган тақдирда баён этилган фикрларга тузатиш киритиш мумкин, бу нарса талабалар ўз фикрларини аниқ, лўнда, қисқа баён этишларига олиб келади.


Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin