Талаба мустақил ишининг ташкилий шакллари
Олий таълим муассасаларида мустақил таълимнинг турлари қуйидагилардан иборат
бўлиши мумкин:
1. Фан ўқув дастуридаги айрим мавзуларни махсус ёки қўшимча ўқув адабиётлари
ёрдамида мустақил ўзлаштириш.
2. Муайян мавзу ёки илмий-техник йўналишда реферат ва курс ишларини тайёрлаш.
3. Семинар, амалий машғулот ва лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш.
4. Фанлардан олган назарий билимларни амалиётда қўллаш бўйича кузатув ва
тажрибаларни ўтказиш, янги технологик лойиҳаларни яратиш.
5. Таълим йўналиши ёки аниқ бир мавзу бўйича назарий, назарий-тажрибавий турдаги
илмий-ижодий мақола ва тезислар тайёрлаш.
6. Битирув малакавий ишини бажариш.
7. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш.
8. Педагогик амалиётга тайёргарлик кўриш, фан мавзулари бўйича дарс ишланмалари,
тақдимотлар, кўргазмали қуроллар тайёрлаш.
9. Низом асосида “Устоз-шогирд” (тьюторлик) тамойили асосида берилган мавзуни
ёритиш учун изланишлар олиб бориш.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
200
Мустақил иш мавзулари фан ўқитувчиси томонидан тавсия қилинади ва бевосита
назорати амалга оширилади. Кафедра бўйича мустақил таълим назорати кафедра мудири
томонидан тасдиқланган жадвал асосида навбатчи ўқитувчи томонидан ҳам амалга оширилиши
мумкин ва кафедрада жорий этилган махсус журналга қайд қилиб борилади.
Мустақил таълимни амалга ошириш бўйича фан ўқитувчисининг вазифалари
Мустақил иш дастурига мувофик талабага мустақил таълимга тегишли материалларни
тўплашда, жумладан:
Талаба томонидан мустақил таълимни белгиланган режа асосида бажарилиши устидан
назорат олиб бориш;
Дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий рисолалар, илмий мақолалар билан танишиб
чиқиш бўйича топшириқлар бериш;
Асосий адабиётлар, маълумотлар ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа
манбаларни тавсия этиш;
Мустақил ишга ўзи раҳбарлик қилаётган талабалар билан жадвал асосида маслаҳатлар
ўтказиш;
Мустақил таълимнинг бажарилиш жараёни, натижалари тўғрисида кафедра
йиғилишларида мунтазам ахборот бериб бориш;
Мустақил иш натижаларини баҳолаш;
Юқори даражада баҳоланган талабаларнинг мустақил ишларини факультетларнинг веб-
саҳифаларида эълон қилиб бориш.
Талаба мустақил ишини назорат қилиш тартиби
Талабаларнинг мустақил ишини назорат қилиб бориш ҳар бир кафедрада тузиладиган
ва кафедра мудири томонидан тасдиқланадиган маслаҳатлар жадвали асосида амалга
оширилади;
Талабаларнинг мустақил иши бўйича маслаҳат соатлари мустақил таълим учун йўлга
қуйилган журналларда қайд этиб борилади;
Талабалар мустақил ишини назорат қилиш бевосита фан бўйича ўқув машғулотларини
олиб борувчи профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
Талабаларнинг мустақил иши рейтинг баллари билан (фанга ажратилган мустақил
таълим соатига нисбатан) баҳоланади ва натижаси фан бўйича талабанинг умумий рейтингига
киритилади
Талаба мустақил ишини баҳолаш тартиби
Талабалар мустақил ишини баҳолаш мезонлари тегишли кафедралар томонидан ишлаб
чиқилади ва факультет Илмий кенгашида тасдиқланади;
Мустақил ишларни баҳолаш мезонлари талабаларга ўқув йили семестри бошланишидан
олдин ҳар бир фан профессор-ўқитувчиси томонидан талабаларга ўқув-услубий материаллар
билан биргаликда тарқатилади;
Фанлар кесимида талабаларнинг мустақил ишлари бўйича ўзлаштириш мунтазам
равишда талабалар гуруҳларида, кафедра йиғилишларида ҳамда ҳар ўқув йилида камида 2
марта кафедра йиғилишида муҳокама этиб борилади;
Талабаларнинг мустақил иши ҳар бир кафедранинг рейтинг ойнасида ёритиб борилади;
Талабаларнинг мустақил иши ҳар бир кафедрада фан ўқитувчиси томонидан рўйхатга
олинади ва ўқув йили мобайнида сақланади;
Олий таълим муассасасида юқори даражада баҳоланган талабаларнинг мустақил ишлари
моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади.
Якуний назорат саволларининг биттаси айнан мустақил топшириқлардан иборат бўлиб, у
100 баллик баҳолаш тизимида 20 балл ҳажмида баҳоланиши тавсия этилади. Баҳолашнинг 5
баллик тизимида эса 1 балл миқдорида баҳоланиши мумкин.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
201
Мустақил таълимнинг машғулот турига нисбатан ҳажми фанга ажратилган умумий
соатлардан келиб чиқади. Ўқув режасида мустақил таълим соатлари машғулотларнинг турига
қараб фоизлар нисбатида тақсимланади. Маъруза ўқув юкламасида фанга ажратилган соат
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мустақил таълимга соат ажратилади. Масалан, фанга 72 соат
ажратилган бўлиб, унинг 30 соати, яъни 40 фоизи маъруза бўлса, режа бўйича мустақил
таълимга берилган 48 соатниг 40 фоизи, яъни 19 соати маъруза учун мустақил таълимга
тегишли бўлади. Амалий машғулот, лаборатория, семинар машғулотларига ҳам шундай
ҳажмда мустақил таълим соати тақсимланади. Топшириқлар гуруҳдаги талабаларга умумий
тарзда берилади ва улар бу топшириқларнинг ҳаммасини бажариши шарт. Назорат пайтида
ўқитувчи талабадан исталган мавзуни сўраб тегишли балл билан баҳолайди.
Талабалар мустақил равишда маъруза, амалиёт ва лаборатория дарсларига
тайёрланадилар. Маъруза машғулотлари бўйича тавсия этиладиган адабиётларни ўқийди ва
алоҳида дафтарга конспект қилади. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатилган мавзуларга
тегишли маълум сондаги масалаларни мустақил ечадилар ва ечимларини дафтарга ёзадилар.
Лаборатория машғулотлари бўйича фан дастурида кўрсатилган ишларни фан ўқитувчиси ёки
лаборант назорати остида бажарадилар, натижалар олиб шу иш бўйича ҳисоб китоб ишлари,
график тузиш, ҳисобот ёзиш каби ишларни мустақил бажарадилар. Семинар машғулотлари
бўйича эса, берилган мавзуни уйда мустақил равишда ўрганиб, уни гуруҳ талабаларига маъруза
қилади ва муҳокамага олиб чиқади.
Мустақил таълим топшириқлари дарсдан ташқари вақтларда фан ўқитувчиси ёки
кафедрада тузилган жадвал асосида мутасадди ўқитувчилар томонидан қабул қилинади.
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН
ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ БАЪЗИ БИР
МАСАЛАЛАРИ
Доцентлар: Ибрагим Турдибеков, Нортожи Холдоров ва катта ўқитувчи Фазлитдин Джамолов
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
“Юқори малакали кадрлар –
келажагимиз пойдевори”
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим
тўғрисида”ги қонунларини ҳаётга тадбиқ этиш Республикамиз халқ хўжалиги учун юқори
малакали кадрлар тайёрлашни тақазо этади. Бугунги кунда малакали мутахассис тайёрлаш
жараёнини мустақил ишларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, яъни мустақил иш талаба бажариши
лозим бўлган ўқув ишларининг ажралмас қисмига айланган бўлиши керак.
Олий таълим муассасасига қабул қилинган талабаларнинг қобилияти, фанларни
ўзлаштириш даражаси ҳар хил. Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда талабаларни уч тоифага
ажратиш мумкин: Иқтидорлиларга, ўрта билимлиларга ва суст билимлиларга. Талабаларга
мустақил иш учун топшириқлар берилганда ана шу ҳолатни албатта эътиборга олиш мақсадга
мувофиқ бўлади. Ўрта билимли ва айниқса, суст билимли талабаларга эътиборни
сусайтирмаган ҳолда, Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабалар билан ишлашга
жиддий эътибор қаратилмоқда. Чунки иқтидорли талабалар ўқув жараёнида ҳаракатлантирувчи
куч эканлигини инобатга оламиз ва ёшлар ҳақида биринчи Президентимиз И.Каримовнинг
қуйидаги сўзларига амал қиламиз: “Ёшларнинг иқтидорини қадрлаш, имкониятларини тўлиқ
юзага чиқариш, Ватаннинг мард, фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш учун шарт-шароит
яратиб бериш, эзгу ва улуғ мақсадларга йўналтириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир”.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
202
Мустақил иш шакллари турлича бўлиб, амалда физика соҳасида кўпроқ
фойдаланиладиганлари қуйидагилардан иборат:
1. Берилган мавзу бўйича реферат тайёрлаш;
2. Лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриб келиш;
3. Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриб келиш;
4. Макет, модель, кўргазмали қуроллар тайёрлаш;
5. Илмий мақола, анжуманларга маърузалар тайёрлаш;
6. Олимпиадаларга тайёргарлик кўриш.
Кафедрада физика фани бўйича мустақил ишни бажаришнинг ташкилий шакллари,
топшириқлар вариантлари ишлаб чиқилади. Мустақил ишнинг ҳажми ажратилган вақт
бюджетига мос бўлиши керак. Физика фани бўйича олий техника ўқув юртларининг
архитектура ва қурилиш таълим йўналишларида умумий ўқув юклама асосан 236 соат бўлиб,
ундан 126 соати аудитория дарсларини ташкил этади ва 100 соати мустақил ишга ажратилган.
Фан икки семестр, яъни 36 ҳафта давомида ўқитилади. Демак, ҳар ҳафтада физика фани бўйича
мустақил иш учун салкам 3 соат вақт ажратиш керак. Агар талабага ҳафтага мўлжаллаб
мустақил иш учун топшириқ бериладиган бўлса, унинг кўлами ана шу ажратилган 3 соатда
бажара оладиган қилиб белгиланиши лозим.
Талабаларнинг мустақил ишлар режасида масалалар ечишга алоҳида эътибор берилади.
Чунки талабанинг физика фани асослаларини тушунишида ва фанга қизиқиш уйғотишда
масалалар ечиш асосий роль ўйнайди. Шунинг учун талабаларга бериладиган уй
топшириқларида ҳисоблаш масалалари билан бир қаторда кузатиш ва тажриба билан боғлиқ
масалалар ҳам бериб борилади. Бундай масалалар талабаларни фикрлашга, мустақил хулосалар
чиқаришга ҳамда назарий ва амалий билимларни амалиётда қўллашга ўргатади, яъни фанни
онгли ўзлаштиришларига ёрдам беради.
Адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.
“Ўзбекистон”, 2016 й.
2. Болтабоев С.А. Замонавий таълим /Современное образование/, 2019,7 (80).
FIZIKA FANI BO'YICHA TALABALARNING MUSTAQIL ISHINI TASHKIL ETISHGA
INNOVATSION YONDOSHUV
Jo'rayev T.D. – TIQXMMI Buxoro filiali “Matematika va tabiiy fanlar”
kafedrasining dotsenti,
tdjuraev@mail.ru
Axborotlar soni va hajmi ortib borayotgan bir davrda talabalarning mustaqil ta'limiga e'tiborning
qaratilayotgani bejiz emas. Avvalo, bu tizim o'quv jarayonini olib borayotgan professor-o'qituvchilar
tomonidan boshqaralayotgan, o'z holiga tashlab qo'yilmagan, aniq maqsadga qaratilgan va
rejalashtirilgan ta'lim tizimidir. Talaba u yoki bu mavzuni mustaqil o'zlashtirar ekan, uning mohiyatini
chuqurroq anglaydi, o'zining intellektual imkoniyatlariga ishonchi ortadi, o'rganayotgan narsa va
hodisalarning nima uchun aynan shunday tarzda mavjudligi yoki kechishi sabablarini izlaydi va shu
asnoda o'z-o'zidan ilmiy manbalarga murojaat etadi. Shunday qilib unda izlanuvchanlik, yangilikka
intilish ya'ni holatga innovatsion nazar bilan qarash, vaziyatga to'g'ri baho beraolish va mustaqil fikr
yuritishga moyillik ortadi. Mustaqil ta'lim orqali o'z bilimini orttirib borayotgan harqanday talabada
o'rtamiyona ta'lim olib biror-bir ixtisoslikka erishib olishgina emas, balki “bo'lsang birinchilardan
bo'l!” qabilidagi his-tuyg'u uning hayotiy shioriga aylanadi. Tabiiyki, talabning bunday qo'yilishi shu
inson shaxsining rivojlanishiga ijobiy ta'sir ko'rsatadi.
Oliy ta’lim muassasasi partasida o’tirgan talaba jismoniy va aqliy jihatdan faol davrni boshidan
kechirayotgan shaxs. Aaynan anashu davr uni mustaqil ta’limga moyilligini kuchaytiradigan davrdir.
Sir emaski, ayrim talabalar bilimlarni faqat yodlab olish va o'qituvchiga aytib berishning o'zi yetarli
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
203
deb noto'g'ri fikr yuritishadi. Ayniqsa anashunday talabalar bilan ishlashda innovatsion yondoshuvlar
asqotadi. Ular bilan ishlashda ularda mustaqil va ijodiy fikrlash tajribasini orttirishga vaqt va
imkoniyat berish, o'quv jarayonida ularning yangicha g'oya va fikrlarini qabul qilish, o'quv jarayonida
faol qatnashishlariga imkon berish, mustaqil fikrlarini qo'llab-quvvatlash va rag'batlantirib borish, har
bir talabani erkin mushohada yuritishga qodir ekanligiga ishontirib borish va ularning tanqidiy
fikrlashlarini qadrlash kerak. Anashunda talaba mustaqil ta'lim orqali egallangan bilimlar boshqalar
bilan muloqotlar va muhokamalarda mustahkamlanishi, kengayishi, puxtalashuvi va inson miyasida
muhrlanib qolishini anglab yetadi. Har bir narsada me’yor bolgani singari talabaga topshirilgan
mustaqil topshiriqlarning ham me’yori bo’lishi bilan birga mustaqil ta’lim uchun ajratilgan mavzular
yoki mavzularning qismlarini o’rganishda talabada bundan oldingi mavzular bo’yicha yetarlicha
bilimlar zahirasi shakllangan bo’lishi kerak. Talabaga tavsiya etilgan mustaqil ta’lim topshirig’i
shunday mavzular bo’lishi kerakki, talabada uni o’rganishga ishtiyoq va ehtiyoj sezilsin, qo’yilgan
savollarga javob topsish uchun talaba jonu-dili bilan harakat qilsin.
Berilgan mustaqil topshiriqlarni bajarilishi uchun o’quv adabiyotlari va metodik ta’minot mavjud
bo’lishi kerak. Har bir fan bo’yicha o’quv yili boshida darsxonada o’tiladigan va mustaqil ish sifatida
talabaga beriladigan mavzular obdon o’ylangan holda rejalashtiriladi. Ko’pchilik hollarda mustaqil
ta’lim uchun ajratilgan mavzu dars davomida o’rganilishi boshlangan katta mavzuning ayrim
qismlaridan iborat bo’lishligi maqsadga muvofiq bo’ladi. O’qituvchi ma’ruzasi davomida turli
jumboqli va qiziqarli savollarni mohirlik bilan o’rtaga tashlashi va ayni shu savollarga javobni
talabalar mustaqil izlashlariga undashi samarali innovatsion usullardan hisoblanadi. O'qituvchi
tomonidan ijodiy faoliyat jarayonida beriladigan savollar talabalarning mustaqil fikrlashini
rivojlantirishda kuchli vositadir. Fikrlashga, o'ylashga, o'zlashtirishga, xayol surishga, ijod qilishga
undaydigan savollar talabalarning fikrlash darajasini kuchaytiradi. Masalan, fizika kursida molekulyar
kinetik nazariya masalalari o’rganilar ekan, mustaqil ish sifatida rasmiy ravishda tavsiya etiladigan
mavzular bilan birga diqqatni tortadigan quyidagicha savollarni berilishi ham talabani topshiriqqa
ishtiyoq bilan undashga turtki bo’ladi.
- O’zingiz yashayotgan 100 m
3
hajmli uyda 130 kg havo bor degan so’zga ishonasizmi?
- Gaz o’zi solingan har qanday hajmli idishni to’ldiradi deymiz . Shunday ekan , nega yer
atmosferasi olamga tarqalib ketmaydi ?
- Har qanday jismni u katta yoki kichikligidan qat’iy nazar biror balandlikdan tashlasak albatta
yerga tushadi. Nega havo zarralari yerga tushib yopishib qolmaydi?
- Energiyasi ko’proq havo zarralari atmosferaning yuqori qatlamlariga ko’tariladi, kamroq
energiyalilari esa yer sirtiga yaqinroq joylashishiadi. Shunday ekan, nega biz amalda teskari holatni
kuzatamiz, ya’ni yerdan yuqorilashib borgan sayin atmosfera havosining temperaturasi pasayib
boradi?
- Ma’lumki, molekulalarning o’lchamlarini bevosita o’lchashning iloji yo’q. Ammo,
molekulalarning diametrini aniqlash uchun bir tomchi moyni suv sirtiga tomizib oddiygina
hisoblashlar orqali bunga erishish mumkin. Qanday qilib?
- Harqanday moddaning o’ziga xos rangi mavjud. Modda esa molekulalardan tashkil topgan.
Mushohada yuritib ko’ringchi, masalan qizil rangli modda molekulalari qaysi rangda? Qizil deysizmi?
Adashmadingizmi?
Mustaqil ish sifatida talabalar oldiga muammoli masalalarni hal qilishga qaratilgan vazifalar ham
qo’yilihsi mumkin. Bu usul pedagogikada loyihalash usuli deb yuritiladi. Masalan, o’rganilayotgan
mavzu yo’nalishiga mos holda quyidagi zaylda topshiriqlar berilishi mumkin.
Shahar markazidagi maydonlardan birida eski minora bor. Kunlarning birida mutaxassislarda
minora cho’kib bormayaptimikan degan xavotir tug’ildi. Komissiya tuzilib uning oldiga minora
cho’kayaptimi yoki yo’qmi degan savolga javob toppish vazifasi qo’yildi. Komissya a’zolari o’ylanib
qoldilar: qandaydir qo’zg’almas nuqta kerak, shunga nisbatan qarab minorani cho’kishini aniqlash
mumkin. Lekin bu nuqtani qayerdan tanlash kerak? Minoradan 500 metrcha narida bog’ bor. Bog’da
tepalik bor, u cho’kmaydi. Lekin bu tepalikdan minora ko’rinmaydi.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
204
Topshiriq: Minorani cho’kish –cho’kmasligini aniqlashga imkon beruvchi loyihani taklif eting.
Bunday shakldagi savollar va topshiriqlarni istagancha tanlash mumkin. Biz o’zimizning ish
amalyotimizda fizika fan bo’yicha ma’ruza , amaliy va laboratoriya mashg’ulotlariga doir mustaqil ish
uchun ajratilgan mavzular mohiyatini ochib beruvchi metodik qo’llanmalar va yo’riqnomalar
tayyorladikki, ulardan talabalar unumli foydalanishmoqda. Mavjud tajribalar ilmiy anjuman
qatnashchilari bilan fikr almashish chog’ida yanada oydinlashtiriladi.
ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ГЕЛИОФИЗИКА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ
ЎҚИТИШ
М.Маматова, ФарДУ, ўқитувчи
Г.Эргашева, Д.Ғуфронова, Б.Туйчиев, ФарДУ талабалар
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари беҳисоб
меросимиз ва ҳозирги замон фан ва техникаси ютуқлари асосида уйғунлаштирилиб ўтилса
катта самара бериши табийдир. Шундай имкониятлардан бири Гелиофизика фани ютуқларидан
машғулотлар жараёнида фойдаланишдир. Хеч кимга сир эмаски бугунги кунда инсониятни
энергия билан таъминлаш, унинг манбаларидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб
муаммоларидан биридир.
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг йиллик умумий техник
потенциали кундан кун ошиб бормоқда. У ҳар йили Республика бўйича ишлатилаётган минерал
ёқилғилар миқдоридан 4 марта кўп. Афсуски, шундай катта имкониятларга қарамасдан
Республикамизда қуёш энергиясидан амалий мақсадларда фойдаланиш даражаси жуда кам.
Бунинг асосий сабабларидан бири қуёшдан келаётган нурлар энергиясининг мавсумий
яъни йиллик ва суткалик ўзгаришлари бўлса; иккинчидан тушаётган қуёш энергиясининг
юзавий зичлигининг замонавий иссиқлик қурилмаларидагига нисбатан камлиги, яъни
тарқоқлигидир; учинчидан ва энг асосий сабаб қуёш энергиясидан фойдаланишнинг иқтисодий
кўрсаткичларининг
пастлиги
ҳамда
иқтисодий
механизмнинг
мукаммал
ишлаб
чиқилмаганлигидадир.
Республикамизда мавжуд бўлган анъанавий энергия ресурсларининг бошқа
мамлакатлардагига нисбатан жуда арзондир. Шу билан қуёш энергиясидан фйдаланишнинг
техникавий ва иқтисодий қўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича мукаммал ишланган услубнинг
йўқлиги ҳам бу борадаги субъектив сабаблардан биридир. Гелиофизика фанининг барча
тармоқлари қишлоқ хўжалиги билан боғлиқлиги, уни ўрганиш ёшларга ўргатиш, изланишлар
олиб бориш орқали қишлоқ хўжалигини кўтариш мумкинлиги, асосийси бунга кенг
имкониятимиз борлигини ҳисобга олсак, бу соҳа билан шуғулланиш яхши натижаларга олиб
келади.
Академик лицей ва касб ҳунар коллежаларида гелиофизика асосларини ўрганиш қуёш
энергиясидан фойдаланишдаги асосий йўналишларни, турли гелиоқурилмаларнинг тузилиши
ва ишлаш приципи ҳамда қуёш энергиясидан саноатда, халқ хўжалигининг турли соҳаларида
фойдаланиш йўлларини ўқувчилар тушуниш имконини беради.
Бунинг учун умумтаълим мактаб, Академик лицей ва касб ҳунар коллежаларида ҳамда
олий ўқув юртларида гелиофизикани қандай ўргатиш ва қандай амалда тадбиқ қилиш
масалаларини ўрганишни йўлга қўйиш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Қайта
тикланадиган энергия манбаларининг энг асосийси қуёш энергияси бўлиб, бу энергия тури
келажакда энергетиканинг асоси бўлиб қолиши муқаррардир. Шу мақсадда Академик лицей ва
касб ҳунар коллежларнинг аниқ фанлар йўналишида “Қуёш энергияси ва ундан фойдаланиш”
курси ташкил қилиб унинг хажми 50 соатни ташкил қилади. Ушбу курснинг тахминий дастури
қуйидагича:
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
205
№
Машғулотлар
мавзуси
Маъруза Амалий Лаборатория
1
Анаънавий ва ноаъанавий энергия манбалари.
2
2
Қуёш энергияси туғрисида маълумотлар
2
2
3
Қуёш радиацияси ва уни ўлчаш
2
2
2
4
Қуёш энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш
2
2
5
Қуёш энергиясини иссиқлик энергетикасига айлантириш
усуллари.
2
2
6
“Иссиқ қути” содир бўладиган жараёнлар
2
2
2
7
Қуёш сув чучитгичлари ва уларнинг ФИК
2
2
2
8
Қуёш энергиясидан уй-жойларни иситишда фойдаланиш
2
2
2
9
Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш
2
2
2
10
Қуёш
энергиясидан
космосни
ўзлаштиришда
фойдаланиш.
2
2
2
Dostları ilə paylaş: |