Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Талабаларнинг илдиз меваларни сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда ишчи ҳолатдаги машиналарнинг ишлаб чиқаришдаги намуналари ва макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни Кириш. Қанд лавлаги ва илдиз мевали экинларнинг (хўраки лавлаги, озуқа учун ишлатиладиган қанд лавлаги, шолғом, туруп, сабзи, турнепс, сачратқи) маҳсулотларига бирламчи ишлов беришнинг аҳамияти, ривожланиши, уларни сақлаш ва қайта ишлашдаги тарихини ўрганиш
Маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш даврида уларнинг сифатини пасайишига ва исрофгарчиликка қарши қўлланиладиган тадбирлар. Қанд лавлаги ва илдиз мевали экинларнинг маҳсулотларига бирламчи ишлов бериш технологиялари, хом ашёни етиштириш, териш, ташиш, вақтинча сақлаш ҳамда қайта ишлашда унинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш усуллари. Оғир мехнат талаб қилинадиган жараёнларни механизациялаштириш. Маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш технологиясини ташкиллаштиришда илмий ишларнинг ўрни.
Қанд лавлагини қайта ишлаш корхоналарига келтириш уларнинг кимёвий таркибининг текшириш Бунда клечатка ва ярим клечатка, углеводлар, азотли, органик, пектин моддалар. Микро ва макроэлементлар миқдорини аниқлайдиган асбоблар билан танишиш, ишлаш принципларини ўрганиш
Қанд лавлагини кагатларда вақтинча сақлаш даврида рўй берадиган жараёнлар турлари уларни, вақтинчалик сақлашдаги ўзгаришларини назорат қилиш, лавлагини сақлашдаги йўқотишларни бартараф этиш усуллари билан танишиш, сақлаш майдонларини ҳисоблаш усулларини ўрганиш
Қанд лавлагини вақтинчалик сақлаш майдонларидан ювиш ва шарбатини ажратиш цехига кўчириш, узатиш йўлакларида жойлаштирилган қайта ишланаётган лавлагини қўшимча аралашмалардан тозалаш ускуналарини тузилиши ишлаш принципларини ўрганиш.
Қанд лавлагини кесиш ускунаси билан танишиш, кесилган лавлаги қириндисидан сахарозани диффузия шарбати таркибига чиқариш ускуналари турлари, уларни конструкцияси ишлаш механизмлари билан танишиш, сахарозани диффузия шарбати таркибига ўтқазишдаги кечадиган жараёнлар билан танишиш
Қанд лавлаги қириндисидан олинган диффузия шарбатини тозалаш, яъни дефекация ва сатурация жараёнларини ўрганиш, шарбатни қуйилтириш усуллари билан танишиши, шарбат таркибидаги ҳосил бўлган моддаларни тозалашни ўрганиш.