“Ilm fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9
“Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi 224
қолинди. Натижада, пул бозорида бугунги кунда 2-3 фоизлик реал ижобий фоиз
ставкалари таъминланмоқда. “UZONIA” ставкаси 14 фоиз атрофида шаклланиб
келмоқда. Айни пайтда, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли
депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 2022 йил декабрда 20,2 фоизни,
юридик шахсларнинг депозитлари бўйича эса 16,9 фоизни ташкил этди.
Марказий банк асосий ставканинг июнь-июль ойларидаги пасайтирилишига
мос равишда кредитлар бўйича фоиз ставкаларида ҳам пасайиш кузатилди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегиясида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада
мустаҳкамлаш,
хусусан,
илғор
халқаро
тажрибада
қўлланиладиган
инструментлардан
фойдаланган
ҳолда
пул-кредит
сиёсатини
янада
такомиллаштириш, банк тизимини ислоҳ қилишни чукурлаштириш ва
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит
базасини ошириш, тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада
кенгайтириш устувор вазифа этиб белгиланган
[4].
Пул-кредит воситалари ва усулларини ислоҳ қилиш тактик ва стратегик
вазифаларни ажратишга асосланади. Стратегик вазифа шаклланган бозор
иқтисоди амал қилаётган мамлакатлар учун хос бўлган, пул-кредит
назоратининг умумий қабул қилинган воситаларидан фойдалана бошлашдир.
Ушбу мақсадга эришиш узвий равишда бир қатор босқичлар орқали амалга
оширилади. Монетар тартибга солиш воситаларини такомиллаштиришни
босқичларга бўлиш ўтиш даврининг муайян тарихий босқичларини ҳисобга
олиш зарурати билан белгиланади.
Банк тизимининг тараққиёти аниқ белгиланган мақсад, вазифалар ва
тамойилларга асосланади. Ушбу мақсад, вазифа ва тамойиллар республика
иқтисодиётини ислоҳ қилиш жараёнида умумиқтисодий масалаларни ҳал этиш
билан боғлиқдир.
Фикримизча юқоридаги муаммоларни ҳал этишда иқтисодиётни пул –
кредит
воситалари
орқали
тартибга
солиш,
молиявий
секторлар
мутаносиблигини таъминлаш ва унда банклар ролини янада кучайтириш