“Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi 222
МОЛИЯ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БАНКЛАРНИНГ РОЛИ Бойсунов Жамшид Бахриддин ўғли Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ёшлар масалалари ва маънавий –маърифий
ишлар департаменти тьютори
Аннотация: Ушбу тезисда молия бозори барқарорлигини таъминлашда
монетар сиёсатнинг пул-кредит воситалари, усуллари, вазифалари, молиявий
секторлар мутаносиблигини таъминлаш ва унда банкларнинг ролини янада
кучайтириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги босқичида
долзарб вазифалар бўйича таклифлар берилган.
Таянч иборалар: Валюта, ликвидлик, банк тизими, либераллаштириш,
нархлар барқарорлиги, инфляция, монетар сиёсат,
модернизация.
THE ROLE OF BANKS IN THE DEVELOPMENT OF THE FINANCIAL MARKET Abstract: In this thesis, proposals are given on the current tasks of the current
stage of the implementation of economic reforms to ensure the balance of monetary
policy tools, methods, tasks, financial sectors and to further strengthen the role of
banks in ensuring the stability of the financial market.
Key words:. Currency, liquidity, banking system, liberalization, price stability,
inflation, monetary policy, modernization.
2022 йилда макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатувчи омиллар ва
уларнинг хусусиятлари аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилди. Бугунги
кунда шаклланган иқтисодий ҳолат ва кутилаётган макроиқтисодий
кўрсаткичлардан келиб чиқиб, келгуси йилларда амалга ошириладиган
макроиқтисодий сиёсатнинг пировард мақсади асосан макроиқтисодий