References:
1.
The Presidential Decree №1875 of Uzbekistan, on 10 December 2012.
2.
Виноградов С.Н. Нечеткость терминологии и ее причины. 2002.
3.
Muminov O.M. ― “Lexicology of the English Language”. T- 2006.
4.
http://www.bohemica.com
5.
Abdullayev F. Works of the Institute of Language and Literature on some issues
of Uzbek language lexicon. - Tosh .: Sub, 1949.
6.
Abduazizov A., Sodiqov A., Bashakov N. General Linguistics T., 1979.
16
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 4-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
ФРАНЦУЗ ТИЛИДА ЭПИТЕТНИНГ ҚЎЛЛАНИШИДА КОНТЕКСТНИНГ
РОЛИ.
Мирзаева Вазирахон Муроджон кизи
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети француз тили назарияси ва
амалиёти кафедраси ўқитувчиси
Аннотация:
Мазкур мақолада француз тилида эпитетнинг қўлланилишида
контекстнинг функциялари ва стилистик маъносини аниқлаш хусусиятлари ҳақида гап
боради .
Калит сўзлар:
эпитет, стилистик маъно, контекст, имплицит маъно, стилистик
бўёқдорлик......
Нутқ ҳодисаси сифатида эпитет фақатгина контекстда намоён бўлади. Шуни
назарда тутган ҳолда, сўзнинг тилдаги аниқ стилистик маъносидан фарқли равишда,
контекстдаги сўзнинг стилистик маъноси ҳақида гап кетади. Кўпчилик чет эллик
олимлар сўзда унинг фақат контекстуал маъносинигина тан оладилар. Жумладан,
Риффатер айтадики, контекстсиз сўз нейтралдир[1.15]. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди,
чунки “нейтралллик” маълум бир аниқ номинатив маънога эга сўзларгагина хос ҳодиса.
Шу билан бирга, нутқда стилистик бўёқдор сўзлар ҳамда жуда мураккаб хусусиятли
иборалар, хатто сўзлар ҳам учрайдики, улар ўзига хос экспрессивлиги билан ўзига жалб
қилади, тасаввурни қўзғатади ва потенциал эстетик завқ беради [2.216]
Контекстда сўзлар турли ўзгаришларга учрайди: кўчим, маънонинг сирғалиши,
унинг кенгайиши ва ҳоказо. Шундай бўёқларни олиши мумкинки, улар унинг сўзнинг
мутлоқ маъно тизимига кирмайди, яъни улар фақат контекстдагина намоён бўлади.
Агар контекстда сўзнинг маъноси стилистик таъсир яратиш учун ўзгартирилса,
қўшимча маълумот етказилади [207]. Предмет, шахс ёки воқелик хақидаги бундай
қўшимча маълумотларни эпитет беради.
Контекстда ҳамиша стилистик ва “нейтрал” маънога эга сўзлар бўлиши барча
олимлар томонидан тан олинган; аниқки, “нейтрал” элементлар контекстда ёрдамчи
коннотатив маъно ташувчи бўлиши мумкин.
Эпитетни контекстда ўрганиш, уни тушуниш ва унинг стилистик маъносини
аниқлаш учун микроконтекстнинг ўзи етарли бўлади. Яъни, “Бинар оппозиция”
аъзолари, яъни аниқловчи ва аниқланмишни таҳлил қилиш кифоя қилади. Контекстга
тушганда ҳар қандай сўз стилистик белги олиши мумкин. Тил материали талқин
қилинганда, ҳар доим ҳам сўзнинг стилистик ранги формал намоён бўлмасада, контекст
орқали бу ҳолни аниқлаш мумкин. Кўпчилик тилшунослар контекстга катта эътибор
берадилар: “сўзнинг маъноси контекстда аниқланади. Айнан контекст сўзнинг турфа
маъноларига қарамасдан унга ўзига хос маъносини беради. З.И.Хованская “Об
17
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 4-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
использовании различных приёмов анализа в стилистике художественной речи” номли
мақоласида таъкидлаганидек, контекст, яъни талқин қилинаётган сўзни ўраб турган
сўзлар унинг маъносини у билан тўғридан тўғри грамматик алоқада бўлгандагина
ўзгартира олади.
Румин олими Слама - Казаку лингвистик контекстни тўғри чизиқ бўйлаб ўтиб
борувчи грамматик муносабатлар орқали боғланган сўзлар йиғиндиси сифатида
таърифлайди, лекин бу контекст бошқа ҳамма ёрдамчи белгилардан ташкил топган
контекст орқали ютиб юборилади. Тингловчи эса, унинг фикрича, кенгроқ контекстга,
имплицит контекстга тааллуқли бўлади [3.12]
Сўнгра муаллиф контекстнинг функцияларига тўхталиб, қуйидагиларни
келтиради:
1)
Контекст, биринчи навбатда тингловчига шу ўринга мос бўлган сўзнинг
маъносини танлашга ёрдам бериб, нутқни, шунингдек, унинг ифодаланишини
тушунишга имкон беради;
2)
Контекст сўзнинг маъносини индивидуаллаштиради;
3)
Контекст сўзнинг маъносини турли ранглар билан тўлдиради;
4)
Контекст гоҳида янги маъно кашф қилади.
Юқорида айтилган контекстнинг ҳамма хусусиятлари эпитетни нутқ
фаолиятида иштирокини ўрганишда фойдаланиши мумкин. Айтиш керакки, эпитет ва
изоҳланаётган сўз ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, эпитет сўз бирикмасида
контекстнинг таърифланувчи сўзнинг маъносини очувчи, таърифланувчи сўз эса
эпитетнинг ишлатилиш сабабини белгиловчи минимал контекст ҳисобланади. Шундай
қилиб, сўз бирикмасининг ҳар икки томони ўртасида алоқа юз беради. Ҳар икки қисм
бир бири учун контекст вазифасини ўтайди. Ҳар икки қисм бир бирига таъсир ўтказиб,
қўшимча, керакли стилистик таасуротга олиб келувчи “обертон”ни ҳосил қилади.
Стилистик рангни аниқлаш учун доим ҳам микроконтекст етарли бўлавермайди.
Бунда кенгроқ контекстга - тўла гапга ёки бўлакка мурожаат қилишга тўғри келади.
Il fait si chaud que Colette est obligée de respirer à petits soups doucemant. Colette
appelle cette chaleur, la chaleur blanché parce que tout prend un air irreel, sous ce soleil
presque blanc, lui aussi.
Бу мисолда “blanché “ сўзи олдинги кенг контекст билан шархланиб, кейинги
контекст билан аниқлаштирилади. “ Вlanche” сўзининг асл маъноси ноодатий ўринда
“chaleur” сўз бирикмасида ишлатилиб қўшимча таасурот ҳосил қилади.
18
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 4-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
Эпитет “chaleur” сўзида жойлашган белгини кучайтириш вазифасини бажариш
учун ҳизмат қилади.
Шу ергача сўз маъноси, жумладан, уларнинг стилистик маъноси, бу маънони
ҳосил қилувчи факторлар ҳақида гап кетган бўлса, фақатгина стилистик ранг
экспрессивликни ҳосил қилиб қолмай, грамматик формалар, синтактик кўринишлар,
нормадан қочишлар тилнинг стилистик формасини намоён бўлиши сифатида қаралиши
мумкин. Сўзнинг стилистик маъноларини намоён бўлишининг мухим усулларидан бири
француз тилидаги сўз тартибидир.
Dostları ilə paylaş: |