Таълим йўналишлари
|
5230100
|
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
|
|
|
|
Гулистон – 2017
Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчи: А.Абдувохидов –Гул ДУ “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси __________(имзо)
Тақризчи: О.Сатторқулов – Гул ДУ “Иқтисодиёт” кафедраси мудири, иқтисод ф.н., доц. __________(имзо)
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Иқтисодиёт” кафедрасининг 2017 йил "____" ______________ даги _____ -сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.
Кафедра мудири: __________ доц. О.Т.Сатторқулов
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ижтимоий-иқтисодий факультети Илмий-услубий Кенгашининг 2017 йил "____" _______ даги йиғилишида _____ -сонли қарори билан тасдикданди.
Факультет Илмий-услубий
Кенгаши раиси: ___________ т.ф.н. Б.Тўйчибоев
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда140. Ушбу муаммолар ва ҳаётнинг ўзи олдимизга қўйган муракккаб вазифаларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айниқса, бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари, зиддиятли ва чалкаш хусусиятларини, қонун-қоидаларини, мамлакатимизда иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган стратегик дастурлар мазмунини, амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, инсон манфаатини биринчи ўринга қўйиш, иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси» фанининг роли беқиёсдир.
Dostları ilə paylaş: |