Iqtisodiyotni modernizatciyalash va diversifikatciyalash strategiyasi


II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси



Yüklə 3,9 Mb.
səhifə160/168
tarix22.12.2023
ölçüsü3,9 Mb.
#190480
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168
portal.guldu.uz-IQTISODIYOTNI MODERNIZATCIYALASH VA DIVERSIFIKATCIYALASH STRATEGIYASI

II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга мамлакатимизда ижтимий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш борасида олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг мазмун-моҳиятини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш йўлида қабул қилинаётган комплекс чора-тадбирларни, босқичма-босқич амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти бўйича назарий-амалий билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар; иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг моҳияти; таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш; чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш; мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатларининг таъминланганлиги тўғрисида ҳар томонлама асосланган, иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида миллий кўникмаларни ҳосил қилиш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Талаба:

  • ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари, босқичлари, ўзгариш сабаблари ва оқибатлари; тараққиёт стратегияси, унинг ишлаб чиқилишида жамиятнинг роли, қонун устуворлигини таъминлашнинг аҳамияти, ижтимоий муҳофаза тизимининг амал қилиши, ташқи сиёсатнинг олиб борилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизациялашнинг моҳияти, тамойиллари ва асосий йўналишлари; мамлакатимизнинг рақoбатдoшлигини oширишни таъминлаш учун иқтисoдиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш сиёсати; кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича кўзланган мақсаднинг мазмун-моҳиятини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • талаба иқтисодиётнинг асосий етакчи соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган фаол инвестиция сиёсати; иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари; савдо ҳамда транспорт хизматларининг ривожланиш ҳолати; кичик бизнес ривожланишини рағбатлантиришда солиқ тизимининг роли; давлат бюджетининг харажатлари ва унинг устувор йўналишлари; мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини таъминлаш шартлари бўйича амалий кўникмаларига эга бўлиши керак.




Yüklə 3,9 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin