Iqtisodiyotni modernizatciyalash va diversifikatciyalash strategiyasi


FANIDAN AMALIY VA MUSTAQIL TA`LIMNI BAJARISH BO`YICHA USLUBIY KO’RSATMA VA MATERIALLAR



Yüklə 3,9 Mb.
səhifə97/168
tarix22.12.2023
ölçüsü3,9 Mb.
#190480
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   168
portal.guldu.uz-IQTISODIYOTNI MODERNIZATCIYALASH VA DIVERSIFIKATCIYALASH STRATEGIYASI

FANIDAN AMALIY VA MUSTAQIL TA`LIMNI BAJARISH BO`YICHA USLUBIY KO’RSATMA VA MATERIALLAR


Амалий машғулотлар учун топшириқлар

1. 2008 йилда ЯИМ 300 млрд. сўмни ташкил этди. Бир йилдан сўнг дефлятор 1.2 мартага ортди, реал ЯИМ эса 10 % га ўсди. 2009 йилги номинал ЯИМ ҳажмини топинг( 1990 йил -базис йили).


2. Ёпиқ иқтисодиётда ЯИМ 4800млрд. сўм. Истеъмол харажатлари 2900 млрд. сўм га, давлатнинг товарлар ва хизматлар хариди 1200 млрд. сўмга, Истеъмол қилинган капитал қиймати 350 млрд. с ўмга тенг.
Иқтисодиётдаги соф инвестициялар ҳажмини топинг.
3. Берилган маьлумотлар асосида хусусий жамғармалар миқдорини аниқланг:
Даромадлар(У) –340, трансферт тўловлари (ТР) –80, давлат заёмлари бўйича фоиз тўловлари-20, солиқлар (Т)-ЗО, истеъмол (С)-370.
4. Иқтисодиётда ялпи инвестициялар ҳажми 220 млрд сўмга, бюджет профицити эса 15 млрд. сўмга тенг. Экспорт ҳажми 75 млрд. мўмга, импорт ҳажми эса 90 млрд. сўмга тенг бўлса хусусий жамғармалар миқдорини аниқланг.
5. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: аҳолининг умумий сони 650 киши; меҳнатга лаёқатли бўлмаган ёшдаги ва институционал аҳоли сони 140; ишсизлар сони 19; ишчи кучи таркибига кирмайдиган аҳоли сони 130. Ишсизлар сонини топинг.
6. Аҳоли сони 200 млн киши. Иш билан бандлар сони 112 млн. киши. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 160 млн. киши. Фрикцион ишсизлар 6 млн. киши, таркибий ишсизлар 2 млн. киши, даврий ишсизлар эса 5 млн. кишини ташкил этади. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан 4 %га юқори. Потенциал ЯИМ 2500 шартли бирликка тенг. ЯИМнинг циклик ишсизлик динамикасига таъсирчанлик коэффиценти 2,4.
Топилсин:
А) ишсизликнинг ҳақиқий даражаси;
Б) ҳақиқий ЯИМ ҳажми.
7. Ишсизликнинг табиий даражаси 6 %, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 7,33 %, потенциал ЯИМ йилига 3 %га ўсади, ЯИМнинг даврий ишсизлик динамикасига таъсирчанлиги коэффиценти 3 га тенг. Кейинги йилда таббий ишсизлик даражасида ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги таъминланиши учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий даражаси қандай суръатда ўсиши лозим?

  1. Айтайлик истеъмол нархлари индекси 1993 йили 301га, 1994 йили эса 311 га тенг бўлган бўлсин. Базис йили ҳисобланган 1990 йилда инфляция даражаси 4 % ни ташкил этган. Зарур ҳисоб-китоблар ёрдамида 1994 йилда ҳақиқий инфляция даражаси 4 %дан кам бўлганлигини, баҳолар эса 1990 йилга нисбатан 211 %га юқори бўлганини исботланг

  2. Иқтисодиёт қуйидаги кўрсаткичлар воситасида тасвирланган:

Йиллар

Инфляция даражаси

Номинал фоиз ставкаси

1

3%

8%

2

8%

3%

Иккинчи йилда биринчи йилга нисбатан реал фоиз ставкаси қанча миқдорга кўпайганлигини топинг.
10. Узоқ муддатли AS эгри чизиғи Y=2000, қисқа муддатли AS- эгри чизиғи P=1,0 даражасида горизонтал. AD эгри чизиғи тенгламаси Y=2.0 *M/P. Пул таклифи (М) 1000 га тенг. Баҳо шоки натижасида ялпи таклиф эгри чизиғи P=1.25 даражасигача кўтарилди.
а) шокдан сўнг иқтисодиётда ўрнатилган қисқа муддатли мувозанат нуқтасининг координатлари қандай?
б) иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг дастлабки даражасини тиклаш учун Марказий банк пул таклифини қанчага ошириши керак?
11. Иқтисодиёт дастлаб тўлиқ бандлилик мшароитида турган эди. Ялпи талабнинг узоқ муддатли тенгламаси (LRAS): Y=4000 млрд.долл. Ялпи талабнинг ўцисўа муддатли денгламаси (SRAS): Pқ 1,2, Ялпи талаб эгри чизи-и тенгламаси (AD): Y=4 (М/Р). Дастлабки ҳолатда пул массаси (М) 1200 млрд. долларга тенг. Пул массаси 5 %га ўсганидан сўнг узоқ муддатли ва қисқа муддатли мувозанат нуқталари координатларини аниқланг.
12. Агарда ихтиёридаги даромад (У) 200га истеьмол (С) 180 га тенг бўлса, унда истеьмолга бўлган ўртача мойиллик (АРС) ва жамғаришга бўлган ўртача мойиллик (АРС) нимага тенг бўлади?
13. Жорий йилда мувозанатли ЯИМ ҳажми 1500 ш.б.ни, истеъмол ҳажми эса 1200 ш.б.ни ташкил этди. Жорий йилда истъмол ўтган йилга нисбатан 20 %га кўпайган. Ўтган йилги шахсий тасарруфдаги даромад ҳажми 1100 ш.б. Жамғаришга чегараланган мойиллик 20%.
Топилсин:
а) ўтган йилги истеъмол ва жамғариш ҳажмларини;
б) жорий йилдаги шахсий тасарруфдаги даромад ҳамда жамғариш ҳажмларини;
в) истеъмолга чегараланган мойиллик ҳажмини.
г) автаном харажатлар мультипликаторини;
д) истеъмол харажатлари 10 ш.б.ка кўпайган ҳолатдаги мувозанатли ЯИМнинг янги ҳажмини.
14. Истеъмол ҳажми 350 ни, режалаштирилган инвестициялар 100 ни, давлат харажатлари 150 ни ташкил этади. Инвестициялар 10 га кўпайди ва Даромадларнинг янги мувозанатли даражаси 640 ни ташкил этди. Истеъмолга чегараланган мойиллик миқдорини топинг.
15. Истеъмол функцияси қуйидаги кўринишда берилган:
C=150+0.85 (Y-T)
Солиқ функцияси T=t0+ t1 * Y
Ишлаб чиқариш ҳажми 5000. Агар солиқ ставкаси t1 0,3 дан 0,2 га қадар пасайса истеъмол ҳажми қанчага ўзгаради?
16. Инвестициялар 700 га, тасарруфдаги даромад 2800 га, давлат бюджети профицити 100 га тенг. Соф экспорт миқдорини топинг.
17. Ўтган йили ЯММ 1000 ташкил қилди,давлат харажатлари 100 ташкил қилди.Харажатларни 50 га ошириб ҳукумат ЯММни 200 га оширишга эришди. Бу ҳолатда, давлат бюджети тақчиллиги 2 йил давомида 0 га тенг бўлди. МРС (истеьмолга бўлган чегараланган мойиллик) нечага тенг?
18. Истеъмолга чегараланган мойиллик 0,75 га тенг. Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми 2000. Иқтисодиётни барқарорлаштириш учун ҳукумат давлат харажатларини 50 га камайтирди ва солиқларни 20 га оширди. . Потенциал ЯИМ ҳажмини топинг.
19. Иқтисодий тизим қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: Истеъмол функцияси C=60+0,8 Yd . Режалаштирилган инвестициялар даромадга боғлиқ эмас ва I= 40 бирлик. Давлат харажатлари G= 20 бирлик. Топилсин:
А) Иқтисодиётдаги мувозанатли даромад даражасини;
Б) харажатлар мультипликатори миқдорини;
В) давлат харажатлари 10 бирликка кўпайганда мувозанатли даромад даражасини.
20. Ресурслар тўлиқ банд бўлган иқтисодиётда ҳукумат давлат харажатларини 15 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Даромадларнинг мувозанатли даражаси 500 млрд. сўм, истеъмолга чегаравий мойиллик 0,75, давлат бюджетига соф солиқ тушумлари автоном, яъни даромадлар джаражасига боғлиқ эмас. Ортиқча ялпи таклифни юзага келтирмаслик ва баҳолар даражасининг барқарорлигини сақлаб туриш учун бюджетга солиқ тушумларини қанчага кўпайтириш лозим?
21. Иқтисодиёт қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаданган
С = 20 + 0,8 (Y – T + F) (истеъмол)
I = 60 (инвестициялар)
T = 40 (солиқлвр)
F = 10 (трансфертлар)
G = 30 (давлат харажатлари)
а) Даромаднинг мувозанатли даражасини ҳисоблаб топинг.
б) Ҳукумат иқтисодиётни рағбатлантириш учун харажатларни 40 бирликка оширди.:
– режалаштирилган харажатлар эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
– даромаднинг мувозанатли даражаси қандай ўзгаради?
– давлат харажатлари мультипликатори нимага тенг?
– давлат бюджети қолдиғи қандай ўзгаради?
22. Айтайлик, далат хариди 500га тенг бўлсин, солиқ функцияси Т=0,4Y, трансфертлар функцияси F=0,2Y, баҳолар даражаси P=1. Фоиз ставкаси R=0,1 бўлганда давлат қарзи D=1000. Реал ишлаб чиқариш ҳажми 2000. Потенциал ишлаб чиқариш ҳажми 2500. Давлат бюджети қолдиғини топинг.
23. Банк заҳиралари нормаси 0,5га тенг, депозит ҳажми накд пул хажмидан 2 мартага кўп. У ҳолда пул базасининг 1 млрд. сўмга кўпайиши пул таклифини қанчага оширади?
24. Тижорат банкларининг жами резервлари 220 млн. сўм. Депозитлар 950 млн. сўмга тенг. Депозитларни мажбурий заҳиралаш меъёри 20%. Банк ўзининг барча ортиқча резервларини ссуда бериш учун ишлатишга қарор қилса пул таклифи қандай ўзгаради?
25.Агар пул базаси 200 млрд сўмга тенг бўлса, пул таклифи ҳажмини аниқланг. Банк резервлари нормаси 0,1 га тенг, депонентлрш коэффициенти 0,3 га тенг.
26. Айтайлик нақд пулга талаб депозитлар суммасининг 10%ига тенг бўлсин. Мажбурий заҳиралаш нормаси 15%. Агар Марказий Банк пул таклифини 330 млрд. сўмга оширмоқчи бўлса, у пул базасини қанчага ўзгартиради?
27. Агар пул базаси (МВ) 300 млрд. сўмга, депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси-10 % га, депонентлаш коэффиценти (cr) -0,3 га тенг бўлса пул таклифи ҳажмини аниқланг.
28. Тижорат банки 80 млн. сўмлик депозитларни жалб қилишга эришди.. Шу давр ичида 20 млн. сўмлик кредит мижозлар томонидан банкка қайтарилди ва банк 70 млн. сўмлик янги кредит берди. Давр оҳиридаги ортиқча резервлар 114 млн. сўмни ташкил этди. Марказий банк томонидан ўрнатилган депозитларни мажбурий заҳиралаш нормасини аниқланг.
29. Марказий банк томонидан ўрнатилган депозитларни мажбурий заҳиралаш меъёри 20 % га тенг бўлсин. Банк тизимидаги депозитлар банкдан ташқаридаги нақд пуллардан 4 мартага кўп. Мажбурий заҳираларнинг умумий миқдори 800 млрд. сўм. Тижорат банкларининг ортиқча резервлари 200 млрд. сўм. Иқтисодиётдаги пл таклифи ҳажмини аниқланг.
30. Марказий банк иккиламчи бозорда олдинроқ давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун чиқарилган давлат қисқа муддатли облигацияларининг 1/6 қисмини сотиб олди. Пул таклифи 210 млрд. сўмга ошди. Марказий банк томонидан ўрнатилган депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 20 % га тенг. Банк тизимидан ташқаридаги нақд пуллар депозитлардан 5 мартага кам. Марказий банк қанча миқдордаги облигацияларни сотиб олган? Эмиссия қилинган облигацияларнинг умумий миқдори қанча?
31. Тижорат банкларининг ресурс базасини кенгайтириш учун Марказий банк улардан 16 млрд. сўмлик давлат облигацияларини сотиб олишга қарор қилди. Тижорат банклари облигацияларни сотишдан олинган маблағларнинг 10 % ини ортиқча резерв сифатида сақлаб туришга қарор қилди. Натижада, мультипликатор самараси тасирида, пул массаси 90 млрд. сўмга кўпайди. Марказий банк томонидан ўрнатилган депозитларни мажбурий заҳиралаш нормасини аниқланг.
32. Нақд пул / депозит нисбати 0,1 га тенг. Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 0,15. очиқ бозордаги операция ёрдамида Марказий банк иқтисодиётдаги пул таклифини 220 млрд. сўмга кўпайтирмоқчи. Бу учун Марказий банк қандай суммада давлат облигацияларини сотиб олиши зарур.

33. Агар Марказий банк очиқ бозорда тижорат банкларига 20 млн. сўмлик давлат облигацияларини сотса, мажбурий заҳиралаш нормаси 12,5 % бўлганда пул таклифи максимал қанчага қисқариши мумкин?


34. Агар истеъмолга чегаравий мойиллик 0,75 га тенг бўлса, солиқларнинг 100 бирликка камайиши натижасида IS- LM моделида қандай ўзгариш рўй беради?
35.Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган:
C =400 + 0.9Yd (истеъмол);
I = 300 – 2000R (инвестициялар);
Xn = 100 – 0.05Y – 1000R (соф экспорт);
М = (0,4Y – 100R)P (номинал пул таклифи);
G = 100 (давлат харажатлари);
t = 0.5 (солиқ базаси);
Мs = 180 (баҳоларнинг белгиланган даражаси).
Бу ҳолатда даромадларнинг ва фоиз ставкасининг мувозанатли даражалари қандай бўлади?
36. Иқтисодиёт қуйидаги кўрсаткичлар воситасида берилган:
Y=C+I+G+Xn; C=100+0,9Yd ; I=200-500R;
Xn= 100-0,12Y-500R; M=(0,8Y-2000R) P;
G=200; t=0,2; Ms = 800; P=1.
Бундай вазиятда LM эгри чизиғи тенгламаси қандай кўринишда бўлади?
37. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми У=5000; истеъмол функцияси – С=500+0,6(У-Т); Солиқлар Т=600; давлат харажатлари – 1000; инвестиция функцияси: I=2160-10000R. Бу ҳолатда мувозанатнинг реал фоиз ставкаси нечага тенг бўлади?
38. Иқтисодий тизим қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: Истеъмол функцияси C=60+0,8 Yd . Режалаштирилган инвестициялар даромадга боғлиқ эмас ва I= 40 бирлик. Давлат харажатлари G= 20 бирлик. Топилсин:
А) Иқтисодиётдаги мувозанатли даромад даражасини;
Б) харажатлар мультипликатори миқдорини;
В) давлат харажатлари 10 бирликка кўпайганда мувозанатли даромад даражасини.

  1. Иқтисодий тизим қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:

Истеъмол функцияси C=38+0,5 (Y-T);
Инвестиция функцияси I=50-100 R;
Давлат харажатлари ва солиқлар G=T=20;
Пулга талаб функцияси: L=0,5-80R;
Пул таклифи M=160; баҳолар даражаси P=2.
А) IS. Эгри чизиғи тенгламасини тузинг.
Б) LM эгри чизиғи тенгламасини тузинг.
В) Фоиз ставкаси ва даромаднинг мувозанатли даражасини топинг.
Г) Давлат харажатлари 20 дан 30 га қадар кўпайса фоиз ставкаси ва даромаднинг мувозанатли даражаси қандай ўзгаради.
Д) пул таклифи 160 дан 180 га қадар кўпайса фоиз ставкаси ва даромаднинг мувозанатли даражаси қандай ўзгаради.
40. Мамлакатда жамғариш нормаси 28% ни, аҳолининг йиллик ўсиш суръати 1 %ни, меҳнатни тежовчи технологик тараққиёт суръати 2%ни, асосий капиталнинг чиқиб кетиш нормасм 4 %ни ташкил этади. Битта ходимга тўғри келадиган даромаднинг барқарор даражаси нимага тенг?
41. Кичик очиқ иқтисодиёт У товарни жаҳон баҳоларида, яъни донасини 30 доллардан импорт қилади. Ушбу мамлакатда У товарнинг талаб ва таклифи эгри чизиқлари қуйидаги кўринишга эга: D= 500 -5 P; S=100+2P. Ҳар бир товар учун 10 долларлик импорт тарифи киритилиши натижасида иқтисодиётдаги умумий йўқотиш миқдорини аниқланг.

42. Солоунинг иқтисодий ўсиш моделида ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишга эга: y=0,64√ k. Капиталнинг чиқиб кетиш нормаси 5%,аҳоли сони йилига 1 %га кўпаяди. Технологик тараққиёт суръати 2 %. У ҳолда “олтин қоида”га мос келувчи жамғариш нормаси миқдорини топинг.


43. Агар ялпи миллий даромаддаги капиталнинг улуши 25%, меҳнатнинг улуши 75% бўлса, у ҳолда капитал заҳираси йилига 2%га, ишчи кучи сони 3%га ҳамда ЯМД эса 2 %га кўпайса, омилларнинг жами унумдорлигини топинг.
44. А мамлакатда Х товарга талаб функцияси D= 100-10P, таклиф функцияси эса S= -50 +20 P кўринишга эга. Б мамлакатда эса Х товарга талаб функцияси D= 50- 5P, таклиф функцияси эса S= 20 +10 P кўринишга эга. Агар товар экспорти ва импорти фақат шу икки давлат ўртасида рўй беради деб ҳисобласак, савдо алоқалари ўрнатилганидан сўнг Х товарнинг жаҳон бозоридаги нархи ва сотилиш ҳажми қанча бўлади?
45. А мамлакат Х товарни 60 АҚШ долларга, яъни жаҳон бозори баҳоларида экспорт қилади.Бу мамлакатда Х товарга талаб ва унинг таклифи эгри чизиқлари функцияси қуйидагича:
D= 400- 5P;
S= -50 +5 P
Битта товапрга 10 долларлик экспорт божи киритилишидан олдин ва сўнгги экспорт ҳажмини аниқланг. Экспорт божи киритилишидан давлат оладиган даромад ва истеъмолсилар кўрадиган манфаатни аниқланг.
46. Мамлакат ҳукумати шакар импортига 1 кг. шакар учун 0,02 долларлик тариф киритишга қарор қилди. Жаҳон бозорида 1 кг. Шакар нарҳи 0,1 доллар. Шакар ишлаб чиқаришнинг ички ҳажми эркин савдо шароитида йилига 6 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 8 млн. кг.ни ташкил этади. Шакар истеъмол қилишнинг ички ҳажми эркин савдо шароитида йилига 22 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 20 млн. кг.ни ташкил этади. Мамлакатга шакар импорти тариф киритилгунга қадар 16 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 12 млн. кг.ни ташкил этади.
Ҳисоблаб топинг:
а) шакар импортига тариф киритилиши натижасида мазкур мамлакат аҳолиси кўрадиган йўқотишларни;
б) мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг бу тадбирдан кўрадиган ютуқларини;
в) шакар импортига тариф киритилиши натижасида давлат бюджети даромадларининг қанчага кўпайишини;
г) импортни чеклаш натижасида мамлакатда турмуш даражасидаги соф йўқотишлар миқдорини.
47. Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида мазкур мамлакатга салқин ичимликлар экспорт қилувчи хорижий фирмаларнинг қайси бири демпингда айбланиши мумкин?




А фирма

Б фирма

В фирма

Бир дона маҳсулотга тўғри келадиган ўртача харажатлар

10$

10$

10$

Маҳсулот экспорт қилувчи фирмалар ички бозорларидаги бир дона ичимлик баҳоси

10$

12$

9$

Ичимликларнинг экспорт баҳоси

11$

11$

10,5$

Мазкур мамлакатда импорт ўрнини босувчи фирмаларда ишлаб чиқилган ичимлик баҳоси

12$

13$

11$

48. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган:


мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар истеъмоли 800 га, импорт товарлари ва хизматлари истеъмоли эса 200 га, мамлакат товарлари ва хизматларига инвестиция харажатлари 150 га, импортга инвестиция харажатлари 504 га, товарлар ва хизматлар хариди учун давлат харажатлари 250 га, умумий экспорт суммаси 500 га, бюджетга солиқ тушумлари 500 га тенг. Бу мамлакат тўлов баланси жорий операциялар счети қолдиғини ҳисоблаб топинг.
49. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган:
- капитал ҳаракати ва молиявий инструментлар счёти қолдиғи 30 га тенг;
-давлат бюджети қолдиғи 20 га тенг;
- бюджетга солиқ тушумлари 40 га тенг;
- истеъмол харажатлари- 250 га тенг;
- ЯИМ 250 га тенг.
Ташқи дунё, давлат ва хусусий жамғармалар йиғиндиси кўринишидаги миллий жамғармалар ҳажмини аниқланг.
50. Қуйидаги жадвални тўлдиринг.

Вази-ят

Y

C

I

G

Xn

T

Хусу-
сий жамғар-малар

Давдат жамғар-малари

Миллий жамғармалар
(хусусий ва давлат жамғармалари йиғиндиси)

Капитал ҳаракати счети қолдиғи

1

5000

3000

700

1000




900













2

5000

3200

900

900




900













3

5000

3200

900

900




1000













Келтирилган ҳар бир вазият учун жорий операциялар счёти ва капитал ҳаракати счёти қолдиқларини ҳисоблаб топинг.
51. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган:

Расмий заҳираларнинг ўзгариши

+10

Товар экспорти

+40

Товар импорти

-30

Инвестициялардан соф даромад

-30

Соф жорий трансфертлар

+10

Хизматлар экспорти

+15

Хизматлар импорти

-10

Капитал кириши

+10

Капитални чиқиб кетиши

-40

а) савдо баланси қолдиғи миқдорини аниқланг;
б) жорий операциялар баланси қолдиғини аниқланг;
в) капитал ҳаракати ва молиявий инструментлар счёти қолдиғини аниқланг;
г) тўлов балансининг умумий қолдиғи миқдорини аниқланг.
52. Иқтисодиёт қуйидаги кўрсаткичлар воситасида тасвирланган:
C=40+0,7 (Y- T).
I= 150 – 800 R
Истеъмол харажатлари 350 , реал фоиз ставкаси R 8% га , Давлат сектори жамғармалари 10 га тенг.
Ушбу мамлакат тўлов балансининг жорий операциялар счети қолдиғини ҳисоблаб топинг.
53. Иқтисодиётда швейцария франкига талаб ва унинг таклифи қуйидагича ифодаланган:

Франк баҳоси ( АҚШ долларида)

Франкка талаб ҳажми (млн. франк)

Франк таклифи ҳажми ( млн. франк)

0,8

300

400

0.7

320

370

0.6

340

340

0.5

360

310

0.4

380

280

а) долларнинг мувозанатли валюта курсини ҳисоблаб топинг;
б) швейцария франкининг мувозанатли алмашинув курсини ҳисоблаб топинг;
в) мувозанат шароитида валюта бозорларида қандай миқдордаги АҚШ доллари ва швейцария франки сотиб олинади?
54.Айтайлик, Япония АҚШдан Х товарни импорт қилади.
Қуйидаги жадвални тўлдиринг:

Валюта курси

Х товарнинг АҚШдаги баҳоси (доллар)

Х товарнинг Япониядаги баҳоси (иена)

Японияда Х товарга бўлган талаб ҳажми (дона)

Япония аҳолисининг Х товарни сотиб олишга ялпи харажатлари (доллар)

40 иена=1долл.

5




500




30 иена=1долл.

5




1000




20 иена-1долл.

5




1200




55. Айтайлик АҚШда ишлаб чиқарилаётган комьпютерлар мамлакатнинг ўзида 500 долларга, Японияда ишлаб чиқарилаётган компьютерлар эса Япониянинг ўзида 20000 иенага тенг бўлсин. Валюта айирбошлашнинг номинал курси 1 АҚШ доллари учун 20 япон. иенаси бўлсин. Долларнинг реал курсини ( яъни халқаро савдода бир дона АҚШ компьютерига неча дона япон компьютери эквивалент бўлишини) ҳисобланг.

Yüklə 3,9 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   168




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin