Ишнингмақсади: Microsoft Excelнинг молиявий функцияларидан фойдаланишни ўрганиш.
Microsoft Excelнинг молиявий функцияларидан фойдаланиб қуйидаги масалаларни ҳал этиш мумкин.
Фойз ставкаси маълум бўлган жамғармага дастлаб алоҳида бирор миқдорда пул қўйиб сўнг даврий қўйилма билан қанчадир давр мобайнида пул жамғариладиган бўлса охирида жамғарилган пул миқдори қанча бўлади? Дастлаб алоҳида пул қўйилмасдан йиғилса-чи?(БС).
Маълум фойз билан қайтариш шарти бўйича қарз олинган. Қарзни бўлиб-бўлиб қайтаришга келишилган. Қайтариш вақти мунтазам бир неча даврдан иборат. Ҳар бир даврда бир хил микдорда пул берилади. Тўлов миқдори қанча бўлса қарзни белгиланган даврда тўла қайтариш мумкин? Тўлов даврнинг бошига (охирига) келишилган бўлса-чи? Белгиланган давр охирида маълум миқдорда пул бошқа мақсадларда қолдирилсачи? (ПЛТ)
Маълум фойз билан қайтариш шарти бўйича қарз олмоқчисиз. Қарзни бўлиб- бўлиб қайтаришингиз мумкин. Қайтариш вақти мунтазам бир неча даврдан иборат. Ҳар бир даврда бир хил микдорда пул бера оласиз. Қанча қарз олсангиз уни белгиланган даврда фойзи билан тўла қайтаришингиз мумкин бўларкин? Тўловни даврнинг охирига келишган бўлсангиз қанча қарз олишишгиз мумкин-у, даврнинг бошига келишган бўлсангиз қанча олишингиз мумкин? Белгиланган давр охирида маълум миқдорда пул бошқа мақсадларда қолдирилса-чи? (ПС)
Фойз ставкаси маълум бўлган жамғармага даврий қўйилма билан пул жамғариб белгиланган даврда пулни кўзланган миқдорда олиш учун дастлабки жамғарма миқдори қанча бўлиши керак? (ПС)
Қарз олиб уни бўлиб-бўлиб бир неча давр мобайнида қайтариб бермоқчисиз. Ҳар бир даврда бир хил микдорда пул бера оласиз. Белгиланган муддатда қайтарган пулингиз ҳар бир даврда неча фойз билан қайтган бўларкин? Тўловни даврнинг охирига (бошига) келишган бўлсангиз-чи? Белгиланган давр охирида маълум миқдорда пул бошқа мақсадларда қолдирилса-чи? (СТАВКА)
Активнинг харид баҳоси, маълум вақт фойдалангандан кейинги баҳоси ва эксплуатация вақти бўйича амортизация қийматини аниқланг. (АПЛ, АСЧ, ДДОБ)
Берилган бир неча пул маблағлари оқими бўйича ички самарадорлик ставкасини аникланг.(ВСД)
Аргументлар: ставка -давр учун фойз қўйилмаси плт - ҳар бир даврдаги ўзгармас тўлов ҳажми