Ж л. Лаханов умурткдлилар



Yüklə 10,35 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/25
tarix21.11.2019
ölçüsü10,35 Mb.
#29648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Умуртқалилар зоологияси


Хаёт 
кечиради.
М и к с и н а л а р   к е н ж а   с и н ф и   хам   б и т т а   м и к с и н а с и м о н л а р  
(Myxininiformes)  туркумини  ва  иккита  миксиналар  (Mixinidae)  ^амда 
бделлостомалар  (Bdelestomidae)  оилаларини  бирлаштиради.  М икси- 
наларнинг жабра  халталари таш ки  йуллари  териости  найига  йигила- 
ди  ва таш карига битта теш ик билан очилади.  Бделлостомаларда эса 5- 
16 жуфт жабра теш иклари мустакил ташкарига очилади. Туркумга  18 та 
тур кириб,  бу 5 та 
ypyFra 
бирлаштирилади.  Булар денгизларда 400-500 
м чукурливда яшайди ва тулик паразитлик килиб ^аёт кечиради. Уларнинг 
буйи  50-60  см  га  етади.
Тугаракогизлилариинг  тузилиши
Таищи куриниши.  Гавдаси узунчокёки чувалчангсимон булади  (12- 
расм).  Гавдаси  уч  булимга  -   бош,  тана  ва  думга  булинади.  Лекин  бу 
булимлар  чегарасиз  бир-бирига  кушилиб  кетган.  Бош ининг  олдинги 
паст томонида сурувчи OFH
3
 воронкасининг тешиги бор.  Бу теш ик o fh

очик тур ганда юмалок, ёпилганда ёрик шаклида булади.  Бош ининг уст­
ки  ён  томонида  кузи  бор.  Икки  кузининг  орасида  битта  ток  ташки

27
3 
J   «
12-расм.  Дарё миногаси:  1—бурун тешиги,  2 —ён чизик; органи,  3 —огизолди воронкасини 
ураб турган тери  шокила,  4—сийдик-таносил  сур/ичи,  5~орк,а  чинару в тешиги.
бурун тешиги жойлашган. Ундан оркарокда тери тагидан куриниб тура­
ди ган  бош тепа органи урнашган.  Бош ининг икки ён томонида 7 жуфт 
жабра тешиклари бор.  Танасининг орка томонида олдинги  ва кейинги 
говорка сузгич канотлари туради.  Миксиналарда орка сузгич канотлари 
й ук  Дум  сузгич  каноти  бирламчи  тенг  паллали  —  протоцеркал  типда 
тузилган,  яъни  ук  скелети  думни  иккита  тенг  паллага  булиб  туради.
I  авданинг остида, тана билан дум  кушилган ерда орка чикарув тешиги 
ва унинг оркасида сийдик-таносил тешиги туради.
Тери тузилиши. Териси юмшок, ялангоч,  шилимшик булади. Териси 
устки  эпидермисдан ва пастки чин теридан тузилган,  лекин  эпидермис 
бошка  умурткали  х,айвонлардаги  сингари  купкаватлилиги  билан  лан- 
цетникларнинг эпидермисидан ф арк килади. Терисида анчагина шилим- 
ш икиш лаб чикарадиган бир хужайрали безлар булади.  Бошида ён чизик 
органларининг  тешиклари бор. Улар тери сезув органи хисобланади.
Скелети  (13-расм)  хамма  сувда  яшовчи  тубан  умурткалилардаги 
сингари  ук скелетга,  бош  скелетга  ва сузгич  канотлар  скелетига були­
нади хамда хорда,  бириктирувчи тукимали  парда ва тогайдан тузилган.
Ук скелети умрбод сакланадиган хордадан ташкил топган. Хордани ва 
устида жойлашган  орка  мияни  таш ки томонидан  бириктирувчи туки-
13-расм.  Миноганинг бош  на жабра аппараты  скелети:  1—хорда,  2 —устки  ёйлар, 
3 —мия тутиси,  4 - кейинги устки тогай,  5 —^идлов капсуласы,  6—эшытув капсуласи, 
7—х,алк,али тогай,  8 —олдинги устки тогай,  9—олдинги ён тогай,  10—кейинги ён тогай, 
11—тилости тогайи,  12—таёцчасимон 
moFau, 
13—пастки ток, тогай,  14-жабра 
ёйлари,  15—жабранинг кундаланг тогайлари,  16—юраколди тогайи,  17—стилесимон
тогай,  18—кузости ёйи.

28
мали парда Ураб туради.  Орка мия каналининг деворларида хорданинг 
четлари буйлаб ётган майда тогайларнинг жуфт кдтори булиб, бу тогай- 
лар устки ёйлар деб аталади ва умуртк;алар муртаги хисобланади.
Бош скелети жудца содда, лекин узига хос тузилган  хамда уч  к;исм- 
дан: 
1
)  мия  кутиси, 
2
)  огизолди  воронкаси  скелети  ва  3)  висцерал 
аппарат скелетларидан  иборат. Тугаракогизлиларнинг мия  кутиси ске­
лети  бошк^а умурткалиларнинг мия  кутиси  скелетининг дастлабки  эм- 
брионал тараккиёт даврига тугри  келади.  М ия кутиси скелети бош ми- 
яни  остидан  ва ён томонидан ураб туради.  М ия  кутиси  капсуласининг 
тагида асосий пластинка бор.  М ия  кутисининг олдинги томонига хид- 
лов  капсуласи,  кейинги  ён  деворларига  эса  жуфт  эшитиш  капсуласи 
тогайлари тегиб туради.  Мия кутисининг ён кисми ривожпан маган, уст­
ки томони эса бириктирувчи тукимали парда билан копланган.
Огизолди воронкаси скелети факат тугаракогазлилар учун характер- 
лидир.  У воронка деворини устки  ва ён томондан  тутиб туради ган  хал- 
Кали  тогай,  тилости  тогайи,  лаб  тогайи  ва  бош ка тогайлардан  иборат.
Висцерал скелет жабра кутисидан ва унинг олдида жойлашган сти- 
лесимон  тогайдан  ва  кузости  ёйидан  таш кил  топган.  Жабра  кутиси 
факат миногаларда булиб, миксиналарда ривожланмаган. Ж абра кути- 
сига кейинги томондан юраколди тогайи тегиб туради, бу юракни орка 
ва  ён  томонларидан  ураб  туради.  Ж абра  кутисининг  узи  кундаланг 
урнашган 9 та ёйдан, уларни бир-бирига кушадиган ва узунасига кетган 
4 жуфт тогайдан иборат.
Дум  ва  орка  сузгич  канотларини  катор  урнашган  тогай  найчалар
—  радиалиялар тутиб туради.
Мускул  системаси.  Тугаракогизлиларнинг  мускул  системаси лан- 
цетникларнинг  мускулига  нисбатан  кучлирок булса-да,  хали  тана  ва 
дум  мускуллари  жуда  содда  тузилган.  У  мускул  сегментлари  —  мио- 
мерлардан  ва  уларни  ажратиб  турувчи  миосепталардан  таш кил  топ­
ган. Хал кум кисмида миомерлар остида висцерал мускулатура ривож- 
ланади ва огизолди воронкаси, тил хамда жабра халталарининг мурак­
каб  мускул  системасини  хосил  килади.  Бу  мускуллар  улжасига  ёпи- 
ш иш ,  терисини  пармалаб  теш иш ,  озикни  суриш  ва жабра  халталари 
оркали  сувнинг  оким ини  таъминлаш   каби  вазифаларни  бажаради. 
Сувда танасини  ён  томонга  буриш  ёрдамида  харакат  килади.
Нерв  системаси  ва сезув органлари  бош ка умурткали хайвонларга 
нисбатан  паст тараккий  этган.  Бош  миянинг содца тузилган  белгила- 
ри  куйидагилар  хисобланади: 
1
)  бош  м иянинг  беш  булимидан  мия- 
часи  узунчок  миядан  ажралмаган, 
2
)  бош  м иянинг  булимлари  (ол­
динги  мия,  оралик  мия,  урта  мия  ва  узунчок  мия)  битта  горизонтал 
текисликда  кетма-кет  жойлаш ади,  3)  урта  мия  копкоги  туда  усиб 
етилмаган,  4)  олдинги  мия  жуда  кичик  булиб,  унинг  тагини  таргил 
тана таш кил  этади,  копкоги юпка эпителийли.  Хидлов булаклари ол-

29
динги мия яримшарларидан катта (14-расм), жуфтхддлаш нервлари шу 
Оулакдан чикади. О ралик миянинг эпителиал копкогида пинеал ва па- 
риетал органлар жойлашади.  Париетал орган ёруглик сезиш вазифасини 
бажаради. Унинг устида  жойлашган пинеал орган бошка умурт-кали- 
ларда эпиф из безига айланади.  Оралик, м ия тубининг олдинги  кисм и­
дан бир жуфт куриш  нервлари чикади ва бошка  умуртк,алиларда булга- 
ни  каби,  куриш  нервлари  узаро  кесиш ма  (хиазма)  хрсил  к,илмайди. 
Бош  миясидан  х,аммаси  булиб  10  жуфт  бош  мия  нервлари  чикади, 
чунки  мия кутисининг энгса булими тараккий этмаганлиги сабабли  9 
ва 
1 0
-жуфт нервлар мия кутисидан таш карида жойлашади.
Орка мияси лентасимон ш аклда булади.  М иногаларнинг орка мия 
нервлари  бош ка  ум урткалиларга  карш и   Уларок,  б и р-б и ри   билан 
куш илиб,  аралаш   нерв \о с и л   ки лм ай ди .  М иксиналарда эса аралаш  
нерв х,осил  булади.
Тугаракогизлиларнинг сезиш  органлари \ам  содда тузилган. Э ш и­
тиш  органи  факат  ички  кулокдан  иборат булиб,  иккита  (миногалар- 
да) 
ёки  битта  (миксиналарда)  ярим ой  шаклидаги  най  парда  —  ла- 
биринтдан таш кил топган.  ХйД  билиш   органи  бош ка умурткалилар- 
дан фаркди уларок битта, то к  булади. У бурун тешигидан бошланади. 
Бу  эса \и д л о в халтасига кушилади.  Хидлов халтасининг тагидан  фа- 
Кат 
тугаракогизлиларга  хос  булган  питуитар  ёки  гипоф изар  усик 
чикади.  Бу усимтанинг ф ункцияси аникланмаган.
Жуфт  кузлари  бош нинг  ён  томонларида  жойлаш ади  ва  бош ка 
умурткалиларнинг кузлари сингари тузилган. Лекин ярим ти н и к пар­
да  билан  ёпилган.  Париетал  ва  пинеал  органлар  ёругликни  сезувчи 
кушимча рецепторлар булиб хизмат килади. Тугаракогизлиларнинг яна 
бир рецептори булиб, уларга ён чизик органи хизмат килади. Ён чизик
14-расм.  Миноганинг бош мияси: А —у  cm и дан 
куриниши,  Б—остидан куриниши:  1—олдинги 
мия,  2-^идлов булими,  З —^идлов нерви,
4—оралик; мия,  5 -6 —чап  в а унг габенуляр 
тугунчалар,  7—эпифиз,  8—куриш нерви,
9-воронка,  10—куриш булими,  11-урт а мия 
цопцогидаги тешик,  12—урта миянинг таги,
13—кузни .\аракатга келтирувчи нерв,
14—учлик нерв,  15—юз (бет)  нерви,  16—эши­
тиш нерви,  17—узунчок; мия,  18—ромбсимон 
чунурча,  19—муртак уолидаги мияча.

--------------------------------------------------------  
30 
-------------------------------------------------------
терининг юза чукурчаларидан  иборат ва сув ок,имини, тусикдар хамда 
бош ка хавфлар якин келиш ини аниклаш  учун хизмат килади.
Булардан ташкари, тугаракогазлиларнинг бошида кучсиз электр орга­
ни  булади.  Хайвон  узининг боши атрофида 
1
  милливольтгача токка эга 
булган  электр  майдони хосил  килади.  Шу майдоннинг узгариши  билан 
Хайвон 
бошка 
хайвон  ва 
тусикларнинг якинлашаётганлигини  сезади.
Хазм к,илиш системаси. Тугаракошзлиларнинг \азм килиш   органла­
ри  (15-расм)  жуда узига хос тузилган,  бу уларнинг озикланиш  хусусия­
ти — кон суриш билан боглик, хазм ошзолди  воронкасидан  бошланади. 
Воронканинг  ён  ва  устки  деворларида  шох тишлар,  унинг  ичкарисида 
эса устки  шох  пластинка  ва  пастки  шох  пластинка урнашган;  тилнинг 
учида шох тишлардан тузилган тиш пласгинкаси жойлашади. Воронканинг 
турида юмалок огиз бушлиги, остидатил жойлашади.
Миногалар улжасининг терисига ёпишиб олиб, тилининг учи билан 
терини пармалайди, терини гажиб, тананинг ичига киради. Огиз бушли­
гининг кейинги томонидан, бошка барча умурткалиларга карш и уларок, 
иккита най:  пастки  нафас  найи  ва устки кизилунгач бошланади.  Нафас 
найи  жабра  халтачаларига  туташади  ва  кейинги  учи  берк  булади  (16- 
расм).  Кизилунгач ичакка очилади.  Буларнинг уртасида клапан бор.  М и­
нога  ичагининг  олдинги  (ошкозон)  ва  кейинги  (тугри  ичак)  кисмлари 
бироз кенгайган булади.  Ичакнинг ичида шилимшик парда бурмалари— 
спирал  клапан  булади.  Спирал  клапан  ичакнинг  озик сурувчи  юзасини 
кенгайтириш учун хизмат килади.  Ошкозоннинг остида каттакон жигар 
туради.  Ошкозоности бези ичакнинг бутун деворларига таркалган.
Нафас органлари хам узгача тузилган. Эмбрион даврида энтодерма- 
нинг жабра ёрикларидан жабра халтачалари тараккий этади. Ж абра хал- 
тачаларининг  ички  юзасида  куп  сонли  бурмалар  —  ж аб ра  япрок-
15-расм.  Минога бош к,исмининг сагиттап кесими:  1-х,апк,али тогай,  2 —олдинги устки 
тогай,  3-кейинги устки тогай,  4-тилости тогайи,  5-т ил мускулатураси,
6—ток; бурун тешиги,  7—х;идлов капсуласи,  8—питуитар усимта,  9—бош мия,  10—орк,а 
мия,  11—хорда,  12—хорда пардаси,  13—миомер,  14—миосепта,  15—огизолди воронкаси, 
16—огиз тешиги,  17—тил учидаги тиш пластинка,  18~отз бушлит,  19—цизилунгач, 
20—ичак,  21—жигар,  22—елкан,  23—нафас йули,  24-жабра халтачаларининг ички 
тешиги,  25—юраколди тогайи,  26—юрак булмаси,  27—ошцозон,  28—к;орин аортаси.

31
16-расм.  Миноганинг от з суртчи ва жабраси: 
1—тери шокиласи,  2 —ён тишчалар,  3 —устки 
пластинка,  4—пастки пластинка,  5 —тил 
пластинкаси,  б —ташци жабра тешиклари,
7—нафас найи,  8—жабра халтачаси,  9—жабра- 
олди синуси,  10—жабралараро тусик,.
пари  ички томондан  х;алкум бушлигига, ташк;и томондан тананинг ён 
юзасига очилади.  Ж абра халтачаларининг орасида кенг бушликдар -  
жабраолди синуслари бор. Бу синусларнингщэ бири жабралараро тусик,- 
ларни икки камерага ажратиб туради.
Нафас олиш акти жабра аппаратининг деворидаги  мускулларнинг 
Киск^ариши ва бушаши окибатида юзага келади.  Миксиналарда 5-16 жуфт 
жабра халталари \а р  томонда тери остида кушилиб, умумий теш ик би­
лан таш кари га очилса (17-расм),  миногаларда 7 жуфт жабра халтачала­
рининг ^ар бири ташкарига очилади.
К,он айланиш системаси.  Тугаракогизлиларнинг крн айланиш сис- 
гемаси  лан ц етн и кн и н г  к;он  айланиш   системасига  як,ин.  Л екин  бу-
17-расм.  Миксинанинг  жабра  халтачалари 
х,олати:  1—пайпаслагичлар,  2—х,алк,ум,  3 —жабра 
халтачаси,  4—жабраолди  синуси,  5 —умумий 
жабра  найи,  6—цизилунгач.

32
ларда хакикий  ю рак  пайдо  булади  ва юраги  ю рак булмасидан  хамда 
юрак коринчасидан иборат.  Ю рак крринчаси кучли мускул деворидан 
тузилган б^либ, ундан корин аортаси чикади.  Корин аортасининг юрак- 
ка якин к,исми кенгайиб,  аорта сугонини хосил килади.  Корин аорта- 
сидан  жабралараро тусикка  караб  жуфт-жуфт жабрага олиб  келувчи 
артериялар кетади. Жабра халтачаларида кон кислород билан туйинади 
ва С 0
2
 ни беради. Кейин жабра халтачаларидан кислород билан туйинган 
Кон 
жабрадан  олиб кетувчи артериялар оркали ток орка аортага куйи­
лади.  Бу хорданинг остида жойлашади (18-расм). Орка аортанинг олдинги 
учидан  жуфт  уйку  артерияси  чикади  ва  бош нинг олдинги  кисмини 
артериал  кон  билан  таъминлайди.  О рка аортанинг колган  кисмидан 
миомерларга,  хазм  килиш   найига  ва бош ка органларга артериал  кон 
боради.
Г авданинг  орка  том онидан  вена  кон и   то к   ДУМ  венасига  й и ги ­
либ,  кейин жуфт кейинги кардинал  веналарга утади.  Гавданинг бош 
Кисмидан  вена  кон и   жуфт  олдинги  кардинал  веналарга тупланади. 
О лдинги  ва  кейинги  кардинал  веналар  узаро  куш илиб,  вена  си н у­
сита  куйилади.  Тил  мускуллари  ва  бо ш н и н г  остки  кисм идан  вена 
Кони  буйинтурук венага,  вена синусига туш ади.  И чакдан  вена кони 
ичакости  венаси  оркали  ж игарга  куйилади.  Бу  ерда  тарм оклан иб, 
жигар  копка  венасини  хосил  килади.  Бу ердан  жигар  венаси  билан 
чикиб,  вена  синусига  куйилади.
К оннинг умумий  микдори  хайвон  массасининг  4-5% ини 
ташкил 
Килади. 
1  мм
3
  конда  130-170  минг эритроцитлар  бор.
Айириш  ва  купайиш  органлари.  Тугаракогизлиларда хамма  умурт- 
Кали хайвонлардагидек айириш органи — буйрак ривожланади. Бу орган 
фильтрлаш аппарати ёрдамида организмдан ортикча сув ва метаболизм 
махсулотларини ажратиб чикариш  кобилиятига эга.
18-расм.  Миноганинг  к<он  айланиш  системаси:  1—аорта  илдизлари,  2 —жабрадан  крн 
олиб кетувчи  артериялар,  3 —олдинги  кардинал  вена,  4~орк,а  аорта,  5 —кейинги  кардинал 
вена,  6—ичак  артерияси,  7—жабрага  кон  олиб келувчи  артериялар,  8—корин  аортаси,  9— 
жаб-ра  тешиклари,  10—юрак  к,оринчаси,  11—юрак  булмаси,  12—вена  синуси,  13—жигар 
ве-наси,  14—пастки  буйинтурук;  вена,  15—ичакости  венаси,  16—дум  венаси  ва  артерияси.

33
Тугаракогизлиларнинг эмбрионида бошка умурткалилардаги сингари 
жуфт  бош  буйрак  —  пронефрос  ривожланади.  Кейинчалик  буларнинг 
орк,а томонида жуфт корин буйраги — мезонефрос пайдо булади.  Мезо­
нефрос вояга етган тугаракогазлилар гавда бушлиганинг орка томонида 
лентасимон шаклда жойлашади (19-расм).  Х,ар бир буйракнинг пастки 
томонидан сийдик йули чикади. Иккала сийдик йули х,ам сийдикганосил 
тешиги оркали чицарилади.  Бош буйрак йуколиб кетади.
Тугаракогизлиларнинг \ам м аси айрим жинслидир. Ж инсий орган­
лари ток, жинсий бездан иборат.  Пиш иб етишган жинсий ^ ж а й р а л а р  
жинсий  без деворларининг ёрилган  ерларидан  тана бушлигига туша- 
ди.  Кейин  сийдик-таносил  синусига,  ундан  сийдик-таносил  тешиги 
орцали  таищ арига  —  сувга  чикарилади,  тухум  сувда  уругланади.
Миноганинг тухумидан  (буйи  10  мм  келадиган)  кумтешар  деб  ата- 
лувчи личинка чикади. Кумтешар вояга етган миногадан анча фарк килади. 
Нафас найи йук, чунки х,алкум ичакнинг бошка булакларидан ажралма- 
ган  (20-расм).  Метаморфоз даврида х,алкумнинг кейинги  кисмидан  уни 
Кизилунгач  ва нафас  найига ажратиб турувчи  усимта усиб чикади.
Денгиз биоценозида ва чучук сув ^авзаларида тугаракогизлилар ун- 
чалик а^амиятга эга эмас. Лекин  чала паразит ва паразит \аёт кечириб,
Тугаракогизлиларнинг  инсон  хаётидаги  ахамияти
19-расм.  Минога танаси  кейинги цис- 
мининг буйига кесими:  1—мезонефри-
тик буйрак,  2 —сийдик йули,  3 —сийдик-
таносил синуси,  4—жинсий тешиги,
5 —сийдик -таносил суртчи,  6—ичак,
7—анал тешиги,  8—жинсий без.
1
20-расм.  Минога жабра  жойлашган жойининг ё'шига 
/(араб узгариши: А—кумтешар (миноганинг личинкаси), 
Б —вояга етган минога:  1—\алкумдаги жабра тешик­
лари,  2 —кизилунгач,  3 —нафас найи,  4-нафас найини 
Кизилунгачдан ажратиб турадиган тусик.
А

34
уз улжаларининг сонига ва балик^чилик саноатига зарарли таъсир курса- 
тади.  Миногаларнинг баъзи турлари сифатли гушт махрулотлари беради. 
Масалан, дарё,  кул, денгиз миногалари шулар жумласидандир.
М иксиналар  баъзи  жойларда  балик^иликка  катта  зарар  етказади, 
яъни турга тушган  баликдарни  еб  куяди.
Тугаракогизлиларнинг  келиб  чикиши  ва  эволюцияси
Хозирги даврда яшаётган тугаракоризлиларнинг бевосита 
аж додла- 
ри к;азилма холда топилмаган. Лекин силур даврининг бошларида при­
митив  бошкутисизлардан,  аввал  айтганимиздек,  жагсиз  умуртк,алилар 
ажралиб чиккан. Силур ва девон даврларига оид цатламлардан баликда 
ухшаб кетадиган ва гавдасини к;алин суяк косаси  (калк,они) билан ураб 
олган галати жониворлар топилган. Буларни к,алкрндорлар — Ostracodenni 
деб  атаганлар  (21,  22-расмлар).  Уларда  битта,  ток, бурун тешиги,  ички 
кулогида  иккита  ярим  дойра  най,  мия  кутиси  билан  кушилиб  кетган 
жабра скелети,  энтодермик жабра халтачалари булиб,  жаглар и  ва жуфт 
сузгич канотлари булмаган.  Бу белгиларнинг хаммаси к;алкрндорларни 
Хозирги тугаракоризлилар 
синфи билан 
бирга 
жарсизлар (Agnatha)  гуру- 
Хига 
киритишга шубха крлдирмайди.
Скандинавиялик олим Стеншио ва рус олими Д.В.Обручев каби пале- 
онтологларнинг ажойиб текширишлари туфайли кдзилма жарсизлар ба- 
тафсил урганилган. Cephalaspis (21-расм) ва унга як;ин калкрндорларнинг 
тузилиши  тула тикланди.  Улар  гавдаси  япалок,, 
орзи
  бошининг  пастки 
томонига  урнашган  ва  кузлари  тепага  к;араган  бир  махлук,  булган.
21-расм.  Крлк,ондор  жаг- 
сизлардан  Cephalaspis,  пастки 
девон  к,атламидан  топилган.

35
Шуларга караб, улар сув тагида 
\аёт  кечирган, деб хулоса кдл- 
ганлар. Лекиы Cephalaspis боши- 
нинг орка томонида тангачалар 
билан к,опланган бир жуфт ку­
рак булган.  Баъзи текширувчи- 
лар шу куракларни муртак хрли- 
даги  кукрак  сузгич  каноти  деб 
фараз килсалар, бошкдлари ин- 
кор этадилар. Д.В.Обручевнинг 
энг янги далилларига кура, кал­
кондорлар  и кки та  мустакил 
синфни ташкил этган (23-расм).
Б и р и н ч и с и   P te ra s p id o - 
т о ф Ы  синфига энг кадимги ва 
сод да  т е л о д о н т л а р   (T h e lo - 
dontia)  ёки  (Coelolepida)  ва х,ар 
хил калкондорлар (He-terostraci) 
киради.
И к к и н ч и   си н ф   C ephala- 
spidomoфhi  га  кенг  таркалган 
суяккалконлилар  (Osteostraci) 
киради,  Cephalaspis  ва  содда, 
23-расм- 
шаж°Ра 
эркин сузиб юрадиган калкон-
сизлар (Anaspida)  хдм  шу синф га киради.
Х,озирги тугаракогизлилар биронта энг содда калконсизлардан аж­
ралиб  чиккан  ён  шохча  булиши  мумкин.
Барча  калкондорлар  девон  даврида  кенг  таркалган,  кейинчалик 
эса кирилиб кетган  ва уларнинг урнини  бал и кд ар  ишгол  этган.  Туга­
ракогизлилар эса баликдарга чала ёки тулик паразитлик килиб яшагани 
туфайли хозирги кунгача яшаб келмокда.
Систематикаси  (казилма  гуру^лари  х;ам  киради).
Ж агсизлар  булими  — Agnathae 
+  I.  Pteraspidom oфhi синфи 
+  Telodontia ёки Coelolepida кенжа синфи 
+  Хар хил калкондорлар  кенжа синф и —  Heterostraci 
+  И. Cephalaspidomoфhi синфи 
+  Суяккалконлилар кенжа синфи — Osteostraci 
+  Кдлконсизлар кенжа синфи  — Anaspida
III.  Тугаракогизлилар синфи — Cyclostomata 
М иногалар кенжа синфи —  Petromyzones 
М иксиналар кенжа синфи  —  Myxoni 
+ казилма гурухдари 
Жагогизлилар булими — Gnathostomatae

36
Жагогизлилар булими— Ghathostomatae
Бу  булимга  кадимги  к,алк,ондорлар  ва  хозир  яшаб турган  тугарак- 
огизлилардан ташкари к,олган хамма умуртк,али хайвонлар киради. Бош 
скелетнинг висцерал булимида озикни тутиб олувчи, хатто майдаловчи 
жагнинг  юзага  келиш и  жагогизлиларнинг  характерли  белгиси  булиб 
Хисобланади.  Буларнинг купчилигида асосий таянч вазифасини бажа- 
рувчи хорда эмбрион ва личинка даврида булади,  кейин хорда к,исман 
ёки бутунлай умуртк;а погонаси томонидан сик,иб чикарилади.  Мия кути- 
си скелети бош мияни хамма томондан ураб олади.
Огизолди воронкаси хосил булмайди. Хидлов халталари доимо жуфт 
булади.  Ички  кулок, халтасида доимо  учта  ярим  доирали  най  булади. 
Сувда  яшовчи  баликутарда  ток,  сузгич  к,анотлар  билан  бир  к;аторда 
жуфт  сузгич  (кукрак  ва  к,орин)  к,анотлар  юзага  келади.  Куру кривда 
яшовчи умуртк,алиларда эса олдинги ва кейинги оёкдар пайдо булади. 
Баликдарда жабра ёриклари  5-7  жуфт  булиб,  жабра ёйларининг таш- 
к;и томонидан  эктодерма хисобидан жабра пайдо булади.  Курукугакда 
яшовчи умурткдлиларда жабра ёриклари эмбрионал ривож ланиш нинг 
илк  даврида  пайдо  булади,  кейин  тезда  бу  ёриклар  битиб  кетади, 
буларда  нафас  олиш  органи  булиб  упка  хизмат  к,илади.
Ж агогизлилар булими,  уз навбатида иккита катта синфга булина­
ди:  баликлар  —  Pisces;  туртоёкушлар  — Tetrapoda.
Балицлар катта синфи  — Pisces
Баликлар — энг кдцимги бирламчи сувда яшовчи жагогизли умурт- 
к,али  хайвонлар  булиб,  фак,ат  сувда  яшаш  крбилиятига  эга.  Илгарига 
к,араб харакат к,илишнинг асосий усули — бутун гавданинг ён томонга 
к;араб тулк,инсимон харакати ёки кучли дум харакати хисобланади. Жуфт 
сузгич к,анотлари (кукрак ва к,орин сузгич к,анотлари) балик; гавдасини 
сувда маълум мувозанатда ушлаб туриш, харакат текислигини таъмин- 
лаш , рул ва баъзан харакат органи вазифасини бажаради: думости ёки 
анал сузгич к,анотлари сувда гавданинг тургунлигини таъминлайди.  Ба- 
ликутарнинг уга фаол харакатчанлиги нафак,ат харакат органларининг 
такомилланиш и билан,  балки  бош  мия  ва сезув органларининг кучли 
ривожланганлиги  билан  бокликдир.  Хазм  кдгсиш  найида  ошк,озон, 
ингичка ва йугон  ичаклар пайдо булади. Терисида химоя  вазифасини 
бажарувчи тангачалар хосил  булади.  Баъзиларида тангача булмаслиги 
иккиламчи хол. Терисида бир хужайрали безлари бор.  Ён чизик, органи 
яхши ривожпанган.
Хозирги замон фаунасида баликдарнинг 20 минг атрофида турлари 
бор.  Баликлар ер ш арининг хамма сув хавзаларида таркалган. Буларнинг 
катта-кичиклиги  хам  хар  хил  булади.  М асалан,  китсим он  акула-

37
нинг узунлиги 
2 0
 м  га, массаси  15-20 т гача етади, манта деган скатнинг 
массаси 2-3 т, кундаланг эни 7 м.  И ккинчи томондан, Филиппин орол- 
ларида яшайдиган бука баликнинг узунлиги атиги  1,5 см келади.
Баликлар  сув  биоценозида  яш овчи  хайвонларнинг етакчи  гуру\и 
хисобланади  ва  кимматбахо  гушт  ва  ёг  берувчи  озик-овкат  объекти 
сифатида буларнинг ахамияти жуда катта.
Одатда,  баликлар катта синфи  иккита синфга булинади: тогайли ба­
ликлар синфи — Chondrichthyes; суякли баликлар синфи — Osteichthyes.
Тогайли балщ лар синфи  —  Chondrichthyes
Yüklə 10,35 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin