Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə229/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
билимларни олишга мотивация бермайди. Рақобатда кучсиз томон бўлишдан ташқари, 
ижтимоий соҳаларни ҳам табиий равишда оқсаб қолишига олиб келади. 
Учинчидан, илмий тараққиётни ва инновацияларни сусайтириб, янги 
технологияларни ўзлаштириш учун чегарадан ташқарига
молиявий маблағлар 
оқимини оширади. Илғор мамлакатларнинг илмий тараққиётига қарамликни 
шакллантиради. Бу эса албатта давлатнинг иқтисодиё тараққиёти учун риск бўлади.
Тўртинчидан, рақамлаштириш ни тадбиқ
этилиши шубҳасиз товар ва хизматлар 
сифатини ошишига ва стандартларни ўзгаришига олиб келади. Иккинчи томондан эса, 
ривожланган мамлакатлар ички бозорни ҳимоя қилиш учун кўплаб ричаглардан 
фойдаланади. Пандемиядан сўнг ривожланган давлатлар импорт қилинаётган 
товарларга нисбатан сифат талабларини ошириши кутилмоқда. У ҳолда, янги сифат 
талаблари асосида товар ишлаб чиқариш ва бунда замонавий техника ва 
технологиялардан фойдаланиш тренд масалага айланади. Ушбу вазият ривожланган 
бозорларга маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятининг пасайишига олиб келиши 
мумкин. Бу эса иқтисодиёти кам ривожланган давлатларнинг маҳсулотларини мазкур 
бозорларга киришини чеклайди.
Бу каби муаммоларни ҳал этиш учун аввало, рақамлаштиришни амалиётга жорий 
этишга Ўзбекистон қанчалик тайёр эканлигини таҳлил қилиш керак. Пандемия 
Ўзбекистон иқтисодиётини, мавжуд тизимларни ва аҳолини ҳар қандай муаммоларни 
рационал еча олиш имкониятига ҳамда етарли даражада иммунитетга эга кучли 
давлатлар
қаторига кириб бораётганлигини кўрсатди. Агар рақамлаштиришни тадбиқ
этишда бирламчи фактор инсон
деб ҳисобланилса, бу масалада заҳира етарли 
эканлигини англаш мумкин. Аҳоли ўзгаришларга, янгиланишларга ва касбий қайта 
ўқитишларга мослаша олади. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги муаммоли вазиятларни вужудга 
келмаслиги учун рақамлаштиришни қуйидаги ечимлар орқали тезлик билан 
амалиётга жалб этиш зарур:
Биринчидан, IoT, булутли технологиялар, кибер ҳавфсизлик, 5G интернет тармоғи 
ва 3D технологиялар учун молиявий маблағлар манбаларини излаб топиш, 
шакллантириш ҳамда буларни тадбиқ
этиш билан боғлиқ
илмий
-
тадқиқот ишларини 
фаол молиялаштириш. Ҳозирдан илмий
-
тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш 
ҳамда рақамлаштиришни Ўзбекистон иқтисодиётига самарали таъсирини ҳисоб
-
китоб 
қилиш ва турли усуллар орқали моделлаштириб кўриш лозим. Моделлар, ҳисоб
-
китоблар
ва кутилажак иқтисодий самаралар натижаларини эса инвесторларга 
намойиш қилиш орқали, ушбу дастурни Ўзбекистонга жорий қилиш бўйича
инвестицион жозибадорликни шакллантириш керак. Инвестицион жозибадорлик 
молиявий маблағларни шу дастурга йўналтиришга асос бўлади.
Иккинчидан, дастлабки танловни амалга ошириш. Яъни, рақамлаштиришни 
жорий этиш қайси тармоқдан бошланади. Саноат тармоқларининг молиявий 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу тадбирни кичик бизнес субъектлари 
фаолиятидан бошлаш зарур. Бир вақтда барча тармоққа жалб этиш имконсиз. Сабаби, 
юқорида айтилганидек, бу тизим учун зарурий техника ва технологиялар оммавий 
юкланишларни кўтармайди. Шунингдек, ушбу тармоқлар молиявий жиҳатдан бошқа 


182

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin