Корхоналарнинг меҳнат ресурслари



Yüklə 107,9 Kb.
səhifə3/4
tarix26.03.2023
ölçüsü107,9 Kb.
#90160
1   2   3   4
soliq1

Холий маъл. ҳақ. Холий маъл. Холий маъл. штат
бу ерда ТХолий маъл. – олий маълумотли ходимлар штат жадвалининг таъминланганлик даражаси;
Холий маъл. ҳақ. – олий маълумотли ходимларнинг ҳақиқий миқдори;
Холий маъл. штат – олий маълумотли ходимларнинг штат жадвали бўйича миқдори.
Ушбу гуруҳ кўрсаткичга яна бир мисол. Корхонанинг муҳандис-техниклар билан таъминланганлик даражасини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:

муҳ.
ТХ = Хмуҳ. ҳақ. ×100, (2) муҳ. штат
бу ерда ТХмуҳ. – корхонанинг мухандис-техниклари билан таъминланганлик даражаси;
Хмуҳ. ҳақ. – корхонада банд бўлган муҳандис-техникларнинг ҳақиқий миқдори;
Хмуҳ. штат – корхонада штат жадвали бўйича мухандис-техник мутахассислари миқдори.
Ушбу кўрсаткичларнинг миқдори, мазмуни ва аниқланиш йўллари шу соҳа бўйича қандай жараённи, қай тарзда таҳлил қилинишига боғлиқ.
Корхоналарда меҳнат ресурсларининг сиғими ҳам ушбу гуруҳга

3

кирувчи муҳим кўрсаткичлардан биридир. Чунки, у бевосита маҳсулотнинг меҳнатлилигини ифодалайди. Яратилган маҳсулотда жонли меҳнатнинг миқдори қанча кўп бўлса, унинг таннархи шунча юқори бўлади ва мос равишда нархи юқори бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳозирги рақобат шароитида кечирилмайдиган ҳол бўлиб қолади. Зеро бундай вазият корхоналарнинг рақобатбардошлигини тушуриб юборади ва мос равишда мазкур корхонани банкротликка олиб келиши мумкин. Ушбу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
СМР. Q =МР×100, (3)

бу ерда СМР. Q – маҳсулотнинг меҳнат ресурслари бўйича сиғимлилиги; МР – корхона меҳнат ресурслари миқдори;
Q – корхонада яратилган (сотилган) маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми. Корхоналарда меҳнат ресурсларини таҳлил қилганда мазкур
кўрсаткичнинг ҳақиқий миқдори, унинг режадаги миқдорига ва ўтган даврлар кўрсаткичларига таққосланади ва тегишли тарзда таҳлил қилиниб, зарур хулосалар чиқарилади ҳамда таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилади.
Корхоналарнинг меҳнат ресурслари қуролланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткични аниқлаш ва таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ушбу кўрсаткич асосий воситалар фаол қисми билан меҳнат ресурслари таъминланганлигини ифодалайди. Мамлакатимизда ҳозирги шароитда модернизация жараёни, жаҳонда эса илмий-техника тараққиёти жадал ривожланаётган пайтда мазкур кўрсаткични аниқлаш ва таҳлил қилиш ўта зарурдир. Ўзбекистон ҳам мазкур жараёндан орқада қолмаслиги, шу ютуқ томон интилиб яшаши лозим. Бу эса меҳнатнинг энг илғор техника ва технология билан қуролланишини тақозо қилади.
Шу туфайли ушбу кўрсаткични ҳар бир корхонада аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Буни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ҚМР=Вас. актив ×100, (4)
бу ерда ҚМР – корхонанинг меҳнат ресурслари қуролланганлик даражаси; Вас.актив – корхона асосий воситаларининг актив қисми;
МР – корхона меҳнат ресурслари миқдори.
Айланма маблағларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси ҳам меҳнат ресурсларини таҳлил қилишда ва бошқа кўрсаткичлар ўзгаришига шу билан боғлиқ омилларнинг таъсирини аниқлашда кенг қўлланилади. Ушбу кўрсаткич бир вақтнинг ўзида ҳам натижа ва ҳам омил сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула билан аниқланади:


Yüklə 107,9 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin