Namangan davlat universiteti «fuqarolik jamiyati»


Фанни ўрганишнинг вазифалари



Yüklə 3,72 Mb.
səhifə55/96
tarix14.07.2023
ölçüsü3,72 Mb.
#136538
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96
fuqarolik jamiyati majmua 2021

Фанни ўрганишнинг вазифалари:
Фаннинг вазифаси фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, максад ва вазифаларини урганиш, фуқаролик жамияти хакидаги гоя, йуналиш ва назарияларни тахлил қилиш; ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва узаро таъсир этиш механизмлари, фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий асослари тўғрисида тушунчалар бериш; тараққиётнинг “узбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асослари ёритиш, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича “Харакатлар стратегияси”нинг мазмун-мохиятини тушунтириш; талабаларнинг фуқароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолияти, жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиклигини таъминланиш тўғрисида тасаввурларини бойитиш.
Фан буйича талабаларнинг билим, куникма ва малакаларига куйдаги талаблар куйилади. Талаба:
-Фуқаролик жамиятининг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий асослари; фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, демократик институтларни ривожлантириш; қонун устуворлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлиги; тараққиётнинг узбек модели ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асослари, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш; сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, фуқароларнинг узини узи бошкариш органлари, миллатлараро тотувлик ва диний багрикенглик, жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиклиги, ижтимоий шериклик, фаол фуқаролик позициясига эга булган ёш авлодни тарбиялашнинг асосий йуналишлари тўғрисида тасаввурга эга булиш;
-Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларини тахлил қила олиш; тараққиётнинг узбек модели ва фуқаролик жамияти мазмун-мохиятини чукур англаган холда, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиш ва ижтимоий- сиёсий фаоллиги ва дахлдорлик туйгусини намоён этиш; Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича “Харакатлар стратегияси” да белгиланган асосий йуналишлар ва вазифалар тўғрисида билиши ва улардан фойдалана олиши;
-мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини куриш буйича узиининг эркин фикрини билдира олиш; мамлакатимизда эришилаётган ютуклари ва уларнинг халкаро микёсда эътироф этилишини тахлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Yüklə 3,72 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin