OITV VA OITS siz kelajak sari!
ОИТВ - Одам Иммун Танқислиги Вирусининг қисқартирилган номланиши бўлиб, у муайян йўллар орқали юқади ва бошқа вируслардан фарқли равишда, одамнинг иммун тизимини зарарланишига олиб келади, бу билан одам организмини касалликлар ва инфекциялар олдида ҳимоясиз қилиб қўяди. ОИТВ келтириб чиқарадиган касалликлар ОИТВ-инфекцияси дейилади. ОИТВ-инфекцияси ОИТВ юқиши биланоқ (инфицирланиш) бошланиб, узоқ йиллар инсоннинг вафотига қадар давом етади.
Одам иммун танқислиги вируси 1983 йилда Париждаги Пастер институти профессори Люк Монтанье гуруҳи томонидан ОИТС билан оғриган бемор лимфабезидан ажратиб олинган. Ўша йилда АҚШда профессор Роберт Гало гуруҳи ОИТСли бемор периферик қонидаги лимфоцитлардан вирусни ажратишга муваффақ бўлди. Иккала ажратилган вирус айнан ўхшаш бўлганлиги сабабли 1987 йилда ЖССТ "одам иммун танқислиги вируси" деб умумий ном билан юритишни қабул қилди.
Дори, вакциналар ишлаб чиқишнинг мураккаблиги, биринчи навбатда, одам иммун танқислиги вируси тузилиши ва унинг таъсир қилиш механизми билан боғлиқ. Вирусларнинг тузилиши, умуман, ниҳоятда ўзига хосдир. Улар ҳужайра тузилишига эга эмас, бу жонли мавжудотнинг ҳужайрасиз шакли ўзининг яшаши ва ривожланишиучун ўзи яшаётган асосий материаллари ва ресурсларини сарф қилади. Вируслар оддийлаштирилган тизимдан иборат бўлиб, у икки биологик полимер - нуклеин кислотаси (ДНК ва РНК) ва оқсилдан иборат. Вирус оқсиллари нуклеин кислотасини ўраб туради ва уни парчаланишдан ҳимоя қилади.
Биологик хусусиятларга кўра, ОИТВ ретровирус туркумига мансуб, лентивирусларнинг алоҳида оила тармоғига яқин туради. Бу вирусларнинг ўзига ҳос хусусияти, биринчидан, касалликнинг узоқ (лот. enti - узоқ, давомли) ривожланиши бўлса, иккинчидан, геномининг ғаройиб тузилиши ва алоҳида тескари транскриптаза ферменти бўлиши натижасида генетик информациянинг йўналишини тескари йўналтиради: ДНКдан РНКга эмас, аксинча - РНКдан ДНКга.
Вирус ўлчамлари жуда кичик - 100 - 120 нм. 1 см узунликдаги чизқда 100 минггача вирус заррачалари сиғиши мумкин, бир тийинлик тангага тенг жойга - бир неча ўн миллион қўзғатувчи жойлашади. Вируснинг тўлиқ ҳаёт цикли етарлича тез кечади, ҳаммаси бўлиб, 1-2 суткада; кунига 1 млд гача вирус заррачалари ҳосил бўлади.
ОИТВни ўрганиш унинг юқори даражада генетик ўзгарувчанлигини кўрсатади, бу бошқа вируслар ўзгарувчанлигидан юзлаб маротаба, шу жумладан, ОИТВ очилгунча генетик ўзгарувчанлиги бўйича қатор бошқа вируслар ичида биринчи ўринда туради, шу жумладан грипп вирусидан ҳам, ортиқроқдир.
Ҳаддан зиёд генетик ўзгарувчанлиги ОИТВга зарарланган организмда сақланиб қолишига имкон яратади, чунки доим эволюцион танлашга қодир вирус доим топилади. Агар гриппнинг ҳозирда ҳам шу муносабат билан енгиб бўлмаслигини назарда тутиладиган бўлса, ОИТВга қарши қанчалик қийин кураш кутилаётганлигини тасаввур қилиш мумкин.
ОИТВнинг ген аппарати ноёб хусусиятга эга: у шундай тузилганки, иммун тизимининг ҳар қандай фаоллашувида шунга қадар ҳужайра ичида (геномда) нофаол ҳолатда бўлган ОИТВ шу заҳотиёқ фаоллашади. Бундан ташқари, вирус одам ҳужайраси таркибини шу қадар ўзгартириб юборадики, иммун тизими ўзининг хусусий ҳужайраларини "танимай", ҳужум қилиб, уларнинг фаолиятини бузиб ҳалок қилади, яъни организм аста-секин ўзини - ўзи емиради. Бошқа томондан олганда, одам организмида вирус билан курашиш жуда мураккаб бўлишига қарамасдан, тез орада ОИТВнинг ташқи муҳит таъсирларига ниҳоятда сезгирлиги аниқланди. У қайнатилганда 15 дақиқада, 56 градусгача иситилганда 30 дақиқада ҳалок бўлади; шунингдек ОИТВ кимёвий таъсирларга жуда сезувчан: 70% этил спирти, эфир, ацетон, 5%ли хлорамин, 6% ли водород перекисида ҳалок бўлади. Қуритилган ҳолда ОИТВ бир неча кун (3-7) кун мобайнида сақланиб қолади, музлатилганда - анча узоқ сақланади (музлатилган зардобда унинг фаоллиги бир кузатувда деярли 10 йил сақланган). Маълум шароитларда, масалан шприцнинг ёпиқ муҳитида қоннинг қолдиғи билан, ОИТВ фаоллиги 4 ҳафтагача йўқолмайди.
ОИТС (Орттирилган Иммун Танқислиги Синдроми) - ОИТВ - инфекциясининг сўнгги босқичи. Синдроме - бу касалликнинг маълум белгилари (симптомларининг) йиғиндиси. ОИТСнинг ҳар бир ҳолатида иммун тизимининг айнан унинг етишмаслиги тариқасида, чуқур издан чиқиши кузатилади, шу сабабли касаллик номига "иммун танқислиги" ибораси киритилган. У туғилганда эмас, балки ҳаётнинг қайсидир пайтида юз берганлигини ҳисобга олиб, уни "орттирилган" ("туғма" дан фарқлаш учун) деб номланди. "ОИТС" ибораси, ЖССТ таърифига кўра алоҳида клиник бирлик - орттирилган иммун танқислиги синдромига, ёки ОИТВ - инфекцияси билан боғлиқ барча белгилар спектрига тегишлидир. Оддийроқ қилиб айтганда, ОИТСга ё алоҳида касаллик каби, ёки ОИТВ - инфекцияси юқиши туфайли ривожланган барча "жроҳат" лар комплекси сифатида қаралади.
ОИТС ОИТВ - инфекцияси юққан одамларда ривожланади ва ушбу касалликнинг сўнгги босқичи ҳисобланади.
"ОИТС" ибораси биринчи марта Касалликларни Назоратлаш Марказининг (КНМ) Касалликлар ва Ўлим бўйича Ҳафталик Ҳисоботида биринчи марта "эҳтиётлик борлигини тахмин қилинувчи касаллик, у маълум сабабларсиз ўша касалликка нисбатан резистентликнинг камайиши билан учрайдиган... " тарзида пайдо бўлади.
Ҳозирда КНМ ОИТСни катталарда ва 13 ёш ва ундан ўсмирларда 25 та ОИТС - индикатор шартларидан - Капоши саркомаси, пневмоцитоз ёки Mycobacterium avium диссеминирланган комплекси кабилардан бири борлиги деб белгилайди. 13 ёшдан кичик болаларда ОИТСнинг таърифи ўсмирлар ва катталардаги каби, лекин ОИТС - белгиловчи шартларга лимфоидли пневмонит ва сурункали бактериал инфекциялар ҳам киритилади (КНМ, 1987й). Ўсмирлар ва катталарда аниқланиш соҳаси 1993 йилда кенгайтирилди ва бу одам ОИТВ - инфекцияси рўйхатига қонда CD4+ T-лимфоцитларнинг 1 мм кубда 200 дан кам бўлиши киритилди. Мунтазам текширишлар 1987 йилда чоп этилган CD4+ Т - лимфоцитларни аниқлашга эмас, клиник симптомларга асосланган мезонларга алмаштирилди.
Шкндай қилиб, ОИТС ибораси - орттирилган иммун танқислиги синдроми каби белгиланади, аммо орттирилган иммун танқисликлари кўп, ОИТС бўлса - битта. Шунинг учун қуйидагича аталиши тўғрироқ бўларди: ОИТС - бу шундай орттирилган иммун танқислигики, у бошқалардан муайян хусусиятлар комплекси ва ОИТВ каби махсус қўзғатувчига эга эканлиги билан фарқланади.
Ёдингизда тутинг, ОИТВ - инфекцияли ва ОИТСли бемор - бир хил касаллик эмас. ОИТВ юққандан сўнг то ОИТС ривожлангунга қадар 15 йилгача вақт ўтиши мумкин. Касаллик ҳали ОИТС босқичига ўтмагунча одам ўзини яхши ҳис қилиши мумкин, соғлом кўриниши ва ҳатто касаллик юққанига шубҳа ҳам қилмаслиги мумкин.
ОИТС ХХ аср охири ХХI аср бошидаги энг муҳим ижтимоий ва тиббий муаммодир. Касаллик Антарктидадан бошқа барча материкларда тарқалган. Миллионлаб одамлар ОИТСнинг ривожланишига олиб келувчи инфекцияни ташиб юрувчи ҳисобланадилар ва миллионлаб одамлар бу хавфга маҳкумдирлар.
ОИТВ - инфекциясининг юқиш йўллари
Дунёда олиб борилаётган эпидемиолгик изланишлар ОИТВ - инфекциясининг 3 та йўлини аниқладилар.
Ҳозирда барча мамлакатларда вирус юқишининг ҳамма уч йўли орқали амалга ошади. Аммо, одатда, ОИТВ - инфекциясининг конкрет мамлакат ёки ҳудудда, шунингдек нисбатан берилувчан аҳоли гуруҳи ўртасида доимо битта юқиш йўли устувор бўлади. Одатда бу одамлар, муайян турмуш тарзини кечирадилар ёки хавфли хулқ-атворга эга бўладилар.
Ҳар қандай ҳимояланмаган ОИТВ - инфекцияли ёки ОИТСли бемор билан жинсий алоқада ОИТВ - инфекцияси юқишининг катта хавфи бор. Инфекциянинг юқиши организмдаги суюқликлар контакти орқали юз беради, бунда етарли миқдордаги вируслвр шиллиқ қаватидаги майда жароҳатлар ва ёриқлар орқали соғлом одамга ўтади. Ҳимояланмаган (презервативсиз) ҳар бир алоқа ОИТВ - инфекцияли шахс билан, инфекция юқмаган партнерга юқиш хавфини оширади.
Хавф даражаси қатор омилларга боғлиқ бўлади, буларга қуйидагилар киради:
- жинсий партнернинг мойиллик гуруҳига мансублиги, яъни партнернинг зарарланганлигиэҳтимоллиги;
- инфекция юқтирган партнернинг жинси ва ёши;
- инфекция юққан партнер касаллиги стадияси;
- бошқа жинсий йўл орқали юқадиган касалликларнинг борлиги.
Жинсий партнернинг мойил гуруҳга мансублиги ОИТВ - инфекциясининг тарқалганлиги турли аҳоли гуруҳларида ва турли ҳудудларда бир хил бўлмайди. Жинсий партнер инъекцион наркоман бўлиб, кўплаб жинсий партнерлари мавжуд бўлса, гомо- ёки бисексуал алоқада бўлса, жинсий йўл орқали инфекция юқиш хавфи ортади.
Инфекция юқтирган партнернинг жинси ва ёши Инфекциянинг эркакдан аёлга юқиши аёлдан эркакка юқиши эҳтимоллигидан 2 марта ортиқ.Одатда аёллар ОИТВ - инфекциясига кўпроқ мойилдирлар. Ёш ҳам аёллар мойиллиги омили бўлиб, уларнинг ОИТВ - инфекцияга 20 ёшгача ва яна 45 ёшдан кейин кўпроқ мойиллигини оширади.
Инфекция юққан партнер касаллигининг босқичи ОИТВ - инфекциясини юқтирган одамлар атрофдагилар учун энг эрта босқичларда қонда ҳали антителалар йўқлигида ва касалликнинг сўнгги - ОИТСнинг клиник белгилари пайдо бўлган босқичларида кўпроқ хавфлидирлар. Бу даврларда вируснинг қондаги ва бошқа биологик муҳитлардаги миқдори бошқа вақтдан кўра кўпроқ бўлади.
Бошқа жинсий йўллар орқали юқувчи инфекциялар нинг борлиги
Текширишларнинг кўрсатишича, жинсий йўллар орқали юқувчи инфекциялар бўлиши (ярали ёки ярасиз характердаги) юқиш хавфини кўп марта оширади. Организмга ЖЙОЮИ қўзғатувчиси тушиши туфайли яллиғланиш жараёни содир бўлганда, яллиғланиш ўчоғига инфекцияни бартараф қилиш учун Т - лимфоцитлар ва макрофаг - ҳужайралар интиладилар. ОИТВ - инфекциясини юқтирган одамда бу ҳужайралардан баъзилари вирусларни элтишлари мумкин, бу эса унинг инфекция юқтирмаган партнерга юқиш хавфини оширади.
Парентерал йўл (қон орқали)
Парентерал йўл - ОИТВ - инфекциясининг қон орқали юқишидир. Бу инфекцияли қоннинг организмга бевосита қон оқими орқали тушиши, қон ва бошқа одамнинг тўқима ва аъзолари бошқа қон бўлиши мумкин бўлган организмдаги суюқликлар (қусиш массалари, қон излари бўлган сўлак) билан контактда тери қоплами ва шиллиқ қаватида жароҳатланиш бўлиши туфайли юзага келади.
Вируснинг бевосита қонга тушишида юқиш ҳавфи энг юқори бўлади. Бундай ҳолатлар инфекцияли донор қони ва унинг воситаларини қуйганда, шунингдек инфекцияли одамнинг тўқима ва аъзолари трансплантация қилинганда юз бериши мумкин. Донорлар қони ва аъзолрининг синчиклаб текширилишига қарамасдан, тиббиёт мавжуд "бўшлиқ" даврига таъсир қилиш, аниқлаш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ўз саломатлиги ҳақида қайғуриш, жароҳатлар ва авария вазиятларининг олдини олиш, техника хавфсизлигига риоя қилиш ҳам ОИТВ - инфекцияси парентерал йўл билан юқишининг олдини олиш демакдир.
Умумий асбоблар (шприцлар, игналар, фильтрлар, эритмалар) ишлатилганда наркотик моддалар томир ичига юборилганда ОИТВ билан зарарланиш хавфи юқори бўлади. Умумий асбобларда, эритмаларда зарарланган қон қолдиқлари орқали ҳам инфекцияни юқтириш мумкин. Инъекцион наркотиклар ўртасида ОИТВ - инфекциясининг тарқалиши профилактикаси зарарли оқибатларни камайтириш стратегиясидан иборат.
Тиббий муолажалар ва косметик чораларни (пирсинг, татуаж, маникюр, педикюр, соч соқолни қирдириш) умумий ёки стерилланмаган асбоблар билан бошқа бировга ишлатилгандан сўнг қўллаш натижасида тери қопламлари ва шиллиқ қаватларини зарарлантириш хавфлидир. Дезинфекция қилинмаган асбобларда вирусли қон қолдиқлари қолиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, тери ва шиллиқ қаватлари бутунлигининг бузилиши билан кечувчи муолажа - тадбирларда тиббий ва тиббий бўлмаган асбобларни қўллаш мумкин эмас. Яхшиси, шахсий ёки бир маротабалик асбоблардан фойдаланишва барча тиббий ва косметологик муаммолар бўйича барча санитар - эпидемиологик норма ва талабларига жавоб берадиган махсус ташкилотларга мурожаат қилиш лозим.
Шунингдек, травматик ва авария вазиятларида қон ва таркибида қон аралашиши мумкин бўлган организм суюқликлари (қусиқ массалари, қон аралаш сўлак), бошқа одам тўқима ва сўлаклари (тасодифий ёки атайлаб бирор нарса санчилса, кесилганда, жанжаллашганда, автомобил авариялари, тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳ.к.) билан контактда юқори бўлмасада, юқиш хавфи бўлиши мумкин. Бу гемоконтакт йўли деб аталади ва бунда инфекция юққан қон теришилиниши, тилиниши, кесилиши ёки соғлом одам шиллиқ қавати орқали юқиши мумкин ва ОИТВ - инфекцияси юқишига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятларда ОИТВ юқиш эҳтимоллиги мутахассислар томонидан жуда кам (0.03 - 0.3%)деб баҳоланади, лекин бу юқиш йўли мавжуддир.
Вертикал йўл (онадан болага)
Вертикал йўл - ОИТВ - инфекциянинг онадан болага ўтиш йўли. Сўнгги ўн йилларда ер юзида ОИТВ - инфекцияси билан зарарланган болалар сони анча кўпайди, бу эса ҳамма жойларда туғиш ёшидаги аёллар орасида ОИТВ - инфекциясининг тарқалганлигини ортганини кўрсатади. Бизнинг Республикамизда ОИТВ - инфекцияси билан зарарланган аёллар эркакларга нисбатан 5 мартаба кам бўлсада, аммо ОИТВ позитив оналардан болалар сони мунтазам ортиб бормоқда, 2002 йилнинг сентябрь ойида улар 86 та эди. Уларнинг 9 тасига ОИТВ- инфекцияси диагнози қўйилди. ОИТВ - инфекцияли оналардан туғилган болаларда ОИТВ катталарга нисбатан анча тез авж олади. Охирги маълумотларга кўра, ОИТВ - инфекцияси билан туғилган болаларнинг 50 фоизида, ОИТС билан боғлиқ жиддий инфекциялар 3-6 ёшда ривожланади.
Зарарланган она боласига вирусни юқтириши мумкин бўлган 3 давр мавжуд: пренатал (ҳомиладорлик ёки туғишга қадар), туғиш (туғилишда) ва туғишдан кейинги (бола туғилгандан кейин).
Текширишлар ОИТВ онадан ҳомиладорликнинг ҳатто энг эрта муддатларида (1 триместр) ҳомилага юқиши мумкинлигини кўрсатди. Аммо, текширувчилар вирус асосан ҳомиладорликнинг охирги муддатларида ўтишига ишонч билдирадилар. Бу ишонч қисман баъзи ОИТВ - инфекцияси юққан гўдакларда туғилишда ОИТВ - инфекциялари белгилари бўлмаганлигига асосланган бўлиб, бу эса уларга бевосита туғилишдан олдин ёки туғилиш жараёнида ОИТВ юққанлигини тахмин қилишга сабаб бўлди.
ОИТВнинг барча перенатал юқиши она орқали содир бўлади. Она зарарланган бўлса ҳомиланинг ОИТВ - инфекцияси билан зарарланиши оғриқ. Уруғланиш вақтида, ота инфекция билан зарарланган ва унинг спермасида юқори концентрацияларда вирус бўлса ҳам, юқиш хавфи фақат аёл учунгина бўлади, чунки зарарланган сперма билан жинсий йўл орқали юқиши мумкин. Эмбрионга эса зарарланган сперма эмас, фақат унинг жинсий ҳужайралари - сперматозоидларгина ўтади, уларга эса, барча текширишлар кўрсатишича, ОИТВ кириши ва зарарлантира олиши мумкин эмас.
Юқорида қайд этилганларни кўпчилик билмаслигини эътиборга олиб, одамлар кундалик турмушдаги алоқалар чоғида ОИТВ юқишидан хавфсирайдилар. Ҳақиқатда эса бу хавфсирашлар асоссиздир. ОИТВнинг барча юқиш йўллари жуда яхши ўрганилган ва илмий асосланган.
Ёдингизда тутинг, ОИТВ ўтмайди:
- ўпишишда;
- терига тегилганда ёки контактида,яъни қучоқлаганда, қўл беришда ва силашда;
- ички кийим ва кўйлаклар орқали;
- йўтал ва акса урганда;
- тер ёки ёш орқали;
- ҳашоратлар чаққанда;
- бассейндан,ҳаммом ва ҳожатхонадан бирга фойдаланилганда;
- идиш-товоқдан умумий фойдаланилганда.
ОИТВ/ ОИТС бўйича статистика
Ушбу таҳлил ЮНЭЙДСнинг ҳар йиллик "ОИТС эпидемиясининг ривожланиши: декабр 2004 й." ҳисоботи асосида тайёрланган.
Жаҳон миқёсидаги таҳлил
2004 йилда ОИТВ билан яшовчи одамларнинг умумий сони кўпаяди ва тарихда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди: экспертлар хулосасига кўра 39,4 миллион (35,944,3 миллион) киши вирус билан яшайди. Бу кўрсаткич 2004 йилда ОИТВ-инфекцияси юқтирган 4,9 миллион (4,3 - 6,4 миллион) одамни ўз ичига олади. Ўтган йилда ОИТС глобал эпидемияси 3,1 миллион (2,8 - 3,5 миллион) одамнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келди.
2 йил олдинги вазиятга нисбатан, ОИТВ билан яшовчи кишилар сони ҳар бир минтақа юқорилаб бормоқда. Энг юқори ортиши Шарқий Осиё, Шарқий Европада ва Марказий Осиёда қайд этилмоқда (қуйида келтирилган жадвалга қаралсин). 2002 ва 2004 йиллар оралиғидаги даврда ОИТВ билан яшовчи кишилар сони Шарқий Осиёда деярли 50 фоизга кўпайди, бу эса асосан Хитойда тез авж олаётган эпидемия ҳисобига кузатилди. 2004 йилда Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 2002 йилга нисбатан ОИТВ инфекцияси билан яшаётганлар сони 40 фоизга ошди. Кўп жиҳатдан бу тенденция Украинадаги қайта фаолланган эпидемия ва Россия Федерациясидаги мунтазам кўпайиб бораётган ОИТВ-инфекцияли одамлар сони билан боғлиқ бўлди.
Африка Саҳрои Кабир жанубига қадар қаттиқ жабрланган минтақа ҳисобланади. 2004 йилнинг охирига келиб бу ерда 25,4 млн (23,4 - 28,4 млн) ОИТВ-инфекцияли киши қайд этилди, бу рақам 2002 йилда 24,1 млн (22 фоиз - 27,3 млн)ни ташкил қилган эди. Қарийб 2/3 қисмидан камроғи (64 фоиз) ОИТВли одамлар ва барча ОИТВ инфекцияли аёлларнинг 76 фоизи Африка мамлакатларида Саҳрои Кабирдан жануброқда яшайдилар.
Кариб ҳавзаси мамлакатларида ОИТВнинг тарқалганлиги дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. 5 та мамлакатда у 2 фоиздан ортиқ, бу минтақада ОИТС 15 - 44 ёшгача катта ёшдаги аҳоли ўртасидаги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолди. Шундай бўлсада, Кариб ҳавзасининг борган сари кўп мамлакатлари тўғри ташкил қилинган ва қатъий чоралар туфайли эпидемияни чекинишга мажбур қилиш мумкинлигини намоён қилмоқдалар.
Минтақавий таҳлил
Шарқий Европада ва Марказий Осиёда ОИТВ билан яшаётган одамлар сони бор йўғи бир неча йил ичида кескин ошди - 2004 йил охирида ҳисоботларга кўра кўрсаткич 1,4 миллион (920.00 - 2,1 миллион) кишидан ошди. Ўн йилдан камроқ вақт ичида бу кўрсаткич 9 мартадан зиёд ошди. Ўтган йилда, ОИТВ-инфекцияси юққан одамлар сони тахминан 210.000 (110.000 - 480.000)ни ташкил қилди, айни вақтда ҳисобларга кўра ОИТСдан 60.000 (39.000-87.000) киши нобуд бўлди. 2004 йил охирига келиб 15-24 ёшдаги ОИТВли одамлар нисбати аёллар 0,8 фоиз (0,4 - 1,6 фоиз)ни, эркаклар эса 1,7 фоиз (0,8 - 3,7 фоиз) бўлди.
Бу минтақа ОИТВнинг турли эпидемиялари мавжуд. Энг жиддий ва муҳим эпидемия Украинада қайд этилди, унда инфекциянинг қайтадан кўпайиши кузатилади, айни вақтда бу минтақадаги энг катта эпидемия (аслида бутун Европада) Россия Федерациясида рўйхатга олинган. Аммо Россияда ОИТВ тарқалиши даражаси бирдек эмас - ҳозирги вақтда барча ОИТВ-инфекциялиларнинг 60 фоизга яқини мамлакатнинг 89 минтақасидан 10 тасида қайд этилган. Бу улкан давлатда эпидемиянинг ўсиши учун катта потенциал (имконият) мавжуд - бир пайтнинг ўзида бу ерда воқеаларнинг бундай тус олишининг олдини олиш учун улкан имкониятлар ҳам бор. Қатор Марказий Осиё ва Кавказ республикалари эпидемиянинг дастлабки босқичларига қадам қўйдилар, айни пайтда Жанубий-Шарқий Европада ОИТВнинг тарқалиши нисбатан камайди.
Ушбу барча хилма-хилликлар орасида 4 та фарқни кўрсатиш мумкин. Умуман олганда, бу минтақадаги эпидемияларнинг катта қисми аввалдагидек ривожланишнинг эрта босқичида турибди - бу дегани, ўз вақтида ва самарали ёндошиш учун тўхтатиши ва бу эпидемияларни орқага қайтариши мумкин. Иккинчидан, бу минтақадаги ОИТВ билан яшаётганларнинг аксарияти ёшлардан иборат: 80 фоиздан кўпроғи 30 ёшгача бўлганларга тўғри келади (таққослаш учун, Ғарбий Европада бу ёш гуруҳига ОИТВ билан яшовчиларнинг 30 фоизи тўғри келади). Учинчидан, ҳар бир энг кўп азият чеккан мамлакатда ОИТВнинг жинсий йўл орқали юқиши ортиб бормоқда - бу эса эпидемиянинг аҳолининг кенг қатламлари ичида ёйилиб бораётганлигидан далолат беради. Тўртинчидан, ҳозирги мураккаб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар замирида ҳаддан зиёд кўп ёшлар инъекцион наркотикларга рўжу қўймоқдалар. Эпидемиялар вужудга келаётган мамлакатлар наркотиклар истеъмол қилинишини камайтириш, наркотикларга талабни тушириш дастурлари, инъекцион наркотиклар қабул қилиш зарарини ва ёшлар ўртасида ОИТВнинг зарарланган инъекция асбоблари орқали ўтишининг олдини олиш бўйича дастурлар ОИТВнинг кег кўламли эпидемияларини Россия ва Украинада ҳозирда кенг ёйилаётган ҳаракатлар каби олдини олишга қодир. Бу эса ёшлардаги мойилликни пасайтириш ва инъекцион наркотиклар қабул қилувчи шахслар сонини камайтириш комплекс тадбирларини қабул қилишга туртки бўлади ва шунингдек, жинсий алоқаларни салбий оқибатларини камайтириш ҳамда кўпроқ хавфсиз жинсий ҳаётни тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли дастурларни амалга ошириш имконини беради.
Айни пайтда ОИТВ тарқалиши кўрсаткичи кўпчилик Марказий Осиё ва Кавказ республикаларида жуда пастлигича (0,3 фоиздан кам) қолмоқда, аммо қайд этилган ОИТВ инфекцияси юқиши айниқса Ўзбекистонда жуда тез ортиб бормоқда, бу ердаги эпидемия дунё бўйича энг ёш эпидемия ҳисобланади. Барча рўйхатга олинган инфекцияларнинг 91 фоизи 2001 йилдан 2003 йилнинг ўртасигача бўлган даврда кузатилган бўлиб, натижада ОИТВнинг рўйхатга олинган умумий сони 2500 дан ортиб кетди. Ҳозир Ўзбекистонда эпидемия тез суратда ортиб бормоқда. Бу вирус билан яшовчи аёллар нисбати 2001 йилда 12% дан бироз кўпроқ ошди, 2003 йилда деярли 18% га яқин ошди. Эпидемия асосан Тошкентда (рўйхатга олинган барча қайд этилган ОИТВ вирусининг 48%) ва унга яқин ҳудудларда (20%) жамланган бўлсада, лекин мамлакатнинг барча ҳудудларида ОИТВ-инфекцияси қайд этилган.
Қозоғистонда 2003 йилнинг ўрталарида ОИТВ ҳолатлари қайд этилганларнинг умумий сони 3600 дан бироз юқори бўлди, ўтказилган қўриқловчи эпидемия назорати ОИТВнинг инъекцияли наркотиклар қўлловчилар орасида тарқалганлигининг 3,8% эканини, жинсий алоқа бизнеси фаолиятчилари орасида 4,6% эканини кўрсатди, аммо бунда эркаклар билан жинсий алоқада бўладиган эркаклар бўйича бундай маълумотлар йўқ (EuroHIV, 2003). Қозоғистондаги ОИТВ билан яшовчилар бу минтақада 2001 йилда 19%дан 2003 йилда 24%га ортди. Бу эпидемиялар асосан ёшлар орасида даҳшатли суръатда ортиб бормоқда ва ҳозирда инъекцияли наркотиклар қўлловчи ва /ёки коммерция секси билан шуғулланувчилар ўртасида эпидемия энг кўп тарқалиб бормоқда. Қирғизистонда кузатилаётган кичикроқ миқёсдаги эпидемия асосан инъекцияли наркотиклар қўллаш ҳисобига тўғри келиб, у Ўш области, Чўй областининг икки райони (Жайил ва Иссиқота) ва Бишкек шаҳрида тўпланган. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда катта ёшдагиларнинг 2%дан кам бўлмаган қисми наркотиклар қабул қиладиган бўлса, ОИТВнинг тез ва кенг тарқалиши учун катта имконият туғилади. Кавказдаги янги текширишлар гувоҳлик беришича, Озайбайжонда ОИТВнинг янгидан авж олиши мумкин, чунки маълумотларга асосан мамлакатнинг пойтахти Бокуда ҳар тўртинчи кўча инъекцияли наркотик қўлловчи ОИТВ билан зарарланган. Кўча секс бизнеси хизматчиларида ОИТВ тарқалганлиги 11%ни ташкил қилади, уларнинг кафе, сауналардаги ҳамкасблари ўртасида бу кўрсаткич 6%дир (WHO, Regional Office for Europe, 2004) Бу эпидемиялар ўзининг илк босқичида бўлганлиги сабабли, уларни ҳозирда ОИТВ энг катта хавф солаётганларга қаратилган профилактик стратегияларни амалга ошириш орқали тўхтатиш мумкин.
ОИТВ/ОИТСнинг олдини олиш
Ҳеч ким ЖЙОЮИ ва/ёки ОИТВ юқишидан 100% кафолатланмаган. Ҳар қандай одам, эркакми ёки аёлми, ҳар қандай ёшда, турар жойи, диний эътиқодидан қатъий назар инфекцияни юқтириши мумкин. Фақатгина ЖЙОЮИ ва ОИТВ инфекциясининг юқиш йўллари ва профилактикасини билиш инсонни инфекция юқишидан ҳимоя қила олади.
ЖЙОЮИ юқиши ҳавфи камайиши мумкин, агар:
- инфекция юқмаган битта жинсий шериги бўлса;
- жинсий алоқанинг ҳар қандай шаклида презерватив қўлланилса;
- ЖЙОЮИ профилактикасида кимёвий воситалар қўлланилса;
- шахсий гигиенанинг барча қоидаларига риоя қилинса.
Юқоридагилардан ташқари, қуйидагиларга амал қилинса, ОИТВ юқиши хавфини камайтириш мумкин:
- фақат индивидуал шприц ва игналар қўлланилса;
- фақат ОИТВга текширилган донор қони ёки қон препаратлари қўлланилса.
Инсон иммунтанқислиги вируси хусусиятлари ва унинг юқиш йўллари инфекциянинг кейинги тарқалмаслиги ва профилактика усулларини белиглайди.
ОИТВнинг ташқи муҳитга чидамли эмас, қайнатилганда ва хлор ишқорий эритмаси каби дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тезда нобуд бўлади. Касалхона шароитида тиббиёт асбобларини зарарлантириш бўйича стандарт усулларнинг қўлланилиши, донор қони ҳамма порциаларда ва биологик суюқликларда антителаларга тестлаш даволаш муассасаларида вирус тарқалишининг олдини олишда самарали ёрдам беради.
Жинсий йўллар орқали вирус юқишининг олдини олишда презервативларнинг қўлланилиши ниҳоятда самарали усулдир. Жинсий ҳаётни эрта бошламасликка йўналтирилган, жинсий тарбиянинг турли дастурлари жуфтига содиқликни сақлаш ва презервативларни қўллаш ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатларида самарали эканлигини исботлади.
Гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар ўртасида соғоиқни сақлаш масалалари бўйича профилактик адабиётларни тарқатиш, наркотик моддалари истеъмол қилувчиларга мўлжалланган шприцларин алмаштириш ва фақат стерил шприцлар қўлланишига қаратилган. ўриндош терапия учун имконият туғдириш каби комплекс тадбирлар ОИТВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мумкинлигини кўплаб мамлакатларда қатъий исботлади ва кўпинча булар "инъекцион наркотиклар қўллашнинг зарарини камайтириш" ибораси билан юритилади. Ҳозирда Австрия, АҚШ, Ғарбий, Марказий ва Шарқий Европанинг кўпгина мамлакатларида игна ва шприцларни алмашлаб бериш бўйича дастурлар амалга оширилмоқда, аутрич-ишлар (ижтимоий хизмат ходимлари томонидан ва кўнгилли-волонтерларнинг "кўчадаги" ахборот-тушунтириш ишлари) ўтказилмоқда. ХХ асрнинг 60 йиллар ўрталаридан ўткир абстинент синдроми (ломка) кўринишларини йўқотиш учун қўлланиладиган ўриндош терапияда наркотикка тобе қатъий дозаланган метадон "кўча" наркотикларининг синтетик аналогини қабул қилиш ҳам ўзининг ОИТВ-инфекцияси тарқалишининг олидини олишда самарали эканини исботлади.
Замонавий препаратларнинг қўлланилиши ОИТВнинг мусбат онадан болага инфекция юқишининг анчагина (2-10%) камайишига олиб келади.
Хавф туғдириш хулқини ўзгартириш
Профилактиканинг мақсади - одамларнинг ихтиёрий равишда ва узоқ муддатга ўз хулқ-атворини ўзгартириши орқали уларни кўпроқ хавф-хатардан холи қилишдир. Унга қандай эришиш мумкин? Қатор руҳий қонуниятлар мавжуд.
Ўзининг ўрганиб қолган одатидан ихтиёрий воз кечиш дарҳол юзага келмйди, балки у бир қанча муддат давом этадиган жараён бўлиб, унинг давомида инсон бир қанча босқичларни ўтади. Бунда ҳар бир босқичда ўзининг хулқ-атворини ўзгартираётган инсон учун муайян ахборот ва қўллаб-қувватланиш талаб этилади.
1. Ўрганиб қолинган одатнинг хавфли эканлиги ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрилмайди. (Зарур: эътиборни қаратиш, лол қолдириш, ўзи учун хавфли эканлигига тушунишга олиб келиш).
2. Ўйлай бошлайди. (Зарур: хатарлилик даражаси ҳақида конкрет ахборот бериш, ўзининг одатий хулқ-атворини ўзгартириш учун "хайриҳоҳ" ва "қарши" хулосаларни таҳлил қилишишга кўмаклашиш).
3. Ҳаракат қилишга тайёр. (Зарур: янги кўникмаларга ўзини ўзи назорат қилиш техникасига ўргатиш, муваффақиятларини рағбатлантириш, ўрганиб қолинган шароитни ўзгартириш, хавфли вазиятларни истисно қилиш).
4. Ҳаракат қилади (Зарур: ўз-ўзини ўзаро ва проефессионал қўллаб-қувватлаш тизимини юзага келтириш).
5. Муқим натижа (Зарур: эришилган натижалардан ғурурланиш ҳиссини юзага келтириш, мунтазам яқин кишисининг қўллаб-қувватланишини ҳис қилиш).
Ижтимоий реклама, плакатлар, видеоклиплар асосан биринчи босқичда таъсир кўрсатади ва инсонга муаммо тўғрисида ўйлашга ёрдам беради. Кейин хулқ-атворини ўзгартириш учун кўпроқконкрет информация - босма материаллар, ишонч телефони, мутахассислар маслаҳати зарур. Муқим натижаларга эришиш учун қўллаб-қувватлаш гуруҳи, ижтимоий-руҳий хизмат ёрдами, атрофдагилар, яқинлари ва туғишганлари билан мақсадга йўналтирилган фаолият кўрсатиш зарур.
Ушбу руҳий хусусиятларни ҳисобга олмасдан аҳоли билан хулқ-атворни ўзгартириш бўйича профилактик иш олиб бориш ва 1- ва 2-босқичда қизиқишнинг сўниб қолишига олиб келиши мумкин, бунда бир гуруҳ одамлар ўзларини хавф-хатарга мубтало қилаётганларини ҳам билмай қоладилар, бошқа гуруҳлари эса ўйласалар ҳам бундай ҳолатни ўзгартириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмайдилар.
Dostları ilə paylaş: |