МАВЗУ: Ижтимоий педaгогикa фaнигa кириш вa фaн олдидa тургaн долзaрб вaзифaлaр Режа 1. Ижтимоий педагогика фанининг мақсад ва мазмуни
2. Ижтимоий педагогика фанининг вазифалари.
Ўқув машғулотининг мақсади : Ижтимоий педaгогикa фaнигa кириш вa фaн
олдидa тургaн долзaрб вaзифaлaр тўғрисидаги билимларни шакллан-тириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Ижтимоий педaгогикa фaнининг мақсад
мазмуни фaн олдидa тургaн долзaрб вaзифaлaр изоҳлаб берилди
2-Илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари Гуруҳлар Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши 0-5 балл Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0- 5 балл Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги 0-5 балл Жами балл 15 – 13 балл – «аъло».
12 – 10 балл – «яхши».
9 – 6 балл – «қониқарли». 3-
илова
Ижтимоий педагогика Жамият тарбияси бу ижтимоий тарбия деганидир. Ижтимоий тарбия
муаммолари билан эса ижтимоий педагогика шуғулланади. Ижтимоий педагогика
— бу педагогик фанларнинг мухим йўналишларидан бири, унинг тадқиқот обеъкти
шахс бўлиб, у аниқ манзилга эга. Яъни ижтимоий педагогиканинг обекти
жамиятдаги барча шахслар эмас, балки ижтимоий хаётда адашган, одоб-ахлоқ,
меъёрларидан оғишган, ижтимоий педагогик ёрдамга мухтож шахслар, шунингдек,
жамият аъзоларининг онгини тарбиялашдан иборатдир. Ижтимоий педагогиканинг
предмети эса — боланинг ижтимоийлашуви жараёнидир. Ижтимоий педагогика —
бу шахсларнинг ижтимоийлашуви хамда уларга ижтимоий таълим ва ижтимоий
тарбия бериш қонуниятларини ўрганувчи педагогика фанининг тармоғидир.
Шахснинг ижтимоийлашуви эса — бу маълум жамиятга мос билимлар, қадриятлар,
меъёрлар, хатти-харакатлар тизимидан иборат ижтимоий хаётга кириша бориш
жараёнидир.
4-Илова