Pedagogs international research journal



Yüklə 325,88 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə134/175
tarix28.11.2023
ölçüsü325,88 Kb.
#169379
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   175
102-74-PB


PEDAGOGS

 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-27, Issue-1, February - 2023
 
135
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, 
мақоллар халқнинг донолигини ифодаловчи ва ҳамиша авлодларга мерос 
қолувчи жанрдир. 
Мақолларнинг муаллифлари бўлмаганидек, уларнинг қачон ва қай пайтда 
пайдо бўлгани ҳам аниқ эмас. Масалан, 
Beware of Greeks bearing gifts 

Юнонларнинг ўралган совғасидан огоҳ бўл
. 
Ушбу мақолда тарихий воқеага бориб 
тақаладиган ҳодиса берилган бўлиб, унинг маъносини аниқ тушуниб етишимиз 
учун қадимги юнонларнинг трояликлар билан бўлган жангини эслаб ўтишимиз 
керак бўлади. Йиллар давомида Трояни қўлга киритолмаган юнонлар ҳийла 
ишлатиб от шаклидаги катталиги биноча келадиган қўғирчоқ ва унинг ичига 
яширин равишда юнон аскарлари жойлаштирилади. 
Уни Трояга ғалаба совғаси сифатида жўнатишади. Ғалаба нашидасини 
сураётган трояликлар уни совға сифатида қабул қилишади. Тунда трояликлар 
ғалабани нишонлаётиб маст бўлиб қолишади, бундан фойдаланган юнонлар от 
шаклидаги ёғоч қўғирчоқдан бирма
-
бир чиқиб, трояликларни қатл қилиб, 
кўпчилигини асрга олишади. 
Шу тарихий ҳодисадан сўнг от шаклидаги ёғочдан қилинган совғага, 
инсонга душманлик қилиши мумкин бўлган инсоннинг ҳийласи сифатида 
қаралади. Бу мақоллар юнонлар учун ёки баъзи Европа давлатлари учун таниш 
бўлиши, аммо бу ҳодисани билмаган бошқа миллатлар учун нотаниш бўлиши 
мумкин
.
Яна бир мисол, 
All braves lived before Agamemnon 

Барча ботирлар 
Агамемнондан олдин яшаган
. Агамемнон Троядаги бўлган жангда барча кучли 
инсонларни асрга олган шахс сифатида тарихда қолган.
Кўриниб турибдики, мақоллар миллий қадриятлар мероси, халқ оғзаки 
ижодининг дурдонаси ҳисобланади. Уларни халқ яратади, яъни авлоддан 
авлодга оғзаки равишда ўтади. 
Демак, мақоллар –
бу халқнинг донолигини, миллатнинг руҳини, унинг 
маданиятини кўрсатадиган халқ оғзаки ижодининг “гавҳаридир”, деб таъриф 
бериш мумкин. Умуман олганда, мақоллар асрлар давомида халқларнинг ноёб 
дурдоналаридан бири бўлиб, тил ва бадиий ижоднинг теран мазмунига эга 
ҳодисаси сифатида юзага келган. Улар халқ маънавияти, маданияти, донолиги, 
миллий қадриятлар мероси ва миллатнинг кўзгусидир.
Хулоса қилиб айтганда, мақоллар мангуликка дахлдордир. Уларда ўша 
халқнинг барча ўй
-
фикрлари, дунёқараши, турмуш тарзи, феъл
-
атвори ва 
эътиқоди акс этади. Ҳар бир миллат ўзига хос тавсифларга эга экан, бу уларнинг 
мақолларига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Инсонлар бу ҳаётдаги фактларни 
борича қабул қилмасдан, атроф
-
муҳитга бўлган муносабатни ҳам баҳолайдилар. 



Yüklə 325,88 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   175




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin