Pedagogs international research journal



Yüklə 325,88 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə133/175
tarix28.11.2023
ölçüsü325,88 Kb.
#169379
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   175
102-74-PB


PEDAGOGS

 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-27, Issue-1, February - 2023
 
134
Улар жамлама характерга
эга бўлиб, ундаги мақол ва маталлар Эрасмуснинг 
тадқиқотларидан олинган. Эрасмуснинг тадқиқотларини ўз ичига олган 
қизиқарли тўпламлардан бири Томас Барлетнинг “DictaSpientum” (1527) 
тўплами ҳисобланади. Яна бир олим Жон Хейвуднинг “The dialogue of 
prover
bs”(1546) тўпламига 1267 та мақол ва иборалар кирган. Кейинчалик 1670 
йилда Жон Рей “A collection of English proverbs”, 1855 йилда Боннинг 
“Мақоллар” китоби, 1870 йилда Хацлиттанинг “Инглиз мақол ва мақолсимон 
иборалари” номли тўпламлари нашр этилди
5
. Бундан аён бўладики, инглиз халқ 
мақоллари ҳам жуда узоқ тарихга эга, бугунда ҳам кўпчилик олимлар томонидан 
турли хил кўринишларда тадқиқ қилиниб келинмоқда. 
Масалан, инглиз халқ мақолларидан 
A fool’s bolt is soon shot
ни кўриб 
чиқсак. Мақолнинг таржимаси –
Аҳмоқнинг камон ўқи тезда отилар
. Ўзбекча 
муқобил варианти 
Аҳмоқнинг бошига ақл ёпиштириб қўйсанг, қўли билан 
кўчириб ташлайди
. Агар таржимадан келиб чиқадиган бўлсак, мақол узоқ 
ўтмишда яратилганлигига шубҳа йўқ. Чунки, унда ишлатилган 
bolt
, яъни “камон 
ўқи” ўтмишда, уруш даврларида яратилгани сезилиб туради. 
Демак, мақоллардаги мавзу кўлами уларнинг нутқда қўлланиш ўрнига қараб 
белгиланади. Аммо мақоллар қайси даврда яратилишидан қатъий назар, улар яна 
нутққа қайтиб, фаоллашиши мумкин. 
Биз бу фикримиз билан 
A fool’s bolt is soon shot
мақолларининг келиб 
чиқиши ёки яратилиши маълум бир даврга боғлиқ бўлишини таъкидламоқчимиз. 
Ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда мақоллар мазмунида 
ҳам турли даражадаги ўзгаришлар –
торайиш ёки кенгайишлар юз беради. Мана 
шу фактнинг ўзиёқ мақолнинг жамият ҳаёти, халқ турмуши билан бевосита 
боғлиқлигини кўрсатади.
Демак, мақоллар халқ ҳаётини, унинг ўтмишдаги иқтисодий, сиёсий ва 
маданий турмуш даражасини ўрганишда асосий вазифани бажаради. Ҳақиқатдан 
ҳам мақоллар турли ижтимоий
-
иқтисодий муносабатларни, халқнинг этик ва 
эстетик нормаларини, этиқодий тасаввурларини, маиший турмуши ва меҳнат 
тарзини, севги ва нафратини, орзу ва интилишларини объектив баҳолайди. 
Жозеф Реймонд мақолларни қуйидагича изоҳлайди:
Proverbs are not only 
melodic and witty, possessed with rhythm and imagery; proverbs also reflect “patterns 
of though
t. Яъни, мақоллар ихчам ва ритмик тузилган бўлиб, у доноликнигина
ифодалаб қолмай, балки инсон ўй 

фикрларининг аксидир. 
5
Taylor A. Problems in the study of proverbs. The Journal of American Folklore 
Vol. 47, No. 183 (Jan. - Mar.,1934)
, P. 1-21.



Yüklə 325,88 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   175




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin