Buxoro davlat universitetining pedagogika instituti pedagogik ta


тожик, уйғур, қорақалпоқ, туркман



Yüklə 7,27 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə172/373
tarix24.12.2023
ölçüsü7,27 Mb.
#193675
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   373
innovatsion

тожик, уйғур, қорақалпоқ, туркман 
халқлари ҳам ўзларининг севимли чолғуси деб ҳисоблайдилар. Халқ чолғу 
созлари жамиятнинг турли вакиллари орасида турлича тарқалган эди. 
Дутор (иккита торли) атамасининг келиб чиқишига сўзни шаклан ўхшаш 
турли созлардан фарқлаш асосий сабаб бўлган. Дуторга ўхшаш чолғуларни 
Озарбойжонда 
“Саз”
, грузинларда 
“Пандури”
, қирғизларда 
“Комуз”

Қозоқларда 
“Дўмбира”
, хитойликларда эса 
“Пипа”
атамалари билан 
номланади. 
Чўпонлар найни хуш кўрса, уста созандалар қўлида сато, танбур, 
дўмбра халқ мусиқачилари - бахшиларнинг ҳамроҳи бўлиб, дутор эса-уй 
шароитида (ичкарисида) кенг тарқалган эди. Дутор халқимиз орасида 
“Дилкаш чолғу” номини олган. Унда ижро этилган ҳар қанай куй, оҳанг қалб 
торларини тебратади, чунки бу нола қалб истаган оҳангдир. Шунинг учун 
Дутор аёлларимиз қўлларида хасрат қуроли, дил изҳорларини намойиш этиш 
учун ҳамроҳ бўлган кўнгил ошносидир. 


463 
Ўзбекистонда дуторнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар 
торларининг бир хиллиги, умумий кўриниши, пардаларининг боғланиши 
жиҳатдан ўхшаш бўлса, узунлиги, товушқатори, диапазони ва тайёрланиш 
услублари, ёғочларининг турларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу эса, 
албатта соз тембрини бир-биридан фарқ қилишга олиб келади. 
Хоразмда 
ва 
Туркманистоннинг
баъзи вилоятларида дутор 
косасининг ўйма тури ҳам учрайди. Бу дутор 
“Қазма”
номини олган. 
Қовурғали дутор эса – “
Дилма”
номи билан ижрочилар ўртасида кенг 
тарқалган.Республикамизнинг қолган вилоятларида дутор косасининг 
елимланган турлари учрайди. Бухоро ва Қорақолпоғистонда дутор косаси 
икки бўлакдан иборат. Самарқандда тўрт, Тошкент ва Фарғона водийсида ўн 
ҳаттоки ўн икки қовурғалик дутор косалари учрайди. 
Чолғуларнинг бундай такомили, ўйма косали, пардасиз, икки торли
чертиб чалинадиган дўмбира чолғусидан секин-аста пардали, икки торли 
дутор чолғуси пайдо бўлганидан далолат беради. Дутор техник 
ўзгаришлардан ташқари, унинг товушқатордаги ўзгаришларини таъкидлаб 
ўтиш ўринлидир. Дутор товушқатори бизгача тўлиқ бўлмаган ярим қаторлик 
(хроматик) кўринишдаги, равон суръатларга бўлинмаган (темперациясиз) 
ҳолда етиб келган. Пастки овозда соз диапазони, пардаларнинг қўшилиши 
туфайли кенгая борди. Юқори октавадаги етти босқичли диатоник гамма 
тўлиқ бўлмаган хроматик товушқаторга ўта бошлади ва бундай ўзгаришлар 
эволюцион характерга эга эди.

Yüklə 7,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   373




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin