463
Ўзбекистонда дуторнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар
торларининг бир хиллиги, умумий кўриниши, пардаларининг боғланиши
жиҳатдан ўхшаш бўлса, узунлиги, товушқатори, диапазони ва тайёрланиш
услублари, ёғочларининг турларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу эса,
албатта соз тембрини бир-биридан фарқ қилишга олиб келади.
Хоразмда
ва
Туркманистоннинг
баъзи вилоятларида дутор
косасининг ўйма тури ҳам учрайди. Бу дутор
“Қазма”
номини олган.
Қовурғали дутор эса – “
Дилма”
номи билан ижрочилар ўртасида кенг
тарқалган.Республикамизнинг қолган вилоятларида дутор косасининг
елимланган турлари учрайди. Бухоро ва Қорақолпоғистонда дутор косаси
икки бўлакдан иборат. Самарқандда тўрт, Тошкент ва Фарғона водийсида ўн
ҳаттоки ўн икки қовурғалик дутор косалари учрайди.
Чолғуларнинг бундай такомили, ўйма косали, пардасиз, икки торли,
чертиб чалинадиган дўмбира чолғусидан секин-аста пардали, икки торли
дутор чолғуси пайдо бўлганидан далолат беради. Дутор техник
ўзгаришлардан ташқари, унинг товушқатордаги ўзгаришларини таъкидлаб
ўтиш ўринлидир. Дутор товушқатори бизгача тўлиқ бўлмаган ярим қаторлик
(хроматик) кўринишдаги, равон суръатларга бўлинмаган (темперациясиз)
ҳолда етиб келган. Пастки овозда соз диапазони, пардаларнинг қўшилиши
туфайли кенгая борди. Юқори октавадаги етти босқичли диатоник гамма
тўлиқ бўлмаган хроматик товушқаторга ўта бошлади ва бундай ўзгаришлар
эволюцион характерга эга эди.
Dostları ilə paylaş: