Pedagogs international research journal



Yüklə 325,88 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə132/175
tarix28.11.2023
ölçüsü325,88 Kb.
#169379
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   175
102-74-PB


PEDAGOGS

 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-27, Issue-1, February - 2023
 
133
king of Judah copied” (эp.aвв. 700
-
йиллар), “Wisdom of Amenemope” (эр. авв.Х–
VI асрлар) асарлари асосида пайдо бўлган
2
. Англияда мақол ва адабиётга бўлган 
қизиқиш ўрта инглиз даврида (XVI–XVII асрлар), яъни “мақол тарзидаги 
ҳикматли ибораларнинг олтин даври”да янада ортди
3

Турли хил ёзувсиз шевалардан фойдаланиб келаётган инглиз жамияти бу 
даврга келиб китоб нашр этиш сирини билиб олди. Узоқ йиллар мобайнида 
жамланиб келган донишмандлик расмий равишда панд
-
насиҳат мақомини олиб, 
халқ бошқарувининг дидактик қуролига айланди. Мақоллар эса адабий жанр 
сифатида тан олиниб турли асарларда ўз аксини топа бошлади. Бу даврда черков 
ходимлари мақоллардан кўпроқ фойдаланардилар. Улар Библия ва 
“файласуфларнинг мақоллар тўплами”дан олинган цитаталардан мунтазам 
равишда ибодат вақтида ўз нутқларида қўллар эди. 
XIII
–XV асрларда мақоллар тарғибот пайтида беғам, бепарво католикларни 
қўрқитиш
воситаси сифатида ҳизмат қилган. Масалан, Oxford Concise Dictionary 
of Proverbs луғатида берилган мақолга кўра “
Don’t cast your pearls before swine
” 

Ахмоққа гап уқтирмоқ эшакнинг қулоғига танбур чертмоқ;
А house divided 
against itself can’t stand

Бўлинганни айиқ ep, айрилганни бўри ep
4

Кейинроқ бундай ҳикматли ибораларни йиғиб, тўплам сифатида чоп этишга 
қарор қилинди. Мақолларни ўзлаштиришга бўлган қизиқиш, улардан турли 
мақсадлар йўлида фойдаланиш уларни илмий жиҳатдан ўрганишни талаб қилар 
эди.
Мақолларнинг қисқа ва лўндалиги, тез ёдда қолиши ва бошқаларга таъсир 
ўтказа олганлиги учун олимлар ва нотиқлар ўзларининг чиқишларида улардан 
унумли фойдаланишар эди. Бу даврда Англияда мақолларни ўрганишда аниқ бир 
мақсадга йўналтирилган илмий йўналиш бўлмаганлиги сабабли, олимлар 
уларнинг сонини ва келиб чиқиш манбаларини аниқлаш билангина 
чекланишарди.
XV
–XVI асрга келиб Англияда 12000 га яқин мақол ва мақол тарзидаги 
иборалар мавжуд бўлган. Улар мунтазам равишда халқ тарафидан оғзаки ва ёзма 
нутқда қўлланар эди. XV асрга келиб Англияда мавжуд ҳикматли иборалардан 
тўплам яратиш анъанага айланиб, улар ҳатто лотин тилидаги таржимаси билан 
берилар эди. Ўша даврнинг диққатга сазовор асарларидан бири Эрасмуснинг 
“Маталлар” номли тўплами ҳисобланган. У ўз таркибига лотин ва юнон 
муаллифларининг 4251 та ҳикматли ибораларини олган бўлиб, 1500 –
1536 
йиллар мобайнида у бир неча бор чоп этилган. Ундан кейин ҳам Англияда 
ҳикматли иборалардан иборат бўлган яна бир қанча тўпламлар пайдо бўлди. 
2
English Proverbs Explained//Ridout R. Witting C. 

London and Sidney: Pan Books, 1969. 

224 p. 
3
Mieder V.Twisted Wisdom, Modern Anti Proverbs. 

Vermont, 1998. 

396 p. 
4
Oxford Concise Dictionary of Proverbs. Oxford University Press, 2003. 

364 p.



Yüklə 325,88 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   175




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin