RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNING YANGI O‘ZBEKISTON RIVOJIGA TA’SIRI Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi 1- жадвал Рақамли технологияларнинг гуруҳланиши Гуруҳларнинг номланиши Ушбу гуруҳлар тавсифи Асосий технологиялар
бу корхоналарни рақамли ўзгартириш мумкин
бўлмаган технологиялар (булутли технологиялар,
симсиз алоқа технологиялари, қоғозсиз
технологиялар ва бошқалар);
Муҳим технологиялар
бу корхонанинг тўлиқ рақамли
трансформатсиясини таоминлайдиган
технологиялар (катта маълумотлар, булутли
ҳисоблаш, учувчисиз технологиялар ва бошқалар);
Илғор технологиялар
"аналог" дан рақамли корхонага ўтишни амалга
оширадиган технологиялар (суноий
интеллект,
нейрон тармоқлар, тақсимланган маълумотлар
регистрлари, машиналарни ўрганиш ва бошқалар)
Рақамли трансформатсия корхоналарнинг даромадларини ва инвеститсион
жозибадорлигини яхшилашда муҳим рол ўйнади. Юқори технологияли ишлаб чиқариш,
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, бошқарувда маълумотлар базасидан
оқилона фойдаланиш каби имкониятлари билан рақамли технологиялар ҳар қандай
корхона учун уларнинг самарадорлигига катта таъсир этувчи омил ҳисобланади
[Э.Муминова 2016].
Кичик бизнес фаолиятини рақамлаштириш ишлаб чиқариш фаолиятини
ривожлантириш, юқори самарадорликка, ишлаб чиқариш ва ташкилий жараёнларнинг
мослашувига эришиш, корхонанинг инвеститсион жозибадорлигини ошириши билан бир
қаторда бир қанча салбий ҳолатларни ҳам келтириб чиқаради [Н.Рахмонов 2022]. Ушбу
ҳолатларни аниқлаш учун мақсадида кичик бизнес фаолиятини рақамлаштиришни SWOT
таҳлил орқали кўриб чиқамиз.