351
Мустақил таълим талабалар учун мажбурий ўқув машғулоти ҳисобланиб,
мустақил таълим мавзуси талабалар мустақил ўрганадиган маъруза ва амалий
машғулотлардан берилади. Мустақил иш талабаларнинг назарий билимларини
мустаҳкамлашга, мавзуларни тушиниш қобилиятини мукаммал даражада
ривожлантиришга, умумий дунёқарашни кенгайтиришга ёрдам беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда устоз-мураббийлар
талабаларга
мустақил иш мавзуларини ҳавола этишда замонавий устувор йўналишларни
танлашлари лозим бўлади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича
фан боблари ва мавзуларини
ўрганиш;
-тарқатма материаллар маърузалар қисмини ўзгартириш;
-махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида
ишлаш;
-талабанинг ўқув-илмий–тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ
бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
-фаол
ва муаммоли ўқитиш усулидан фойдаланиладиган ўқув
машғулотлари;
-кейс–стади қўллаш
асосида дарсларни ташкил этиш;
-мустақил таълим натижалари илмий маъруза тақдимоти, реферат,
конспект каби шаклларда расмийлаштирилади ва бахоланади.
Тавсия этилаётган мустақил таълимнинг мавзулари
Мустақил таълимнинг мавзулари тегишли кафедра йиғилишида
тасдиқланади ва фаннинг ишчи ўқув дастурида келтирилиб ўтилади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида:
стратегик менежмент тизими ва унинг таркиби бўлимига тегишли
маъруза дарсларида модул тизимига
асосланган электрон мажмуадан;
амалий машғулотларда, хусусан, стратегик бошқарув
фаолиятини
ўрганишда таълим технологияларидан, амалий иш ўйинларидан;
Ўзбекистон Республикасида стратегик бошқарув амалиёти
масала-
ларига тегишли дарс машғулотларида таълимнинг бошқа методларидан
фойдаланиш назарда тутилган.
Dostları ilə paylaş: